Яна бир марта қайтарамиз!
Инсон ўз фаолияти самарадорлигини ошириш учун турли восита ва усуллардан фойдаланади.
Усул-бу амалий ёки назарий натижага эришиш мақсадида татбиқ қилинадиган қоида, кўрсатма ва тамойиллар тизимидир.
Усул бирон – бир фаолиятни амалга ошириш қуроли сифатида олдин жисмоний меҳнат, кейинчалик ақлий фаолият соҳасида кенг татбиқ қилинган.
Усул изланиш самарадорлигини таъминлайдиган тизимли қурол бўлиб, илмий тадқиқотда белгиланган муаммоларни ҳал қилишни муҳим шартидир.
Изланиш объекти қанчалик мураккаб бўлса, шунчалик такомиллашган тадқиқот усулларидан фойдаланишга тўғри келади.
Олимлар ва файласуфлар ҳар доим тадқиқот усули муаммолари билан шуғулланишган.
Тадқиқот ва усул ўртасида узвий боғланиш мавжуд. Янги ишлаб чиқилган ғоялар ва тушунчалар кейинги тадқиқотларда услубий қоида, тамойил сифатида фойдаланилади.
Тадқиқот усули объектга берилган саволга жавоб олиш воситасидир.
Усулга доир мулоҳазалар методология илми предметини ташкил қилади.
Фан ёки мавжуд назарияда туб ўзгариш содир бўлганда, татбиқ қилинаётган усуллар қайта кўриб чиқилади, янги тадқиқот объектига мос изланиш усули ишлаб чиқилади. Бу иш методологик фаолият доирасига киради.
Методология усул, унинг моҳияти ва функциялари, усулларнинг ижодий хислатлари ҳақидаги таълимот бўлиб, доимо тадқиқотчининг диққат марказида туради.
Фанда содир бўлаётган дифференциация (тармоқланиш) ва интеграция (бирлашиш) жараёнлари усуллар кўпхиллиги ҳодисасини келтириб чиқаради.
Тадқиқот усуллари таснифини бир қанча асос ёки белги бўйича амалга ошириш мумкин:
- йўналишлар бўйича, математик, физик, биологик ва усуллар;
- соҳа ва даражалар бўйича: табиий-илмий, ижтимоий-гуманитар тадқиқотлар усули;
- татбиқ қилиниш миқёси бўйича : энг умумий, умумиллий, махсус илмий усуллар.
Do'stlaringiz bilan baham: |