Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Download 1.91 Mb.
bet17/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

Яна бир марта қайтарамиз!

  1. Фанда ижодиёт янги ғоялар ва назарияларни ишлаб чиқишга, техника ва технологик тизимларни лойиҳалаштириш яратиш ва татбиқ қилишга қаратилган интеллектуал фаолиятдир.

  2. Соҳаларига қараб янгиликни яратиш ижтимоий, илмий, бадиий ва бошқа турларга бўлинади. Янгилик очилса, у биринчи марта кузатиш объектига айланса-кашфиёт ҳосил бўлади, агарда олдин мавжуд бўлмаган тузилма яратилса, унда ихтиро иужудга келади.

  3. Илмий тадқиқотда даврий, мунтазам қайтарилувчи ва бетакрор яратиш, янги тасаввурларни ишлаб чиқиш жараёнлари мавжуд. Ижодиёт илмий тадқиқотни барча босқичларида намоён бўлиши мумкин. Масалан, муаммони янгича қўйиш, натижаларни янги усулда умумлаштириш ва ҳоказо.

  4. Тафаккурни иккита-рационал (ақлий-мантиқий) ва норационал (ноонгли, онг ости) турлари мавжуд.

Тафаккурни ўзи олий руҳий жараён бўлиб, воқеликни билиш, яъни, ифодалаш, тушуниш ва ўзлаштиришни маънавий (идеал) шаклидир.

  1. Тафаккурнинг рационал, ақлий-мантиқий жиҳатлари тадқиқотда мантиқ қоидаларига, илмийлик нормалари асосида изланишлар олиб боришда намоён бўлади. Қачонки, онг ости жараёнлар, интуиция, тасаввурлар ишга тушганида тафаккурнинг норационал, ноонгли хислатлари ҳаракатга келади. Ҳар иккила хислат - ақлий – мантиқий ва ноонгли, интуитив фикрлаш қизғин олиб бориладиган тадқиқотларда яратувчанликни намоён этади. (1-расм)

  2. Тадқиқотчилик фаолиятида изланиш самарадорлиги, биринчидан, мантиқ ва методологик қоидаларига қанчалик риоя қилинишига боғлиқ бўлса, иккинчидан, норационал тафаккур имкониятларидан фойдаланиш кўлами билан белгиланади.

  3. Тадқиқотда иккита цикл- 1) тадқиқот режасида белгиланган изланиш босқичлари; 2) илмий-ижоднинг даврий босқичлари мавжуд.

  4. Илмий ижодиётнинг иккинчи (инкубацион давр) ва учинчи (инсайт) цикллари ҳал қилувчи босқичларидир. Шу босқичларда кашфиётнинг чақноқлари, ечим матрицалари ҳосил бўлади.

  5. Ҳам ақлий-мантиқий фикрлаш, ҳам норационал тафаккур фаоллиги жараёнида намоён бўладиган ижод қилиш динамикаси ва кўлами тадқиқотчи тафаккури теранлиги, унинг мунтазам ва жиддий меҳнат қилиши билан белгиланади.

Саволлар ва вазифалар

  1. Ижодиёт нима?

  2. Ижодий тафаккур ва ижтимоий-ижодий фаолият, улар ўртасидаги умумийлик ва фарқни изоҳлаб беринг?

  3. Магистрантни изланишида ижодиёт қандай намоён бўлиши мумкин?

  4. Ижодиёт нима асосида (қандай сабабларга кўра) турларга бўлинади?

  5. Кашф қилиш ва ихтиро ўртасида қандай фарқ бор?

  6. Муаммони қўйишда ижодиёт қандай намоён бўлади?

  7. Тафаккур теранлиги қандай хислат?

  8. «Ақлий билиш» ва «рационаллик» тушунчалари ўртасидаги умумийлик ва фарқни изоҳлаб беринг?

  9. Илмий рационаллик нормалари қандай қоида ва талаблардан иборат?

  10. Рационал ва норационал ижод қилиш моделини (1-расм) изоҳлаб беринг?

  11. Норационалликнинг хислатлари нималардан иборат?

  12. Онг ости қатламида (жабхасида) қандай жараёнлар содир бўлади?

  13. Норационал ижодиётни қандай фаоллаштириш йўллари мавжуд?

  14. Интуиция нима?

  15. Интуиция қандай ишлайди?

  16. Ижодий туш қандай намоён бўлади?

  17. Тадқиқотдаги янгилик яратиш босқичларини изоҳлаб беринг?


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling