Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Download 1.91 Mb.
bet26/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

Яна бир марта қайтарамиз!

  1. Фаннинг муҳим билиш ирмоғини илмий йўналиш ташкил қилади. Ўз навбатида илмий йўналиш билимларни соҳавий тармоқларга бўлинишидан келиб чиқади. Фан____фан тармоқлари _____ фан йўналиши.

  2. Илмий йўналиш илмий жамоа ва илмий мактаб шуғулланадиган фан тармоғини бир соҳасидир. Илмий йўналишни ўзи бир қатор струтуравий бирликлардан ташкил топган. Булар: комплекс тадқиқот дастури, муаммо, мавзу, масала.

  3. Илмий муаммо маълум изланиш соҳасини қамраб олган, самарали истиқболга эга бўлган мураккаб масаладир.

  4. Илмий муаммони манбаи тадқиқотда вужудга келадиган муаммоли вазиятдир. Муаммоли вазият янги факт ва уни тушунтираолмайдиган назария ёки таълимот ўртасидаги зиддиятдир.

  5. Тадқиқотни самарали бўлиши кўп жиҳатдан муаммони меъёрий талабларга риоя қилган ҳолда тавсифлашга боғлиқ.

  6. Мавзуни танлаш мураккаб назарий ва методологик фаолият бўлиб, унинг маълум талаблари ва меъёрий кўрсаткичлари мавжуд. Долзарблиги, янгилиги, мантиқий изчиллиги, татбиқ қилиш имконияти ва бошқалар.

  7. Мавзу самарадорлигини баҳолаш илмий тадқиқот фаолияти унумдорлигини ошириш, билиш ва амалиётга татбиқ қилиш имкониятларини кучайтириш учун зарурдир.

  8. Илмий тадқиқот мавзуси ва изланиш натижалари самарадорлигини баҳолашда унумдорлик коэффициенти етарли бўлмаса, экспертли баҳолаш усулидан фойдаланадилар.

  9. Илмий тадқиқот маълум босқичлар кетма-кетлигидан иборат бўлиб, ҳар бир босқичда режада белгиланган тадбирлар амалга оширилади. Тадқиқотнинг стандарт моделига кўра изланиш 6 та босқичдан иборат. Иш режа тузишдан бошланиб, олинган натижаларни расмийлаштириш, ҳисобот ёзиш, мақолага чоп қилиш билан якунланади.

Саволлар ва вазифалар

  1. Фанда соҳавий бўлиниш нимага олиб келади?

  2. Илмий йўналиш нима ва у қандай бирликларга бўлинади?

  3. Илмий муаммо тушунчасини изоҳлаб беринг?

  4. Илмий муаммони нима келтириб чиқаради?

  5. Муаммоли вазият нима?

  6. Илмий муаммони тавсифлаш нима учун керак?

  7. Муаммони тавсифлашда қандай меъёрий талабларга риоя қилинади?

  8. Мавзу нима, у нимадан ҳосил бўлади?

  9. Мавзуни танлашда қандай методологик талабларга асосланиш керак?

  10. Мавзу масаласида экспертлар қандай ишларни бажарадилар?

  11. Мавзу ва тадқиқотни самарадорлиги нимада намоён бўлади?

  12. Тадқиқот самарадорлигини аниқлайдиган формулага изоҳ беринг?

  13. Қайси вазиятда иқтисодий самарадорлик формуласи етарли бўлмай қолади?

  14. Илмий тадқиқот қандай босқичлардан иборат?

  15. Тадқиқотни бошланғич босқичида қандай ишлар бажарилади?

  16. Илмий тадқиқот босқичларини стандарт моделига изоҳ беринг?




Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling