Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Тадқиқот самарадорлигини таъминлаш


Download 1.91 Mb.
bet10/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

4. Тадқиқот самарадорлигини таъминлаш
Тадқиқот ақлий меҳнатнинг ихтисослашган бир туридир. Бу соҳада меҳнат самарадорлигига эришиш бир қатор объектив ва субъектив омилларга боғлиқ.
Биринчисига жамиятни фанга муносабати, давлат сиёсати, тадқиқот олиб бориш учун яратилган шароит, молиявий, техник ва ахборотли таъминот киради.
Фаннинг ҳозирги тараққиёт босқичида тадқиқот олиб бориш учун қайд этилган шароит ва таъминотни мавжуд бўлиши, айтиш мумкинки, ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Тадқиқот самарадорлигининг субъектив шарт-шароитлари айрим маънавий омиллардан иборат. Бу тадқиқотчи, илмий раҳбар, жамоа ва анъанага боғлиқ томонлар бўлиб, хусусан:
- тадқиқотчининг зеҳни, интеллект коэффициенти (ижодий тест билан аниқланади);
- тадқиқотчининг билими ва тажрибаси;
- жамоада илмий раҳбарлик тарзи, раҳбарнинг ижодий потенциали;
- илмий ворислик;
- илмий анъана;
- жамоадаги руҳий-маънавий муҳитни ташкл қилади.
Тадқиқот индивидуал ва жамоавий илмий меҳнат бирлигидир. Бу бирликда етакчи ўринни илмий раҳбар эгаллайди.
Фанда илмий мактабни мавжуд бўлиши, ижодий изланиш муҳитини шаклланиши, илмий ворисликни сақлаш, ёш тадқиқотчиларни тайёрлаш ва ўстириш кўп жиҳатдан илмий раҳбарга боғлиқ. Табиий-ки, шогирдлар ва ёш олимларнинг ғайрат-шижоати, фанга фидойилиги, таришқоқлик билан ижод меваларини йиғишлари илмий анъана ва мактабга нисбатан муносиб жавоб бўлади.
Яна бир марта қайтарамиз!

  1. Фан ўзининг учинчи, постноклассик тараққиёт босқичга ўтмоқда, тадқиқот олиб бориш амалиёти, йўллари ва усуллари тобора мураккаблашмоқда. Бундай шароитда фан соҳасида фаолият кўрсатмоқчи бўлган тадқиқотчи бир қатор малакавий хислатларга эга бўлиши, касбий талабларга жавоб бериши керак.

  2. Касбий малака мавжуд ва ўстирилиши керак бўлган фазилатлардан (қобилият, ўқув, зеҳн, тиришқоқлик, маҳорат ва бошқалар) иборат бўлиб, булар фанда ижод қилишни асосий шарти ҳисобланади.

  3. Самарали тадқиқотнинг психологик омиллари қаторига қизиқувчанлик, тадқиқотга берилиб кетиш, зеҳн, доимий фаоллик киради.

  4. Мақсад ва мотивация ўзида янгиликни сақлаган натижани қўлга киритишга қаратилган бўлиши керак.

  5. Илмий мактаб анъаналарини давом эттириш илмий ижод манбаи ва заминидир.

  6. Интеллектуал қобилиятни ўстирадиган амалларни (диққатни тўплаш, хотирани мустаҳкамлаш, фикрни мантиқан тўғри ифодалаш ва бошқалар) мунтазам бажариб бориш керак.

  7. Тадқиқот технологияси талабаларига риоя қилиш илмий ютуқларни муҳим шартидир.

  8. Тадқиқотчининг кучли психологик қуроли зеҳн бўлиб, уни доимо ўстириб бориш керак.

  9. Тиришқоқлик, ишга берилиб кетиш, ақлий меҳнат гигиенасига риоя қилиш ижод қилиш учун зарур.

  10. Жамоадаги илмий анъана ва ворисликни давом эттириш муҳим маънавий ва методологик қонуниятдир.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling