Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
2. Илмий тадқиқот ва усулТадқиқот усулини тури, хислати ўрганилаётган объектнинг тузилиши, аниқроғи, мураккаблиги билан боғланган. Изланиш объекти қанчалик мураккаб бўлса, шунчалик такомиллашган билиш шакллари ва усулларни татбиқ қилишга тўғри келади. Усулда объектив (объектни мазмунидан келиб чиқиш, хоссалари ва параметрлари мавжудлигини ҳисобга олиш) ва субъектив (изланиш мақсади, воситалари ва қоидалари мужассамланган ёндашув, тизим) томонлар бирлиги мавжуд экан, у ишлаб чиқилади. Шу боис, олимлар ҳар доим тадқиқот усули масалалари билан шуғулланишган. Ўйғониш даврини буюк олими Г.Галилей олдинги асрларда ҳукм сурган схоластик илми анъаналарини кўзда тўтиб, ҳақиқатни излашда мушоҳадали мулоҳазаларга таяниш, тан олинган обрўли алломалар ёзишган матнларга ихтибос келтириш эмас, балки кузатиш ва тажрибага асосланиш зарурлигини таъкидлаган. Шу билан бирга, олимни фикрича объект ҳақида ишончли билимга эга бўлиш учун кузатиш усули билан чекланмасдан, резолютив (таҳлилий) ва композитив (синтетик, умумлаштирувчи) усулларни бирга қўшиб тадқиқот олиб бориш керак. Айни пайтда барча тадқиқот соҳаларигага татбиқ қилиниши мумкин бўлган универсал изланиш усулини ишлаб чиқишга қаратилган уринишлар пайдо бўлди. Француз олими ва файласуфи Р.Декарт (1596-1650) шундай усул сифатида ҳар қандай нарсани шубҳа остига олиш усулини тавсия қилди. Бу усулнинг асосий қоидалари: Ишончли бўлмаган билимни ҳақиқат сифатида қабул қилмаслик, мулоҳаза таркибига аниқ, шубҳа туғдирмайдиган ҳукмларни киритиш керак. Тадқиқот қилинаётган ҳар бир муаммони аниқ англаш имкониятини берадиган даражада қисмларга бўлиш керак. Предметни изчил, бир тартибда ўрганиш, бирламчи, содда унсурларини аниқлашдан мураккаб хоссани тадқиқ қилишга босқичма-босқич ўтиш лозим. Натижага нисбатан бўлган ишончни мустаҳкамлаш учун тадқиқотда учрайдиган зиддият ва номувофиқликларни тўла рўйхатини тузиш, пайдо бўлганларини аниқлаб, бартараф этиш керак. Универсал тушунтириш усули бўлишга даъво қилган яна бир усуллардан бири механицизм бўлиб, бу усулга ниҳоятда кенг маъно бериш асосида барча нарсаларнинг хоссалари ва ҳаракати механик қонуниятларни амал қилиши билан белгиланади, деган ғоя ётади. XX асрда классик фанлар парадигмасидан ноклассик изланиш парадигмасига ўтиш,қўлланилаётган услубий ёндашувлар хилма-хиллиги шароитида универсалликка даъво қиладиган тадқиқот усулини бўлиши мумкин эмаслиги аён бўлди. Объектларни, шу жумладан инсон яратган сунъий муҳит ва тузилмаларни чексиз хилма-хиллиги, изланиш предмети доирасига олдин маълум бўлмаган тизимлар ва хоссаларни тўхтовсиз киритилиши услубий ёндашув плюрализми, яъни, тадқиқот усулларини горизонтал ва вертикал хилма-хиллиги ғоясини қарор топишига олиб келди. Ҳох табиий фанларда, ҳох ижтимоий-гуманитар фанларда бўлмасин тадқиқот жараёни ва изланиш тадбирларини турли даража ва босқичларга бўлиниб кетиши, ҳатто бир тадқиқот дастури доирасида индукция ва дедукция, анализ ва синтез, аналогия, мавҳумлаштириш ва бошқа усулларни изчил татбиқ қилиш заруриятини тақозо этмоқда. Кўриниб турибдики, тадқиқот ва усул ўртасида узвий боғланиш мавжуд. Тадқиқот янги хоссалар, ҳодисалар ва қонуниятларни очади, уларни ифодалайдиган ғоялар, тушунчалар, тамойиллар ишлаб чиқилади. Кейинги тадқиқотларда бу тушунчалар ва тамойиллар услубий қоида, тушунтириш усули ролини ўйнайди. Масалан, 1924 йилда француз олими Луи де Бройль атом физикаси йўналиши бўйича ўтказилаган тадқиқотлар натижасини умумлаштириб элементар заррачаларнинг корпускуляр – тўлқин дуализми ғоясини олға сурди. Аниқланишича, ҳар бир элементар заррача айни вақтда ҳам корпускуляр (модда), ҳам тўлқинли (майдон) хоссасига эга. Корпускуляр – тўлқин дуализмини ҳар томонлама таҳлил қилиб, немис олими В.Гейзенберг 1927 йилда номуаянлик тамойилини ишлаб чиқди. Тамойилнинг мазмуни шундай иборатки, микрозаррача бўлган электронни координатаси ва импульсини бир вақтда бараварига ўлчаш, аниқлаш мумкин эмас. Электроннинг фазовий координатасини аниқлаш айни вақтда импулснинг қийматини топишни имконсиз қилади ва аксинча, импулснинг қийматини ҳар қанча аниқлик билан топилсада электроннинг фазовий координатасини аниқ белгилаш мумкин эмас. Гап асбоб-ускуна ёки математик ҳисоблаш усулини камчилигида эмас. Электрон икки хил, ўзаро зиддиятли хоссага – заррача ва тўлқинли хислатга эга. Шу боис, айни вақтда электроннинг (шу жумладан бошқа микрозаррачаларнинг) ҳам импульси, ҳам фазовий координаталари қийматини бараварига аниқ белгилаш,юқорида қайд қилинганидек, мумкин эмас. Гейзенберг кашф этган номуаянлик тамойили ядро физикасида усул даражасига кўтарилиб, унга кўра тадқиқот натижаларини қайд қилишда координата ва импульс қийматлари фақат бир-бирини тўлдириши мумкинлигини ҳисобга олиш талаб қилинади.Тадқиқот усули изланиш самарадорлигини кўтарадиган муҳим омилдир. Шунинг учун тадқиқот дастури ишлаб чиқилганда татбиқ қилинадиган усуллар, уларнинг изланиш объекти ва предметига мувофиқлиги кўриб чиқилади. Тадқиқот усулларини танлашда бир қатор методологик талабларни инобатга олиш лозим: - изланиш предмети, мақсади ва вазифаларини белгилаш; - ўрганилаётган объектнинг сифат ва миқдорий хусусиятларини аниқлаб тадқиқот стратегиясини тузиш; - изланишда татбиқ қилинадиган ҳар бир усулни ўрни ва функцияларини белгилаш; - тадқиқот усулларидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш каби қоидалар бажарилади. Тадқиқот усули объектга берилган саволга жавоб олиш воситасидир. Жавоблар миқдор, қиймат, коэффициент, модель, умумлашма, хулоса, тушунча шаклида ифодаланди. Натижада объект, унинг хоссалари ва қонуниятлари ҳақида аниқ, конкрет тасаввур ҳосил қиламиз, назарий, амалий, технолгогик тавсия ва лойиҳалар ишлаб чиқиш имкониятига эга бўламиз. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling