Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Download 1.91 Mb.
bet9/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

3. Тадқиқот технологияси
Тадқиқотни амалга оширишда изланиш фаолияти кетма-кетлиги ва изчиллигига алоҳида эътибор бериш керак.
Тадқиқотчи касби оммавий касблардан бирига айлангандаган кейин изланиш олиб боришни оқилона моделларига, яъни илмийлик стандартини таъминлайдиган талаб-тавсияларга бўлган эҳтиёж кучаяди. Тадқиқот технологияси мана шу эҳтиёжни қондиради.
Тадқиқот технологияси – бу илмий маҳнатни ташкил қилишга оид қоидалар, тавсиялар ва талаблар мажмуасидир. Энг муҳим қоида ва талаблар қуйидагилардан иборат.

  1. Тадқиқотни амалга оширишда изланиш фаолиятини изчиллиги ва кетма-кетлигини таъминлаш зарур.

  2. Диққатни долзарб, назарий ва амалий аҳамияти асосланган мавзу ёки илмий муаммога қаратиш лозим.

  3. Тадқиқот мақсади ва вазифаларини тўғри таърифлаш, баёнини бериш.

  4. Иш режаси ва тадқиқот босқичларини мумкин қадар аниқ тузиб чиқиш, зарур воситаларни (компьютерлар, модемлар, дисклар, антивирус дастурлар, эксперимент асбоб ускуналари ва бошқаларни) олдиндан тайёрлаб қўйиш.

  5. Бир босқичда белгиланган ишни охиригача етказмасдан бошқасига ўтилмайди. Акс ҳолда олдинги босқичда йўл қўйилган хатолик кейинги босқичдаги натижага салбий таъсир кўрсатади.

  6. Тўпланган маълумотларни сифатли қайта ишлаш. Бу мавжуд ғоя ва очилган янги ҳодисани тўғри баҳолаш имкониятини беради.

  7. Олинаётган натижаларни илмийлик меъёрлари асосида назорат қилиб бориш, зарурият туғилганда шаклланаётган тасаввурларга ўзгартиришлар киритиш.

  8. Аниқ, мантиқан асосланган, тажрибада тасдиқланган хулосаларга келиш. Бу билан янги ғоя ёки назария ишлаб чиқиш учун замин яратилади.

  9. Тадқиқот натижаларини расмийлаштиришда қабул қилинган талабларга риоя қилиш.

Тадқиқот мураккаб фаолият турига киради. Бундай фаолиятни амалга ошириш учун шарт-шароит, асос, таъминот, изланиш методологияси ва ниҳоятда, катта аниқликни талаб қиладиган интеллектуал меҳнат зарурдир. Бу турдаги меҳнатни ички мантиғи, бажариладиган операциялар кетма-кетлиги ва изчиллиги тадқиқот технологиясида ифодаланган.
Шунинг учун ҳам тадқиқот технологияси талабларига қатъий риоя қилган ҳолда иш олиб бориш меҳнатни юқори даражада ташкил қилиш имкониятини беради, бўлажак ютуқлар кафолати бўлиб қолади.



Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling