Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Download 1.91 Mb.
bet11/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

Саволлар ва вазифалар

  1. Тадқиқотчига касбий малака нима учун керак?

  2. Касбий малака нима?

  3. Касбий малакани асосида нима ётади?

  4. Касбий малака қандай хислат ва фазилатлардан иборат?

  5. 1-расмда ифодаланган касбий малака хислатлари ўртасида боғланиш борми?

  6. Фанда мақсад ва мотивация қандай намоён бўлади? Уларни илмий тадқиқотда қандай роль ўйнашини изоҳлаб беринг?

  7. Касбий малакани ҳосил бўлишида илмий анъана ва мактабни роли борми?

  8. Г.Алдер ишлаб чиққан моделнинг асосий ғояси нимадан иборат?

  9. Тадқиқот технологияси нима? Нима учун керак?

  10. Тадқиқот технологияси талаблари ва қоидаларига изланиш амалиётидан мисоллар келтиринг?

  11. Тадқиқот технологиясига оид ташкилий, даврий, интеллектуал талаблар ва ҳолатларни бир-биридан фарқлаб, алоҳида-алоҳида ажралиб кўрсатинг?

  12. Илмий изланишда зеҳн қандай ролни ўйнайди?

  13. Зеҳн ва қобилият ўртасида алоқадорлик борми?

  14. Ишчанлик нима, қандай намоён бўлади?

  15. Сутка ва ҳафта ичида ишчанлик коэффициент қандай рақамларда ифодаланади. Изоҳлаб беринг?

  16. Тадқиқот самарадорлигига қандай шарт-шароитлар ва омиллар таъсир кўрсатади?



3 -МАВЗУ. ФАНДА ИЖОД ҚИЛИШ

1. Ижодиёт ва унинг турлари


Магистратура таълими ҳақида гапирганимизда, бу босқичда магистрантлар ҳал этилмаган, ҳали очилмаган ёки етарли маълум бўлмаган нарса ва ҳодисаларга тегишли муаммоларни ўрганишга киришишлари ҳақида малоҳаза юритдик. Демак, магистрантлар тадқиқотчи сифатида изланиш олиб борганларида янги тушунча, хулоса ёки тавсия ишлаб чиқиш шаклида ижод қилиш билан шуғулланадилар. Улар чоп этадиган мақолаларда, ёзадиган диссертацияларида янгича ёндашув, фактларни янгича талқини, янги мазмунга эга бўлган хулоса ва тавсиялар берилиши лозим. Бу эса илмий ижодиёт жараёнини англатади. Фанда ижодиёт ўзига хос хусусиятларга эга. Шу боис, ижодиёт тушунчасига, илмий ижодиёт моҳиятини тушуниш масаласига тўхталиб ўтамиз.
Ижодиёт инсон фаолиятининг янги нарсалар ёки қадриятлар яратишга қаратилган хислатини билдиради. Инсон, жамоа, кишилар ва ташкилотлар уюшмасини ижодиёт субъекти,деб аташ мумкин.
Ижодиётга аниқроқ қилиб қуйидаги таърифни бериш мумкин: ижодиёт – бу инсонни тобора такомиллашиб бораётган хилма-хил эҳтиёжларини қондирадиган янгидан-янги моддий, ижтимоий ва маънавий қадриятлар яратиш фаолиятидир. Фанда яратиладиган янги ғоялар,назариялар ва технологик лойиҳалар маънавий қадриятлар турига киради.
Ижодиёт хусусида сўз юритганда ижодий тафаккур ва ижтимоий-ижодий фаолиятни фарқлаш лозим. Биринчиси маънавият, санъат, фан соҳасида яққол намоён бўлади. Ислоҳотларни амалга ошириш, янги ижтимоий тузилмаларни бунёд этиш ижтимоий-ижодий фаолиятни билдиради.
Фанда ижодий тафаккур ва ижтимоий-ижодий фаолият бирлашади. Бундай бирлашишни натижаси сифатида халқаро илмий ҳамкорлик, фаннинг ташкилий структураларини такомиллаштириш, фан соҳасида ислоҳотларни жорий қилиш каби жараёнларни кўрсатиш мумкин.
Энди илмий ижодиёт тушунчаси таърифини берамиз: илмий ижодиёт­-бу билиш шакллари ва унсурларини тафаккурда рационал ва норационал тарзда ҳаракатлантириб, янги илмий ва технологик қадриятлар яратиш фаолиятидир.
Бу ерда билиш шакллари ва унсурлари деганда, тасаввур, тушунча, ғоя, назарий қоидалар ва турли услубий воситалар кўзда тутилади. Буларни ҳаммаси тафккурда англаш, мулоҳаза юритиш,таҳлил қилиш ва таққослаш жараёнида рационал фикрлаш тарзида, яъни, ақлий, мантиқий изчиллик билан ҳаракатга келтирилади, объект ўрганилади. Айни пайтда руҳиятимизнинг онг ости қатламида мураккаб муаммоли вазиятда интуитив ва ногаҳон фаҳмлаш йўли билан ҳам норационал билиш ва ижод қилишни амалга ошириш мумкин.

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling