Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Download 1.91 Mb.
bet12/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

Ижодиёт турлари. Янгиликни яратиш соҳалари ва характерига қараб ижодиёт турларга бўлинади.
Соҳа бўйича:

  1. Бадиий ижодиёт.

  2. Ижтимоий ижодиёт (ислоҳотлар, ижтимоий лойиҳалар).

  3. Техник ижодиёт

  4. Илмий ижодиёт

  5. Мухандислик ижодиёти

  6. Дизайн ва бошқалар.

Янгиликни очиш, яратиш характерига қараб кашфиёт ва ихтирони фарқлайдилар. Бирор нарса кашф қилинганда олдин маълум бўлмаган объектлар, хоссалар очилади. Агарда фанда назарий ғоялар ва тасаввурлар ривожланган ҳолатда бўлса, унда янги очилган ҳодиса тадқиқот объектига айланади ва маълум вақт оралиғида унинг моҳияти тушунтирилади. Лекин, ҳар доим шундай бўлавермайди.
Нидерландия олими Левенгук (1632-1723) бирнчи марта ўзи ихтиро қилган микроскопда ҳужайраларни кузатди. Ваҳоланки, ҳужайрани биологик моҳиятини тушунтирадиган назария фақат XIX асрда немис биологи Т.Шванн томонидан ишлаб чиқилди. Шу ўринда айтиш керакки, Шванни ўзи ҳам 1836 йилда меъда шираси таркибида пепсин моддаси борлигини кашф қилди.Бу модданинг кимёвий структураси ва функцияси ХХ асрда аниқланди ва тушунтириб берилди.
Ихтиро бевосита бунёдкорликка олиб келадиган ижоддир. Инсоният яратган сунъий (маданий) муҳитдаги барча нарсалар ўз вақтида қилинган ихтироларнинг натижасидир.
Ихтиро шундай ижодки, унда мавжуд билимлар, назариялар асосида табиий нарса ва ҳодисалардаги модда, энергия ва шаклни мақсадга мувофиқ равишда ўзгартириш йўли билан у ёки бу функцияни бажарадиган буюмлар, асбоб ускуналар, мосламалар ва технологиялар яратилади.
Илмий тадқиқот соҳасида ихтиро янги экспериментал ускуналар, изланиш воситалари ва усуллар, моделлар ва лабораторияларни яратишда намоён бўлади.
Ҳозирги фанда, айниқса микро ва макрооламни туб асосларини ўрганишга киришган табиий фанларда тадқиқот олиб бориш учун катта харажат ва вақт талаб қиладиган экспериментал ускуналарни ишлаб чиқиш зарурати туғилмоқда. Бунга Ер орбитасида айланаётган космик станцияларда жойлаштирилган телескоплар, физик экспериментларда фойдаланилаётган циклотрон ва коллайдерларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.



Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling