Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


-МАВЗУ. ТАДҚИҚОТЧИ ФАОЛИЯТИ ВА УНГА ҚУЙИЛАДИГАН МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР


Download 1.91 Mb.
bet7/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

2-МАВЗУ. ТАДҚИҚОТЧИ ФАОЛИЯТИ ВА УНГА ҚУЙИЛАДИГАН МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР

1. Тадқиқотчи учун зарур бўлган малакавий талаблар


Ҳар бир ишни, шу жумладан, илмий ишни сифатли бажариш учун тадқиқотчи касбий малакага эга бўлиши лозим. Сифатли иш – бу илмий муаммони янгича ёндашув асосида хал қилиш, янги хулосага келиш, маълумотларни янги хосса ёки қонуниятни очиш имкониятини берадиган даражада таснифлаш, умумлаштириш ва тушунтириш, ўзида янги натижаларни акс эттирган мақола, рисола ёки диссертация ёзишдир.
Касбий малакаси ўзи нима? Касбий малака маълум фаолиятни ижро этиш учун зарур бўлган фазилатларга (ўқув, зеҳн, маҳорат ва бошқаларга), назарий ва тажрибавий амалларни бажариш усулларидан фойдалана билиш хислатига эга бўлишдир.
Касбий малакага эга бўлишни асосида қобилият, яъни, у ёки бу ишни бажаришга ярайдиган лаёқат, мойиллик ётади. Ишга бўлган қобилиятни психологик, интеллектуал, педагогик жиҳатлари (сифатлари) мавжуд.
Файласуфлар ва психологларни айтишларича, илмий фаолиятни унумдор бўлишида тадқиқотчидаги қизиқиш ва ҳайратда қолиш қобилияти етакчи роль ўйнайди. Қизиқиш шундай нуқтага қаратиладики, у қизиқувчанликка, қизиқиш туғдирган предметга берилиб кетишига айланади. Бундай ҳолатга тушган инсон қизиқиш уйғотган масала билан шуғулланмасдан юра олмайди, муаммо ва уни ҳал қилиш иштиёқи бутун вужудини қамраб олади.
Ҳар бир кишида бармоқлар бўлсада, мўйқалам ва бўёқлар сотиб ола олса ҳам, лекин бу уни рассом қилмайди. Қизиқишдан ташқари яна ўқув, тиришқоқлик, маҳорат, фаоллик каби хислатлар даркор.
Тадқиқотнинг самарали бўлишини муҳим шарти ишга берилиб кетиш, ишни мунтазам амалга ошиши. Муттасил изланиш жараёнида илҳом, ногаҳон ёришиш, ижодий туш кўриш шаклида намоён бўладиган руҳий ҳолатлар содир бўлади.
Касбий малака учун зарур бўлган сифат ва хислатлар, уларни бир-бирига илҳомбахш импулслар бериши 1-расмда ифодаланган.

1-расм

Касбий малакани такомиллаштиришни муҳим педагогик йўли тадқиқотчида қайд этилган сифатларни шакллантириш ва тарбиялашдан иборатдир.


Авваламбор, касбий йўналишни танлаш пайтида стратегик мақсадни аниқлаб олиш лозим. Ким бўлмоқчисиз: муҳандисми, технологми, назариётчими? Танланган касбий йўналишни қайси соҳаси: фундаментал назарий изланишми ёки конструктив қурилмаларни ясаш,кашфиётми ёки ихтиро қилиш сизни кўпроқ қизиқтиради? Ҳар соҳада изланиш олиб бориш ва ижод қилишни ўзига хос хусусиятлари мавжуд.
Табиатан берилган қобилиятни қўйилган мақсадни амалга оширишга қаратиш керак.
Мақсадни рўёбга чиқарадиган маънавий куч мотив (боис)дир. Мотив ёки билиш мотивацияси инсон фаолиятини объектга йўналтиради, истак, майлни ҳаракатга келтириш орқали тадқиқотчига изланиш энергиясини беради.
Фаолият йўналиши ва барқарорлигини таъминлайдиган хислат руҳий кўрсатмадир. Бу хислат тадқиқотчи фаолиятини тартибга солади, бошқаради. Руҳий кўрсатма орқали тадқиқотчида фаолият мақсади ва мотивацияси бирлашади, ўзгараётган вазиятда ҳам изланиш энергияси камаймайди.
Шундай қилиб, мақсад, мотивация ва руҳий кўрсатма тадқиқот жараёнида бирлашади, касбий малакани шаклланишида маънавий асос бўлиб хизмат қилади . (2-расм).

2-расм
Мотивацияси шаклланган изланувчи етарли шароит бўлмаганда ҳам, ҳеч нарсани баҳона қилмасдан тадқиқотни амалга ошириб бораверади.
Фан тарихида мотивация кучини кўрсатадиган мисоллар кўп. VIII аср бошида уммавия халифларидан Хамид бин Муовия «фалсафа тоши» муаммоси билан шундай қизиқиб кетадики, ҳатто халифаликдан воз кечади ва қолган умрини фанларни, хусусан, кимёни ўрганишга бағишлайди.
Тадқиқотчи учун зарур бўлган хислатлардан бири тиришқоқликдир. Бу хислат тадқиқот йўлида учраб турадиган қийинчиликларни сабр-тоқат билан билан енгиб ўтиш имкониятини беради. «Тиришқоқлик – дейди инглиз ёзувчиси Бернард Шоу – илм сари ягона йўлдир» Яна бир муҳим талаб (тавсия) устоз, у яратган илмий мактаб анъаналарини давом эттириш, шаклланган тадқиқот анъаналарини янги мазмун билан бойитишдир.
Илмий мактаб ўзига хос бетакрор жамоадир. У ҳар қандай янгиликка нисбатан очиқ ва бир бутун тизимдир. Бундай тизим (мактаб) алоҳида тадқиқотчида бўлмаган сифат ва имкониятларга эга бўлади. Илмий мактаб даргоҳига кирган магистрант тез орада энг янги ютуқлар билан озиқланиб турган фаннинг «қайнаб турган қозонида» фаолият кўрсата бошлайди.
Устозга бўлган илтифот ва эътиқод Шарқда ҳамиша эъзозланиб келинган. XXI аср фанида ҳам илмий анъана аҳамияти сақланган. Ҳақиқатан ҳам ҳар томонлама мураккаблашиб кетаётган билимлар, тасаввурлар ва назариялар океанида устознинг йўл кўрсатувчи ғоялари ва ўгитлари бамисоли компасдек зарур.
Изланиш бошландими, тадқиқотчи собитқадамлик билан ишни олиб бориши керак. Ишни бошида қийинчилик ёки муваффақиятсизлик содир бўлиши мумкин. Ҳатто учаётган ракетанинг курсдан оғиш ҳодисаси бўлиб туради. Лекин, мақсад, умумий изланиш йўналиши тўғри белгиланган бўлса, унда салбий натижа акс алоқа механизми орқали қайд қилинади, қаерда хатоликка йўл қўйилгани аниқланади, иш охиригача етказилади.
Иш жараёнида муаммони мазмуни бўйичами, фактлар хусусидами, қандай бўлмасин, содир бўлаётган ўзгаришларга эътибор бериш керак.
Шу ўринда Г.Алдер ишлаб чиққан ва Синаб кўр, Ишла, Натижага эришгин деб номланган СИН моделидан фойдаланиш мумкин (Қаранг: Алдер Г. НЛП: современные психотехнологии. – СПБ: Питер, 2001, 13-14 бетлар.).
Синаб кўришда, битта қадам натижа бермаса, бошқа қадам қўйилади, яъни бошқа чора имкониятлар ишга солинди. Шу жараёнда тадқиқотчилик касби, уқув ва изланиш фаолияти такомиллашиб боради.
Самарали фаолият моделини Г.Алдер қуйидагича ифодалайди.

3-расм
Энди қобилиятни ўстиришнинг интеллектуал восита ва механизмларини кўриб чиқамиз.
Интеллектуал қобилият тафаккур фаолиятида намоён бўлиб, бу соҳада ҳам бир қатор қоида ва талаблар борки, уларни бажариш изланувчига кутилган ижобий натижаларни беради. Булар қуйидагилардан иборат:
- диққатни асосий муаммо нуқтасига йиғиш;
- муаммо бўйича ўзимизга савол бериб туриш;
- алоҳида образлардан бир-бутун модель – тузилмани ишлаб чиқишга ўтиш;
- ўхшашликларни (аналогияларни) излаш, улардан фойдаланиш;
- образлар билан фикрлаш, моделлар билан ишлаш;
- хотира фаоллигини ўстириш;
- объектга ҳар томонлама ёндашув (интеллектуал уддабуронлик) қобилиятини тарбиялаш;
- муаммо ечими бўйича альтернатив йўлларни излаш қобилиятини шакллантириш;
- илмий башорат қилиш қобилиятини ўстириш;
- фикрни мантиқан тўғри ифодалаш, мулоҳазаларни қоғозга аниқ баён қилиш.
Қайд этилган хислатларни тадқиқотчида шакллантириш изланиш самарадорлигини таъминлайдиган муҳим шартдир.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тадқиқот-тўхтовсиз амалга ошадиган интеллектуал меҳнат, янгиликни кашф этиш, ихтиро қилиш фаолиятидир. Бундай фаолият даражасига етишиш учун ёш тадқиқотчи ўзида бир қатор (юқорида қайд этилган) психологик, педагогик ва интеллектуал кўникмаларни, малакавий ўқув ва касбий маҳоратни шакллантириш лозим.



Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling