Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
2. Ахборотни излаш ва ўрганишФанда илмий ахборотни ҳосил қлиш ва истеъмолчиларга узатиш ишларини ахборот технологияси тизимлари бажаради. Ахборотни қоғозли ва қоғозсиз воситаларда сақлаш ва узатиш тизимлари мавжуд. Ҳозирги вақтда қоғозсиз технологиялар (компьютер, интернет, мегафон, флешка ва бошқалар) ахборотни ишлаб чиқариш, излаш ва узатишда устувор технологик тизимга айланмоқда. Ахборотни геометрик прогрессифда кўпайиб бораётган, шу боис, ахборотни жойлаштириш, сақлаш ва излаш технологияларини тараққий этиши шароитида ахборот билан ишлаш кўникмасини шакллантириш ақлий меҳнат соҳиблари учун муҳим аҳамиятни касб этмоқда. Айтиш керакки, ахборотлар океанида керакли маълумотни излаш ниҳоятда мураккаблашиб бормоқда. Унга оид махсус билиш йўналиши – информатика эса ҳар томонга тармоқланиб кетаётган технологик билимлар комплексига айланган. Ахборотни излаш, у билан ишлашни ташкил қилишда баъзи – бир услубий қоидаларга эътибор бериш керак. Ҳозирги замон ахборот технологияси тизимларини яхши билиш, улар билан ишлаш уқувига эга бўлиш. Илмий-техник ахборот тизимлари тўғрисида аниқ тасаввурни ҳосил қилиш. Мутахассислик бўйича ахборот манбалирини мумкин қадар тўлиқ билиш. Ахборотни излашнинг энг оқилона йўлини танлаш, уни қайта ишлаш усули ва воситаларни ўйлаб кўриш, тайёрлаш. Ёрдамчи библиографик ва ахборот материалларидан фойдаланиш уқувига эга бўлиш. Бугунги кунда тадқиқотчи ихтиёрида турли даража ва миқёсга эга бўлган ахборот технологияси тизимлари ва манбалари мавжуд. Асосийлари қуйидагилардан иборат: Илмий ахборотни ишлаб чиқариш ва сақлаш тизими-илмий-техник ахборот марказлари, ихтисослашган ахборот ресурси муассасалари. Буларда илмий ютуқлар, янги натижалар, ихтиролар, илмий ва технологик лойиҳалар ахборот шаклига келтирилади ва сақланади. Ахборот маҳсулоти – чоп этилган, ресурс марказларида тўпланган, интернет сайтларига ўтказилган ахборот мажмуаси (илмий ҳисоботлар, тўпламлар, монографиялар, лойиҳалар). Ахборот технологияси тизимлари. Бу соҳа илмий ахборотларни тарқатиш бўйича ихтисослашган тизим бўлиб, унинг таркибига замонавий ахборот ва алоқа технологиясига эга бўлган илмий муассасалар, ахборот ресурслари, нашриёт, рефератив қайдномалар ва экспресс-журналлар киради. Илмий ахборот коммуникацияси. Турли илмий марказлар интернет ёки махсус алоқа каналлари орқали мунтазам илмий алоқалар ўрнатадилар, анжуман ва масофавий илмий мулоқот ўтказилади. Ахборотни ҳужжатли манбалари. «Илмий ахборот манбаи» деб бирон – бир маълумот мавжуд бўлган ҳужжат тушунилади. Ҳажжат мақомига эга бўлган манбада илмий ва амалий фаолиятда фойдаланиладиган маълумотлар сақланади. Ҳужжатли илмий ахборот бирламчи ва иккиламчи манбаларда мавжуд бўлади. Бирламчи ҳужжатли манбаларда янги илмий ва махсус маълумотлар сақланади, иккиламчи манбаларда эса бирламчи ҳужжатларни қайта ишлашда ҳосил бўлган маълумотлар (масалан, каталог, луғат, таҳлилий умумлаштирувчи рефератив тўпламлар ва бошқалар) қайд этилади. Бирламчи ҳужжатли ахборот манблари: Китоблар, монографиялар, дарслик, ўқув қўлланмалар. Даврий матбуот нашрлар – журналлар, бюллетенлар, илмий тўпламлар. Илмий тадқиқотлар ва тажрибавий конструкторлик ишлар ҳақидаги ҳисоботлар. Меъёрий ҳужжатлар, стандартлар, техникавий йўриқномалар, жадваллар. Ихтисослашган илмий-техник каталог ва прейскурантлар. Патент ҳужжатлари. Информациявий нашрлар, экспресс-ахборот. Хорижий илмий-техникавий адабиётлар, асл нусхалар ва таржималар. Илмий анжуман материаллари. Иккиламчи ахборот манбалари. Қомусий ва ихтисослашган луғатлар. Диссертация авторефератлари. Таҳлилий ва умумлаштирувчи рефератив тўпламлар. Библиографик каталоглар. Ахборотни излашни библиографик манбаларни танлашдан бошлаш керак. Одатда бундай ишни тадқиқотнинг конкрет вазифасига мос келишини, ҳамда, изланиш режасини ҳисобга олган ҳолда, тизимли равишда амалга оширадилар. Тизимсиз, ноизчил изланиш ҳар доим кўп вақтни олади. Адабиётни излаш қандай тартибда - хронологик ёндашув асосидами ёки бошида ҳозирги долзарб муаммоларга бағишланган адабиётларни кўриб чиқиб, кейин олдинроқ чоп этилган материалларни таҳлил зарурияти мавжудлигига боғлиқ. Ахборот манбалари, турли каталог ва библиографик кўрсаткичларни билиш иш режасига, конкрет мақсадга тўғри келадиган адабиётларни излаш, улар билан ишлаш схемасини тузиб чиқишни осонлаштиради. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling