Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Факт тушунчаси. Тадқиқотда фактларни қайта ишлаш


Download 1.91 Mb.
bet29/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

3. Факт тушунчаси. Тадқиқотда фактларни қайта ишлаш


Ахборот ва факт бир-бири билан боғланган. Тадқиқотда бу боғланиш шу даражага борадики, ҳатто уларни айнан маънода тушунадилар. Ваҳоланки, ахборот ва факт бир нарса эмас. Фақат тадқиқот доирасига кирган ахборот фактга айланади. Факт тадқиқот захираси сифатида ахборот мажмуасидан ажратиб олинади. Бундан ташқари ҳар қандай факт ҳам илмий факт бўла олмайди. Илмий фактни ўзига хос сифат белгилари мавжуд.
Фактни ўзи нима? «Факт» атамаси икки маънода ишлатилади.

  1. Ҳақиқатда содир бўлган ҳодиса ҳақида маълумот.

  2. Хулоса чиқариш учун хизмат қиладиган, тажрибада тасдиқланган ходиса хусусида билдирилган ҳукм.

Фанда ишлатиладиган факт тадқиқот объекти ҳақидаги билим бўлиб, биринчидан, чин гипотезани олға суриш, эмпирк билимларни умумлаштиришда асос бўлиб хизмат қилади, иккинчидан, назариянинг у ёки бу қоидасини тасдиқловчи ҳукм ролини ўйнайди.
Шундай қилиб, тадқиқот доирасига киритилган факт илмий факт, деб аталади.
Илмий фактнинг қандай сифат белгилари, хусусиятлари мавжуд? Булар:

  1. Янгилиги

  2. Ишончли бўлиши

  3. Аниқлиги

Илмий фактнинг янгилиги. Олдин маълум бўлмаган ҳодиса, бирон-бир қиймат (кўрсаткич) ҳақида ахборот берадиган илмий факт янги билим беради.
Янги маълумот берадиган факт қаердан пайдо бўлади? Объектни кузатиш ва тажрибада олинган маълумотларни олдин маълум бўлган ҳодиса ёки хислат билан таққослаш натижасида ўзида янгиликни сақлаган факт аниқланади. Янги маълумот ахборот кўринишида қайд қилингандан кейин у илмий фактга айланади.
Илмий фактларни ишончли бўлиши, унда қайд этилган ҳодисани реал мавжудлги,ўхшаш шароит ва вазиятда уни такрорлаш мумкинлиги билан белгиланади.
Ўтган асрнинг бошларида япон бактериологи Хидео Нагучи сариқ безгак касални қўзғатадиган микроорганизмни кашф этганини эълон қилди. Бу ахборотни синчковлик билан текширишганда факт ва шу билан бирга Ногучи даъво қилган кашфиёт тасдиқланмади. Аслида организмда касални фильтрловчи вирус қўзғатар экан.
Фактни аниқлиги. Объект ҳақида тўлиқ, батафсил тасаввурга эга бўлишда фактни аниқлиги муҳим роль ўйнайди.
Фактларни мумкин қадар аниқ бўлишига тадқиқот воситалари ва усулларини такомиллаштириш, объектнинг миқдорий қиймати ва сифат белгиларини тўла қайд этиш орқали эришадилар. Фактлар аниқлигини баҳолашда «ёрқин факт», «мутлақо ишончли факт», «фундаментал факт» каби ибораларни ишлатадилар.
Фактларни тўплаш ва қайта ишлаш. Фактлар қанчалик кўп тўпланса, объект шунча конкрет ва ҳар томонлама тавсифланади, гипотеза ёки ғоя тасдиқланади.
Фактларни қайта ишлаш жараёнида гипитеза, ғоя ва назария асосини ташкил қилган эмпирик билим ҳосил бўлади.
Статистик қийматга эга бўлган фактларда ноаниқлик, хатолик учрашиши мумкин. Бу ҳолда уларни ҳосил бўлишини аниқлашга ва керакли тузатиш киритишга ёрдам берадиган математик усул ишлаб чиқилади.
Фактларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш ғоя, гипотеза ва қоида (хулоса, аксиома) кўринишига эга бўлган назарий билимни ҳосил бўлишига олиб келади. Кейинги тадқиқотларда фактларга шу назарий билим «кўзи» билан қарайдилар.
Шундай ҳам бўлдики, агарда янги фактлар мавжуд назария томонидан тушунтирилмаса, унда уларнинг моҳиятини очиб берадиган назарияни ишлаб чиқишга тўғри келади.
Тадқиқот объекти аниқлангандан кейин уни ўрганишда, фактларни йиғиш ва қайта ишлашда усул, хусусан, эмпирик билиш усуллари ва воситаларини аҳамияти ортиб боради. Шу боис, илмий тадқиқотда самарали усул ва воситаларни танлаш, тайёрлаш, улар билан ишлаш малакасига катта эътибор бериш керак.



Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling