Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Download 1.91 Mb.
bet21/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

Яна бир марта қайтарамиз!



  1. Билиш инсон бажарадиган ҳар қандай фаолиятни таркибий қисмини ташкил қилади.

  2. Соҳа ва фаолият мазмунига қараб, билиш кўп турларга бўлинади.

  3. Аниқлик, чуқур ва ҳар томонлама асосланганлик хислатларини мавжуд бўлишига қараб ихтисослашмаган ва ихтисослашган билиш турларини фарқлайдилар.

  4. Илмий билишни ҳосил қиладиган тадқиқот илмийлик мезонларига жавоб берадиган янги билим ва технологияларни ишлаб чиқариш фаолиятидир.

  5. Тадқиқот мезонлари (объективлик, аниқлик, исботланганлик, мантиқан асосланганлик, янги билимга йўналтирилганлик ва бошқалар) изланишга илмийлик сифатини берадиган хислатлардир.

  6. Мақсади, предмети, қўлланиладиган усуллари ва татбиқ қилиш соҳаларига қараб фундаментал-назарий, , эмпирик, экспериментал, технологик, комплекс, амалий-тажрибавий тадқиқот турларини фарқлайдилар.

  7. Илмий билишни бошқа турдаги билимлардан фарқ қиладиган илмийлик мезонлари (объективлик, аниқлик, исботланганлик ва бошқалар) мавжуд.

  8. Илмий тадқиқот таркиби ва бажариладиган вазифаларни кетма-кетлиги жиҳатидан маълум структурага эга.

  9. Табиий ва ижтимоий гуманитар фанларда тадқиқотни биринчи босқичида эмпирик изланиш (кузатиш, ўлчаш, таққослаш ва бошқалар) олиб борилиб, объектнинг ташқи, ўзгарувчан хоссалари ҳақида бирламчи маълумот тўпланади, таснифланади, фактлар қайта ишлаб чиқилади. Назарий билим даражасида олинган маълумотлар таҳлил қилинади, умумлаштирилади, объектдаги бевосита кузатилмаган хоссалар (масалан, атом структурасида заррачаларнинг орбиталарини мавжуд бўлиши) ва қонуниятлар кашф этилади.

  10. Тадқиқотда материаллар, фактлар, концептуал унсурлар (тушунчалар, аксиомалар, тамойиллар ва бошқалар) билиш шакллари бўлган муаммо, ғоя, гипотеза ва назариялар доиражасида таҳлил қилинади ва янги муаммо қўйилади, янги ғоялар, гипотезалар олға сурилади, янги назариялар ишлаб чиқилади.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling