Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Илмий билиш даражалари ва шакллари


Download 1.91 Mb.
bet20/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

4. Илмий билиш даражалари ва шакллари
Илмий тадқиқотнинг асосан икки-эмпирик ва назарий изланиш даражалари мавжуд. Эмпирик ёки хиссий-тажрибавий билиш даражасида жонли мушоҳада, хиссий билиш бирламчи роль ўйнайди. Шу билан бирга хиссий билиш даражасидаги эмпирик изланиш фаолияти назарий кўрсатма ёки дастурий тамойиллар томонидан йўналтирилади, олинган маълумотлар қайта ишланади.
Демак, тадқиқотчи хиссий билиш объекти ва жараёнига «ақл кўзи» билан қарайди, фактларни назарий билиш доирасига киритади. Шундай бўлсада, тадқиқотнинг бошланғич босқичида хиссий-тажрибавий билиш устувор вазифа ва муаммо бўлиб қолаверади.
Фактларни йиғиш, уларни тафсилотини бериш ва бирламчи умумлаштириш, кузатиш ва экспериментдан олинган материалларни тартибга солиш, таснифлаш ва тавфислаш эмпирик билишнинг ассий белгилари ҳисобланади.
Эмпирик билиш даражасида тадқиқ қилинаётган объектнинг ташқи белгилари, ўзгарувчан хоссалари, хиссий қабуллаш ва жонли мушоҳада қилса бўладиган хоссалари ва томонлари инъикос этилади. Бунда фойдаланиладиган турли приборлар ва ўлчагичлар тадқиқотчининг хиссий қабуллаш қобилиятини кучайтиргичлари ролини ўйнайдилар. Масалан, микроскоп тадқиқотчининг кўриш, анализатор эса сезиш қобилиятини 10,100 карра кучайтириб маълумот беради.
Эмпирик билиш даражасида қўлланиладиган усуллар қаторига асосан кузатиш, ўлчаш, таққослаш, тажриба ва эксперимент ўтказиш, таснифлаш киради.
Назарий билиш даражаси. Бу даражада тушунча, тамойил, аксиома, назария каби тафаккур шакллари билан ишлаш устувор тадқиқот фаолиятига айланади. Эмпирик билиш даражасида олинган фактлар, маълумотлар таҳлил қилинади, умумлаштирилади, объектдаги кузатилмаган хоссалар тушунтирилади, қонун ёки қонуният кашф этилади. Шу йўсинда механика, электр ходисалари қонунлари очилган, моҳияти тушунтирилган.
Илмий билиш шакллари: муаммо, ғоя, гипотеза ва назария.
Илмий тадқиқотнинг ижодий томони муаммо, ундан келиб чиқадиган масалалар ва саволларни қўйиш қобилиятида намоён бўлади. Илмий тадқиқот муаммони белгилашдан бошланади.
Муаммо ҳал қилиниши керак бўлган мураккаб назарий ёки амалий-технологик масалалар мажмуасидир. Муаммо белиланганда биз билишимиз керак бўлган ҳодиса, вазият ҳақидаги билим масалалар шаклида қўйилади ва англанилади.
Муаммо савол ёки масала тарзда тузилган ҳукмлар кетма-кетлигини ташкил қилиб, улардан хосил бўлган мулоҳазаларда биз ҳозиргача билмаган нарса (хосса, ҳодиса, моҳият), уни билиш йўллари аниқланади.
Илмий билишнинг яна бир муҳим шакли ғоядир. Ғоя – интуитив (ногаҳон) равишда ҳосил бўладиган илмий фараз ва назариянинг концептуал асосини ифодалаган билиш шакли бўлиб, у масалани қўйиш, тажрибавий маълумотларни умумлаштириш, мураккаб муаммоли вазиятни тушуниш имкониятини беради.
Ғоянинг асосий вазифаси ўрганилаётган нарса ва ҳодисаларни тушуниш ва тушунтиришга ёрдам беришдир. Ғоя руҳиятда янги фикр тарзида вужудга келади. Пайдо бўлиш шаклига кўра ғоя ижодий тафаккур ҳосиласидир. Ҳар қандай янги фикр, фараз, муаммони қўйилиши ва ечими дастлаб ғоя шаклида ҳосил бўлади.
Гипотеза. Гипотеза фараз қилиш орқали намоён бўладиган илмий билиш шаклидир.
Гипотеза –исботлаш керак бўлган, ўрганилаётган предмет хусусида чекланган фактлар асосида қилинган фараз, тахминий фикрдир. Ҳақиқий илмий гипотеза бир қатор талабларга жавоб бериши лозим.

  1. Фандаги олдин кашф этилган қонунларга зид келмаслиги керак.

  2. Гипотеза чекланган доирада бўлса ҳам фактик маълумотларга мос келиши лозим.

  3. Гипотеза шаклий мантиқий зиддиятлардан ҳоли бўлиши керак.

  4. Гипотеза тасдиқлаш ёки рад этилиши имкониятига эга бўлиши керак.

Кейинги изланишларда янги фактлар йиғилади, умумлаштирилади, натижада гипотеза тасдиқланади ёки рад этилади. Тасдиқланган гипотеза ишлаб чиқиладиган назарияни таркибий қисмига айланади.


Назария. Илмий тадқиқотнинг энг муҳим натижаси назариядир. Назария илмий билишнинг энг мураккаб, бир бутун шаклидир.
Моҳиятан назария объектларнинг сабабий алоқадорликлари, хоссалари ва функцияларини тушунтириб берадиган ғоялар, фан қонунлари, тамойиллари ва тушунчалар тизимидир.
Назария даражасига эришган билим тушуниш, тушунтириш ва ва башорат қилиш қобилиятига эга бўлади. Ишлаб чиқилган назария асосида тадқиқотлар амалга оширилади, технологик тузилмалар лойиҳалаштирилади, тадқиқот қилинган объектнинг кейинги ҳолати ёки ўзгариш қонунияти башорат қилинади. Шу боис, назарияни билиш ва амалиётдаги роли, изланишдаги методологик аҳамияти ниҳоятда катта десак муболаға бўлмайди. Бунда назариянинг таркибий унсурлари – тушунча, аксиома, тамойил турли характердаги методологик вазифаларни бажаради.



Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling