Рационал ва норационал ижод қилиш модели
1-расм
Онг ости қатламида содир бўладиган ижодий жараён кўлами ва динамикаси тадқиқотчи изланиш фаолиятини катта қизиқиш ва муттасил олиб бориши билан белгиланади.
Тадқиқотчилар фаолиятида муаммони интуитив ечими кўп ҳолларда кутилмаган пайтда топилади.
Француз олими А.Пуанкаре математик функциялар устида олиб борган тадқиқот ишлари самара бермай турди . Худди шу пайтда геологик экспидицияга қатнашиши учун Кутанс шаҳрига боришга тўғри келади. Йўл машаққатлари боис олиб борган тадқиқоти унинг хаёлига ҳам келмайди. Поезддан тушиб, белгиланган манзилга бориш учун извошнинг зинасига қадамини қўяётганида тафаккурида муаммони топа олмаган ечими тўсатдан пайдо бўлади.
Шуниси қизиқки, Пуанкаре суҳбатдоши билан гапни бузмаслик учун «топилган» ечимни таҳлил қилиб ҳам ўтирмайди. Манзилга етиб борганидан кейин фавқулотда пайдо бўлган ечимни тегишли математик воситалар билан текширади ва унинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилади.
Муаммо устида тинмай иш олиб бориш онг ости руҳий жараёнларни жадаллаштиради, хаттоки туш кўриш механизми ҳам бу жараёндан четда қолмайди.Уйқудаги руҳий ноақлий фаолият (ижодий туш кўриш) баъзида уйғоқликдаги ақлий фаолиятдан фарқ қилиб, сифат жиҳатидан самаралироқ бўлиши мумкин. Бизга етиб келган манбаларга кўра Ибн Сино ва Ал-Хоразмий каби алломалар кўп муаммолар жавобини туш кўриш пайтида олишар экан.
Ибн Сино ўзини таржимаи ҳолида шундай дейди: «Агар бир оз уйқуга кетсам, тушимда, ўнгимдаги масалаларни кўрар эдим ва кўп масалалар тушимда аён бўларди»1. Худди шунингдек, Д.И.Менделеев ҳам кимё асосларини етук даражада билмаганида даврий система жадвалининг тўғри варианти тушида аниқ намоён бўлмас эди. Кўплаб рационал-мантиқий уринишлар натижасиз бўлган бир шароитда, интеллектнинг фаолият энергияси пассайганида, уйқуда мия ярим шартларининг тормозланмаган ҳужайралари онг ости тафаккурни фаоллаштиради ва бу ноонгли руҳий фаолият оқибатида Д.И. Менделеев тушида кимё элементлари даврий тизимининг тўғри варианти «кўринади», ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |