Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7 -МАВЗУ. ТАДҚИҚОТ МЕТОДИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ
Саволлар ва вазифалар
Ахборот нима, ахборот олами мавжудми? Қандай вазиятда ахборот илмий ахборотга айланади? Ахборот ва билим тушунчалари нисбатини изоҳлаб беринг? Ахборотни излашда қандай қоидаларга эътибор бериш керак? Тадқиқотчининг ихтиёрида қандай ахборот технологиялари ва тизимлари мавжуд? Ахборотни бирламчи ва иккиламчи ҳужжатли манбаларини изоҳланг, фарқини кўрсатинг? «Ахборот» ва «факт» тушунчалари нисбатини изоҳлаб беринг? Факт нима? Ахборот қандай вазиятда фактга айланади? Қандай фактни илмий факт деб атайдилар? Илмий фактни қандай сифат белгилари мавжуд? Мисоллар келтиринг? Фактларни қайта ишлаш, талқин қилиш нималарга олиб келиши мумкин? Факт ва назарий умумлашма (хулоса) қандай муносабатда бўладилар? Илмий адабиёт билан ишлашда нималарга эътибор бериш керак? Ўқишни қандай техникаси, усуллари мавжуд? Илмий асарни ўрганишда қандай қоидаларга риоя қилиш керак? 7 -МАВЗУ. ТАДҚИҚОТ МЕТОДИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ1. Усул (метод) тушунчасиБилиш инсон фаолиятини бир кўриниши бўлиб, шу фаолият натижасида нарса ва ҳодисалар тўғрисида тасаввурлар, образлар, тушунчалар хосил бўлади, уларнинг тизимлашган мажмуаси билимда ифодаланади. Тасаввур ва тушунчаларни бир – бир билан боғлайдиган, якка тушунчалардан умумий тушунчаларни ҳосил қиладиган руҳий жараён тафаккурдир. Инсон воқеликни ўзлаштирар ва ўрганар экан, унинг фаолиятига ёрдам берадиган воситалар, ҳатти-ҳаракат тамойиллари, қоидалари шаклланади, яъни фаолият усули вужудга келади. Дастлаб, амалиёт усуллари, кейинчалик таълим, фан соҳаларида ақлий фаолият усуллари ишлаб чиқилди. Шуниси эътиборлики, юнон тилида усул (methodos – тадқиқот йўли, назария, таълимот) назарий фаолият қоидаси (тамойили) маъносини билдирса, араб тилидан олинган «усул» сўзи кўпроқ амалий фаолият йўлини, яъни, бир нарсани юзага чиқариш, амалга ошириш йўли, ҳаракат тарзи, тартиби маъноларини ифодалайди. Шундай қилиб, фаолият мавжуд экан, фаолиятни йўналтирадиган усул ҳам мавжуд бўлади. Меҳнат тажрибасининг умумлашмаси бўлган мунтазам такрорланадиган фаоллик тартиби, қоидалари асрлар давомида шаклланган. Шу билан бирга ақлий меҳнат соҳасида ҳам ихтисослашган фаолият усуллари вужудга келиб, улар билиш ва тадқиқ қилиш усулларини пайдо бўлиши учун замин бўлиб хизмат қилишган. Усул – бу амалий ёки назарий натижага эришиш мақсадида татбиқ қилинадиган тушунча, қоида ва тамойиллар тизимидир. Бундай тизимдан фойдаланиш фаолиятимизга оқилоналик, тартибот, йўналиш ва энергетик ютуқ беради. Ҳақиқатан ҳам фаолиятнинг қайси соҳасида бўлмасин, усулдан фойдаланиш бир қатор ижобий натижаларни беради: - инсон фаолиятини тартиблаштиради; - натижага эришиш йўлини қисқартиради; - фаоллик ёки изланиш энергиясини тежаш имкониятини беради; - самарадорлик коэфициентини бир неча баробар кўпайтиради. Усул фаолият самарадорлигини таъминлайдиган тизимли қурол экан, унинг унсурлари ақлий, амалий ва технологик амаллар, қоидалар ва воситалардан ташкил топган. Табиий-ки, илмий тадқиқотда ақлий фаолият қоидалари, тамойиллари устувор ўринни эгаллайди. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling