Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Download 1.91 Mb.
bet19/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

2. Илмий тадқиқот турлари.
Илмий тадқиқот мақсади, амалга ошириш хусусияти ва татбиқ қилиш соҳаларига қараб бир қатор турларга бўлинади.
Айтайлик, ҳозирги технологиялар кўп босқичли жараён ва кўп параметрли тизимлардан иборат бўлиб, уларни лойиҳалаштириш ва компьютерли моделлаштириш учун чуқур назарий ва техник билимга эга бўлиш керак.
Фундаментал-назарий теоремалар, аксиомалар ва ёндашувларга асосланган ҳолда технологик лойиҳалар ишлаб чиқиш режалаштирилади. Кўп турдаги функционал, техник мосламалар лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида технологик тадқиқотлар ўтказилади. Тадқиқотлар технологик моделларни яратиш билаш якунланади. Моделларни синаш экспериментал тадқиқотларни амалга оширишни тақозо этади.
Муҳитни экологик ҳолатини тадқиқ қилиш учун бир қанча фан йўналишлари мутахассислари фаолият кўрсатишларига тўғри келади. Бунда назарий, тажрибавий ва экспериментал тадқиқотлар бирлаштирилади. Бу эса комплекс (кўп томонлама) тадқиқотлар гуруҳига киради.
Худди шундай ҳолат глобал муаммоларни тадқиқот қилиш соҳасида кузатилади. Глобал муаммолар таркибига космик, экологик, халқаро иқтисодий, технологик, геосиёсий вазиятлар, ҳолатлар ва масалалар киради. Машҳур Рим клуби, АҚШда Форрестер гуруҳи, Россиядаги Глобалистика йўналиши мутахассислари бир неча йилдан бери цивилизациямиз тараққиёти динамикасининг ижобий ва салбий оқибатлари, уларни башорат қилиш масалалари бўйича тадқиқотлар олиб боришган.
Шундай қилиб, ўзига хос хусусиятига эга бўлган қуйидаги илмий тадқиқот турларини фарқлаш мумкин:
-фундаментал-назарий тадқиқотлар;
-эмпирик тадқиқотлар;
-экспериментал тадқиқотлар;
-амалий-тажрибавий тадқиқотлар;
-технологик тадқиқотлар;
-техник-лойиҳалаштириш тадқиқотлари;
-комплекс тадқиқотлар ва бошқалар.
Фанда тадқиқотлар қанчалик хилма-хил бўлмасин, уларнинг назарий, амалий ва ижтимоий аҳамияти олинган натижаларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш миқёси билан белгиланади.


3. Илмий тадқиқот структураси
Илмий тадқиқот таркиби ва жараёнлар кетма-кетлиги жиҳатидан мураккаб структурага эга. Ҳар бир структуравий унсур ёки даража ўзига хос тузулиш, функция ва мазмун билан ажралиб туради.
Россиялик олим В.П.Бранскийни фикрича тадқиқот структураси 3 та ўзаро боғланган қисмлардан иборат:
-субъект;
-тадқиқот қуроллари ва шароитлари;
-объект
Субъект ва объектнинг изланиш жараёнида содир бўладиган ўзаро таъсирлари тадқиқот қуроллари ва шароитлари орқали амалга ошади.
Тадқиқот қуроллари – бу турли асбоблар, ўлчагичлар, экспериментал ускуналар, компьютерлар ва ҳоказо. Шароитлар-моддий ва инструментал таъминот, бино, иш жойи, адабиётлар, кузатиш ва ахборот йиғиш воситалари бўлиб, тадқиқот объектлари мураккаблашиб борар экан, уларни роли ҳам тобора ортиб боради.
Тадқиқот объекти – ўрганилиши лозим бўлган нарса, хосса, жараён ёки табиий ва сунъий характердаги тизим. Изланиш объекти танланган муаммо ва ишлаб чиқилган илмий-тадқиқот дастури асосида белгиланади. Классик ва ноклассик фанларда объект сифатида алоҳида олинган хоссалар, муносабатлар ва структуралар ўрганилган бўлса, ҳозирги постноклассик илмий изланишларда кўп сифатли хислатга эга бўлган, ўзида номувозанат ҳолат ва кооператив (жамоавий) ҳаракатни намоён этадиган объектлар тадқиқ қилинмоқда.
Субъект фаол изланиш олиб борадиган тадқиқотчи, у махсус тадқиқот усулларидан, мавжуд билим ва ахборот базасидан фойдаланиб илмий-назарий ва амалий-тажрибавий муаммолар устида иш олиб боради.
Илмий тадқиқотни кўп босқичли жараён эканлигини кўзда тутиб,унинг бошқа турдаги структуравий моделини кўрсатиш мумкин:
-йўналиш ва мавзуни танлаш,унинг долзарблигини асослаш;
-тадқиқот мақсади,вазифалари ва масалаларини белгилаш;
-тадқиқот режасини тузиш,зарур усул,воситалар ва таъминот
масалаларини аниқлаш;
-тадқиқотни ўтказиш;
-тадқиқот жараёнини тавсифлаш;
-тадқиқот натижаларини муҳокама қилиш;
-хулоса чиқариш,олинган натижаларни баҳолаш.
Изланишнинг қайд этилган структуравий даражалари тадқиқотни босқичма-босқич амалга ошириладиган,изчил ва кўп томонлама хислатга эга бўлган фаолият эканлигини кўрсатади.



Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling