Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Илмий муаммо, унга қўйиладиган услубий ва меъёрий талаблар


Download 1.91 Mb.
bet23/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

2. Илмий муаммо, унга қўйиладиган услубий ва меъёрий талаблар


Илмий муаммо-изланишнинг катта соҳасини қамраб олган ва самарали истиқболга эга бўлган мураккаб масаладир. Муаммони қўйишда қуйидаги саволга жавоб бериш керак: «Нимани ўрганиш керак, нима тадқиқ қилинмаган?». Жавоб бериш жараёнида бизда маълум билим ҳосил бўлади. Демак, муаммо биз билмаган нарса ҳақидаги билим, билиш шакли экан. Тавсифланган илмий муаммо тадқиқотни мақсад томон йўналтиради.
Муаммони муаммоли вазият вужудга келтиради. Вазият шундан иборатки, тадқиқот давомида олдин маълум бўлмаган ходиса ҳақида ахборот (факт) олинади, лекин мавжуд назария (ғоя, таълимот) унинг моҳиятини тушунтириб бера олмайди. Айтайлик, метеорологик кузатишлар сайёрамизда иқлимни ўзгараётганлиги, фреон туйнугини кенгайиб бораётганлиги ҳақида маълумотлар бермоқда. Айни пайтда бундай ўзгаришлар моҳияти ва қонуниятларини тушунтириб берадиган назария ҳали ишлаб чиқилган эмас. Тўғри, бу масалада бир-биридан жиддий фарқ қиладиган фаразлар, назарий ёндашувлар йўқ эмас.
Муаммоли вазият олдинги билиш билан тушунтирилмаган янги факт ўртасида зиддият борлигини натижасидир. Зиддиятни ҳал қилиш учун муаммони қўйиш, унга оид масалаларни белгилаб олиш керак.
Илмий муаммони қўйиш вақтида уни хар томонлама тавсифлашга тўғри келади. Илмий муаммони тавсифлаш – бу бош масалани ажратиб олиш, тадқиқот предмети бўйича ҳам ўрганлмаган масалаларни аниқлаш, кутилаётган натижа ва изланиш истиқболини белгилаб олишдан иборатдир.
Муаммони тавсифлашда бир қатор меъёрий талабларга риоя қилинади. Шаклий (стилистик) меъёрлар:
- қайтариш ва тавтологияларга йўл қўймаслик, кўп маъноли атамаларни ишлатмаслик;
-шартли белгилар бирлигини сақлаш;
-ностандарт белги ва бирликларни ишлатмаслик.
Муаммо мазмунига оид меъёрлар:
-ҳукм ва мулоҳазаларни чин бўлиши;
-муаммони аниқ ва равшан ифодалаш;
-муаммодан масала ва саволларни келтириб чиқаришда изчиллик талабига риоя қилиш;
-татбиқ қилинаётган воситалар ва усулларни тадқиқот мақсади ва натижасига мос келиши.
Қайд этилган меъёрий талабларга риоя қилган ҳолда илмий муаммони тавсифлаш, матнда баён қилиш унинг сифат кўрсаткичлари ва аҳамиятини оширади, мантиқий ва назарий асосланганлик даражасини кўтаради.
Яна бир муҳим методологик масала муаммони ишланганлик даражасини аниқлашдир. Айрим маълумотларга кўра ихтиро қилинганлик ҳақида юборилган талабномаларни 40-50% у ёки бу даражада ҳал қилинган масалаларни такрорлайдилар. Фанда якка тартибда ишлайдиган тадқиқотчилар орасида ишланган мавзуни танлаб, такрорлаш ҳодисасига йўл қўядиган изланувчилар оз эмас. Одатда иш яхши, юқори савияда ташкил қилинган илмий жамоаларда бундай камчиликлар деярли учрамайди.

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling