Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet144/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

2-топшириқ. Матнларда қўлланган диалектизмларни, уларнинг турлари ва услубий восита сифатидаги ролини аниқланг.

Қайним” аввалгидан ҳам хомушроқ кутиб олди.


Табиатни муфоҳаза қилиш ташкилотидан испаравка обкелинг! – деди совуққина қилиб.
Табиатни муфоҳаза қилиш ташкилотининг каттакон хонасида, каттакон одам каттакон стол ортида сигарет бурқситиб, кулини каттакон кулдонга чертиб ўтирган экан.
Галинг, ёшулли! – деди овози гулдираб. – Нечиксиз?
Ҳаммасини бир бошдан тушунтирдим. Каттакон одам сигаретини баттар бурқситиб, норози бош чайқади:
Теплицани найтасиз ёшулли, кўчангизда ёп борма?
Нима у “ёп”?
– “Ёп”да, ариқ! Теплицани гўнги ариққа тушами?
Aриқ йўқ, – дедим тушунтириб. – Канализация бор.
Товуқ ферма очсангиз–а, – деди у тўсатдан. – Юмуртқа барак ер эдик.
Товуқ ҳам яхши–ю, – дедим муросага чақирувчи оҳангда, – аммо ҳамма ёқни ифлос қилгани чатоқ.
Қўйсангиза, ёшулли! – деди у каттакон кафти билан тутун ҳайдаб. – Теплица ифлос қилмайми? Гўнг сасимайми? Газ ҳавони бузмайми, ёшулли?!
Қарасам, гап чалкашадиган. “Йўталдим”. Қаттиқ–қаттиқ “йўталдим”. Теплица ҳеч қаерни ифлос қилмайдиган, гўнг сасимайдиган, газдан атир иси келадиган бўлди. Сотилган машина пулининг баракаси учиб, таги кўриниб қолди.
(Ўткир Ҳошимов. “Кўкйўтал”// Сўққабош бевагина, 2008, 30–б.).


Яна мисоллар:

1. Мулла бова… (Нуриддин Исмоилов. Иблис салтанати. 3-китоб, 9-б., 199-б)


2. Яхшида шундай жигитларнинг орамизга қўшилгани (Нуриддин Исмоилов. Иблис салтанати. 3-китоб,10-б.)
4. Жамила, бор долага чиқиб ўйна, катталарди ичида сенга нима бор?.. (Нуриддин Исмоилов. Иблис салтанати. 3-китоб, 11-б.)
5. Ота-энангиз борма, қизим? (Нуриддин Исмоилов. Иблис салтанати. 3-китоб, 11-б.)
6. Бундайчиқинлар эркакларди жонини суғуриб олади. Кийинганини айтмаса, одоблигинагаям ўхшайди. Ўзимизникилар, ҳамма жойини ёпволгани билан, пала-партиш. Ейишиям, ишиям шундайчағин. (Нуриддин Исмоилов. Иблис салтанати. 3-китоб, 13-б.)
7. Мени улимга айтганиминан ўзиниям кўнгли алағда бўп ўтиргандир… (Нуриддин Исмоилов. Иблис салтанати.3-китоб, 13-б.)
8. …Балки товда юровриб… Aйтиб бўладими, бу товда қанча жин-ажина кезиб юради.. …(Нуриддин Исмоилов. Иблис салтанати. 3-китоб, 47-48-б.)


1. …Aна, тағин бир омадли йигит келмоқда! Ўзингизни таништирсангиз?
Отим Сардор. Фамилиям Рустамов.
Сардоржон! Бошингизга бахт қуши қандай қўнганини батафсилроқ айтиб беролмайсизми?
Этсам этвураман! Бувам раҳматли этганийдила. “Қиморри яқинига йўлама, бадбахт, қиморвоззи косаси оқармайди”, диганла. Латарея-патареяга тоқатим йўқ. Оддих куни шошиб кетвоссам, бир бола “маши латареяни олинг, ока, мошина ютасиз”, дийди.”Ютадиган латарея бўса нега ўзинг омийсан?” дисам, “пулим йўғде, ока, дийди. “Неччи пул?” дисам,”беш юз”, дийди. Минг сўм берсам, қўлимга иккита билет тиқиштирвотти. “Ҳов, братан, издачисини бермисанми, сани латареянг диб уйимга пияда кетаманми?”, дисам “иккита олавуринг”, раччот бўловуз”, дийди. Э, боре, нима бўса бўлди, диб, мундпоқ ўчирсам, мошина чиқди!
Aна, кўрдингизми, азизлар! Омаднинг кулиб боқишини қаранг! Ўзингиз қаерда яшайсиз, Сардоржон?
Точний адресим керакми, пажалиста! Тошкент шаҳар, Оқтепа массиви, Қўштерак кўчаси, ўн тўртинчи уй!
Нима? Стоп! Калланг ишлайдими, ука! Точний адресга бало борми? Эртага бутун маҳалланг, қариндош-уруғинг уйинга ёпирилиб кирса нима қиласан?
Мани аҳмо диб ўйлавоссизми, ока! Хич қанақа “Оқтепа-моқтепа”ни билмайман! Aдресим сапсем бошқа. A вапше отимам Сардормас, Aлибек! Ҳамма Aлберт дийди!.
Шунақа демайсизми, укажон! Внимание, запас! Ҳурматли томошабинлар. Кулиб турган йигитнинг қувонч тўла кўзларига қаранг! Мана сизга машинанинг калити!..
(Ўткир Ҳошимов. “Омадли жентелменлар”//Сўққабош бевагина, 2008, 126-б.).


1. …Aна, тағин бир омадли йигит келмоқда! Ўзингизни таништирсангиз?
Отим Сардор. Фамилиям Рустамов.
Сардоржон! Бошингизга бахт қуши қандай қўнганини батафсилроқ айтиб беролмайсизми?
Этсам этвураман! Бувам раҳматли этганийдила. “Қиморри яқинига йўлама, бадбахт, қиморвоззи косаси оқармайди”, диганла. Латарея-патареяга тоқатим йўқ. Оддих куни шошиб кетвоссам, бир бола “маши латареяни олинг, ока, мошина ютасиз”, дийди. ”Ютадиган латарея бўса нега ўзинг омийсан?” дисам, “пулим йўғде, ока, дийди. “Неччи пул?” дисам, ”беш юз”, дийди. Минг сўм берсам, қўлимга иккита билет тиқиштирвотти.


2. Aзиз телетомошабинлар! Пирамиданинг қир учига чиқиб, Жомолунгма чўққисини томоша қилаётган, бир миллион, беш миллион, боринг ана эллик миллион ютаётган, бахтли воқеага рўпара келиб бахтини топаётган, рақиб дарвозасига жавобсиз ўнта тўп ураётган азаматлар сони кун сайин кўпайиб бормоқда. Мана ўзингиз гувоҳ бўлинг!
Марҳамат қилиб, ўзингизни таништирсангиз?
Мен Бухоронинг Рометан раёниданман. Отам Бақоев Пўлот. Ўзийм мактабга ишлайман. Шунайчикун панжшанбе куни хотиним билан машинага Бухорода бориб эдийм. Кетопсак, лотарея сотопти. Сотувчи ўзимнинг собиқ ўқувчим экан. “Домулла Бақоэев, деди, мангинанинг латареясидан биртагина олинг, охе!” деди. Хотиним айтди: “Кот-мотта одам латареяни нима қиласиз, ундан кўра бачаларга банан олайик”, деди. “Ҳай бирта латарея олсак олибмизда”, деб шунай ўчирсам, “автомобил” деб ёзиб қўйибди. Хотиним “иби-и-и-и!” деди-ю, йиқилиб тўхтади!
Сизни чин дилдан табриклаймиз. Пўлатжон! Хотинингизни ҳам қутлаб қўйинг. Бундан кейин машина ютсангиз, йиқилиб юрмасинлар! Мана, сизга машинанинг калити! Мана, қўшимча пул!.. Aммо бу ҳали ҳаммаси эмас, азиз дўстлар! Бугун бахти кулганларнинг кунидир! Мана, яна бир ғолибимизни кўриб қўйинг! Исмингиз?
Мен Ҳамидхон Ҳабибхоновман. Намонгоннинг Учқўрғонидан бўламан. Ўтган ҳафта институтга кетутсам, супермаркетнинг олдида лотерея сотутти экан. Учтагинасини олган эдим, машина чиқди!
Табриклаймиз, Ҳамидхон ука! Муборакбод бўлсин! Aйтинг-чи, ўқийсизми, ишлайсизми?
Истирйтда ўқийман.
Кўрдингизми, азизлар! Омад кулиб боқса ёш ҳам, касб ҳам танланмайди! Aйтингчи, Ҳамидхон ука. Ота-онангиз бормилар?
Борлар. Дидом борлар. Aбам борлар. Мана абамнинг ўзлари.
Ийе, аяжон, сиз Ҳамидхоннинг аялари бўласизми?
Aшнақа, укажон! Баламнинг бахтидан ўргилай! Латареяга ютганини эшитиб, қалдираб қолсам денг! Дидасини айтмайсизми? Баҳорда қурт ўлгирга барг кесаман деб тутдан йиқилиб беланги бўбқолган эдилар. Хушхабарни эшитиб, диканглаб туриб кетсалар денг! Минг раҳмат сизларга!
Мана, укажон, машинанинг калити! Ҳайдашни биласизми?
Биламан, ока, правам бор!
Ундай бўлса, оқ йўл сизларга!



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling