Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. «Илмий тадқиқот методологияси» фанининг мақсади, предмети ва вазифалари
3. Илмий тадқиқот методологияси
Илмий тадқиқотнинг сифати ва натижаси изланишда қўлланиладиган восита ва усулларга боғлиқ. Шу боис, фанда тадқиқот воситалари, технологияси ва усулларига эътибор ҳар доим катта бўлган. Ўрганилаётган объект қанчалик мураккаб бўлса, унинг хоссалари ва қонуниятларини очиш учун қандай восита, асос ёки усулни ишлатиш масаласи дастлаб ҳал қилиниши керак бўлган методологик муаммога айланади. Мазкур муаммо хусусида мулоҳаза юритиш методологияни, яъни, методологик билим даражасини (қатламини) ташкил қилади. Усул қандай хосил бўлади? Усул бирон-бир аниқланган қонуниятни тадқиқот тамойилига айланишидан, бир ҳодисанинг қиймати, хоссаси ёки доимийлигини (масалан, Планк доимийлиги) бошқа объектни ўрганишга нисбатан қўллашдан, тафаккурнинг таҳлил қилиш ва умумлаштириш хислатини мантиқий қоида сифатида фойдаланишдан келиб чиқади. Тадқиқот йўли, воситаси ва усул масалаларини қўйиш ва ҳал қилиш ишлаб чиқиладиган ва қўлланилиши мумкин бўлган ёндашув ва усулни самарадорлигини аниқлаш имкониятини беради. Бусиз фанда аниқ ва асосланган натижага эришиб бўлмайди. Методологик фикрлаш ва услубий аниқлик бўлмаса, бундай ҳолда изланишда беҳуда, хаотик, самарасиз хатти-ҳаракатлар улуши кўпаяди. Шу боис, фанга жиддий, аниқ мақсад билан қадам қуйган киши тадқиқот олиб бориш шакллари, воситалари, йўллари ва методлари ҳақида мумкин қадар аниқ тасаввурга эга бўлиши, тадқиқот усулини ишлаб чиқиши ёки ташкил қилиши, ундан оқилона фойдалана билиши лозим. Фақат шундагина тадқиқотчилик фаолияти изчил, оқилоналик, тежамкорлик ва самарали бўлиш хислатларига эга бўлади, изланиш эса кашфиёт ёки ихтиро билан якунланади. 4. «Илмий тадқиқот методологияси» фанининг мақсади, предмети ва вазифалари Тадқиқот олиб бириш қоида ва усулларини билиш фанда самарали ижод қилиш имкониятини беради. Мураккаб илмий муаммолар билан шуғулланишга киришган ёш кучларда тадқиқотчилик малакаси ҳали етарли бўлмайди. Шу боис, илмий тадқиқот методологиясида ишлаб чиқилган қоидалар, тамойиллар ва услубий тавсияларни ўрганиш илмий муаммони тўғри қўйиш, уни ҳал қилишга қаратилган ёндашув ва вариантларни оқилона танлаш йўлларини кўрсатади. Шу ҳолатдан келиб чиқиб, мазкур фан мақсадини қуйидагича белгилаш мумкин: - илмий ижод қилиш, янги билимга эришиш йўллари ва усуллари; - илмий ахборотни излаш ва қайта ишлаш; - илмий муаммони ифодалаш ва баҳолаш; - олинган маълумотларни холислиги ва такрорлаш мумкинлигини асослаб берадиган меъёрий талабалардан фойдаланиш - натижа ва хулосаларни амалиётга жорий қилиш қоидалари ҳақидаги билимларни беришдир. Фан олдига қўйилган мақсадда унинг предметига кирган муаммоларни ўрганиш, олинган натижалардан назарий ва амалий йўналишларда фойдаланиш белгиланади. Шунинг учун изланиш мақсадини оқилона тавсифлаш билан фан предмети хусусида аниқ тасаввурга эга бўлиш ўртасида маълум боғланиш мавжуд. Фан предмети аслида унда кўриб чиқиладиган масалаларни умумлаштириб, қисқа шаклга келтирилган таърифдир. Илмий тадқиқот методологияси қуйидаги масалалар билан шуғулланади: - илмий билим қандай ҳосил бўлади? - тадқиқот нима? - ахборот ва фактлар билан ишлаш қандай амалга оширилади? - билимни аниқ ва ишончли бўлиши нималарга боғлиқ? - усул нима? - усулдан фойдаланиш ва уни янгилаш қандай тарзда амалга оширилади? - тадқиқотнинг самарадорлиги нима билан белгиланади? - тадқиқот натижаларини расмийлаштириш қоидалари ва бошқалар. Қайд этилган саволларни умумлаштирсак фан предмети келиб чиқади. Демак, «Илмий тадқиқот методологияси» - бу илмий билиш механизмлари, тадқиқот воситалари ва усуллари, ахборот билан ишлаш ва олинган натижаларни расмийлаштириш, амалиётга жорий қилиш йўллари ва қоидаларини ўрганадиган фандир. «Илмий тадқиқот методологияси» фани олдига қуйилган мақсаддан конкрет вазифалар келиб чиқади. Булар қуйидагилардан иборатдир: Магистрантлар ва ёш олимларда назарий ва тажрибавий тадқиқот ўтказиш малакасини шакллантириш; Тадқиқотда ахборот ва фактлар билан ишлаш технологиясини ўзлаштириш; Илмий тадқиқотни ташкил қилиш, уни амалга ошириш режалари ва босқичларини ишлаб чиқишни ўрганиш; Магистрантларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ўстириш йўлларини билиб олиш; Илмий ижод қилиш йўллари ва механизмларини ўрганиш; Илмий тадқиқот олиб бориш шарти бўлган танқидий фикрлаш қобилиятини шакллартириш. Бу тадқиқотчини ўзи ва бошқалар қўлга киритган натижаларни холисона баҳолаш имкониятни беради. Фан ва технологияда пайдо бўлаётган инновацион ғоялар ва лойиҳаларни билиб бориш ва ўзлаштириш уқувини шакллантириш. Илмий тадқиқот натижаларини расмийлаштириш қоидалари ва талабларини билиш, амалиётга жорий қилиш малакасига эга бўлиш. Қайд этилган қоидалар, талаблар ва тавсияларни ўрганиб борар эканмиз, натижада бизда тадқиқот олиб бориш малакаси шаклланади, тушунчалар, тамойиллар ва усуллар билан ишлаш кўникмаси вужудга келади. Илмий тадқиқот методологиясини ўрганишдан олган билимларимизни изланиш амалиёти билан боғлаб бориш жараёнида эса тадқиқот самарадорлиги ортиб боради. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling