Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
I МАВЗУ. «ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ» ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
I МАВЗУ. «ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ» ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ1. Фан тушунчасиБакалавриатни битириб магистратурага ўқишга кирган магистрантлар «Катта фан» деб аталган даргоҳга илк қадам қўядилар. Хўш, бу қандай даргоҳ? Фан нима? Ундаги муаммолар ва билимларни ўрганиш тарзи таълим тизимининг қуйи босқичларида мавжуд бўлган илмларни ўзлаштириш шаклларидан нима билан фарқ қилади? Мазкур саволларни кўриб чиқишдан мақсад фан ва илмий тадқиқот тўғрисида конкрет тасаввур ҳосил қилишдир. Маълумки, фан соҳасида эндигина фаолият кўрсатаётган ёш мутахассис етарли даражада билимлар мажмуига эга бўлиши керак. Бундай мажмуани ташкил қилган билимлар банки қуйи таълим босқичларида яратилди. Хусусан, мактаб ва коллежларда ўқувчилар табиат, жамият ва инсон олами, атрофдаги турли ҳодисалар ва қонуниятлар ҳақида илмийлик хислатига эга бўлган дастлабки таянч тушунча ва тасаввурларни ўзлаштириб оладилар. Бакалавриат босқичида талаба танлаб олган фан йўналишига доир асосий тушунчалар, ғоялар ва тамойилларни ўрганиб олади, унинг онгида назария ва улар бирлигини намоён этган тизимли билим шаклланади. Бундай билим нисбатан содда структура ва хоссаларга эга бўлган тузилмаларни ўрганиш ва тушуниш, ҳаётимизга кириб келаётган янги буюмлар, техник восита ва мосламалардан фойдаланиш имкониятини беради. Шу билан бирга ўқувчи ҳам, бакалавр ҳам олдин яратилган ва дарсликларга киритилган тайёр билимлар билан ишлайди, ўқиш жараёнида элементар услубий қоида ва тамойилларга таяниб у предметга (фанга) оид саволлар устида мулоҳаза юритади. Магистратура таълим тизимида «нима», «нима учун», «қандай қилиб» каби фактуал, назарий ва амалий-технологик масалалар илмий муаммога айланади. Бунинг маъноси шуки, энди изланишда у ёки бу ҳодиса қандай шароитда, нима сабабларга кўра содир бўлади, белгиловчи хоссалар қандай қийматларга эга, олинган натижани технологияда татбиқ қилиш истиқболи борми, каби мураккаб назарий ва амалий муаммолар билан шуғулланишга тўғри келади. Мана шундай муаммолар устида ишлаш фан соҳасида амалга ошади. Агар мактаб, коллежда таълимнинг бакалавриат босқичида талабалар олдин ишлаб чиқилган ва тайёр шаклга келтирилган илмни ўзлаштирсалар, магистратурада ҳал этилмаган, яъни ҳодиса ёки қонуниятни очиш, технологик тузилма лойиҳасини ишлаб чиқиш имкониятини берадиган муаммолар ўрганилади. Тўғри, ўқувчи ёки бакалавр олимпиада ва тўгаракларда қатнашиш, ҳамда ўз устида мунтазам ишлаш давомида интеллектуал салоҳияти ва ижодий қобилиятини ўстириши мумкин. Лекин, бу ҳолат юқорида билдирилган мулоҳазани рад этмайди, аксинча, фан даргоҳига қадам қўйган олимпиада совриндори ёки стипендиант келажакда иқтидорли тадқиқотчилар сафини тўлдиради. Фан хусусида мулоҳаза юритадиган бўлсак, биринчи кўзга ташланадиган нарса, бу унинг жамоавий хислатидир. Фанда тадқиқотчилар жамоаси фаолият кўрсатади. Бундай жамоада турли вазифаларни (экспериментни тайёрлаш ва ва ўтказиш, маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш, натижаларни умумлаштириш ва ҳ.к.) бажаришда намоён бўладиган меҳнат тақсимоти мавжуд. Илмий жамоани фаолияти бир қатор ҳуқуқий, ижтимоий, малакавий ва маънавий қонун-қоидалар асосида тартибга солинади. Шуларни ҳисобга олиб фан тушунчасини қуйидагича таърифлаш мумкин: фан-тадқиқотчилар фаолиятини ташкиллаштирадиган, янги илмий билимлар ишлаб чиқарадиган, олинган натижаларни амалиёт ва технологияга жорий қиладиган ижтимоий институтдир (муассасасидир). Фан ўзагини янги билимлар ишлаб чиқаришга қодир бўлган тадқиқотчилар ташкил қилади. Тадқиқотчилар махсус тил, эксперимент ва илмий усуллардан фойдаланиш жараёнида инновацияга олиб келадиган янги натижаларни қўлга киритадилар, кашф қиладилар, воқеликдаги нарса ва ҳодисаларни тушунтириб берадиган таълимотлар, ғоялар ва назарияларни ишлаб чиқарадилар, ҳосил бўлган билимларни технологик лойиҳа ва моделлар кўринишида амалиётга тадбиқ қиладилар. Фаннинг муҳим томонини илмий ахборот ишлаб чиқиш ва истеъмол қилиш, тадқиқот воситалари ва усулларини яратиш, олинган натижаларни турли даражадаги анжуманларда муҳокама қилиш ташкил қилади. Фаннинг структураси ва асосий хислатлари 1-расмда ифодаланган. 1-расм Шундай қилиб, фан кўп структурали ижтимоий институт бўлиб, унда жамият учун зарур бўлган янги билимлар ишлаб чиқарилади, олим ва мутахассислар фаолияти ташкил қилинади, илмий ахборот ишлаб чиқилади ва истеъмол қилинади, махсус фан тили, тадқиқот воситалари ва усуллари яратилади, долзарб илмий ва амалий-технологик муаммолар муҳокама қилинадиган анжуманлар мунтазам ташкил қилинади. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling