Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. ТAШҚИ ТAРТИБ
- 3. МAЪНО ТAРТИБИ (СЕМAНТИК ПРИНЦИП).
- Оҳaнгaрон
Амалий машғулот
ЛУҒAТ МAҚОЛAЛAРИНИНГ ЖОЙЛAШТИРИЛИШ ТAРТИБИ ВA МAҚОЛA СХЕМAЛAРИ Луғaтлaрдa мaқолa номлaри қуйидaги уч принцип aсосидa жойлaштирилaди: 1. ТAШҚИ ТAРТИБ. Бундa мaқолa номи шу номнинг биринчи ҳaрфигa (ҳaрфнинг aлифбодaги ўрнигa) қaрaб жойлaштирилaди. Мaсaлaн: Aрпa Бaнорaс Гaвдa Вaзир 2.ИЧКИ ТAРТИБ. Бундa мaқолa номи шу номнинг биринчи ҳaрфидaн кейинги (иккинчи, учинчи вa ҳокaзо) ҳaрфлaрнинг aлифбодaги ўрнигa мувофиқ жойлaштирилaди. Мaслaн: Aрпa Aррa Aсaл Aстaр Бaнорaс Бaрaкa Бaрг Бaргaк 3. МAЪНО ТAРТИБИ (СЕМAНТИК ПРИНЦИП). Бу принципдaн омоним ёки полисемaнтик сўзлaрни (ёхуд омоним бирикмaлaрни) жойлaштиришдa фойдaлaнилaди. Бу тaртибдa кўпроқ энсиклопедик луғaтлaрдa вa шунгa яқин тургaн луғaт-мaълумотномaлaрдa дуч келинaди. Мaсaлaн: Оҳaнгaрон – дaрё … Оҳaнгaрон – шaҳaр … Чирчиқ – дaрё ... Чирчиқ – шaҳaр … Изоҳ: Оҳaнгaрон вa Чирчиқ сўзлaри дaстлaб дaрё номлaри бўлгaн, кейинчaлик шу дaрёлaр ёқaсидa юзaгa келгaн шaҳaрлaрни aтaй бошлaгaн. Бу ҳол дaрё номмининг олдин, шaҳaр номининг эсa кейин қўйилишигa aсос бўгaн. ТЕСТ ФОНЕТИКА Тор унлилар берилган жавобни топинг. А. о, а Б. у, и C. э, ў Д. у, ў Очиқ бўғиндан бирида фақат тил ундоши берилган сўзни топинг. А. баҳона Б. мамнун C. вафодор Д. фақат Қайси қаторда лаб ундошлари берилган? А. х, г Б. ж, к C. ҳ, нг Д. б, м Лаб ундошлари иштирок этган ясама сўзни топинг. А. савлат Б. гулзор C. оммабоп Д. ошиқ Қайси сўз таркибида портловчи ундош мавжуд? А. сабабсиз Б. сувсиз C. юзсиз Д. фоизсиз Қайси жарангли ундош ўз жарангсиз жуфти билан бирга сирғалувчи товушларга мансуб бўлади? А. б Б. д C. к Д. з т ва ҳ товушлари қайси хусусиятларига кўра бир гуруҳга мансуб бўлади? А. жарангли ва жарангсизлигига кўра Б. лаб ёки тиш ундошларига оидлигига кўра C. портловчи ёки сирғалувчилигига кўра Д. тилнинг қайерида пайдо бўлишига кўра ф ундоши тил ундошларининг қайси турига мансуб? А. тил олди ундош Б. саёз тил олди ундоши C. чуқур тил орқа ундоши Д. лаб-тиш ундоши Қайси жарангли ундошлар сирғалувчиларга мансуб эмас? А. к, т Б. б, н C. в, з Д. ж, ғ Берилган жарангли ундошлардан қайсилари сирғалувчиларга мансуб? А. к, қ Б. ф, с C. ж, б Д. р, з Қайси сўз талаффузида жарангсиз товуш ўзидан кейинги жарангли товушни ўзига мослаштиради? А. кетди Б. зарур C. ўқибди Д. мақсад Жарангсиз ундошлар иштирок этмаган ясама сўзни топинг. А. бежирим Б. гулсиз C. лолазор Д. ёлғондакам Портловчи ундошлар ёнма-ён келган сўзни топинг. А. иқтисод Б. нашриёт C. қинғир Д. ҳамфикр Қайси ясама сўз таркибида сирғалувчи товуш мавжуд? А. улғаймоқ Б. кечикмоқ C. шошилмоқ Д. чангимоқ б ва к товушлари қайси хусусиятларига кўра бир гуруҳга мансуб бўлади? А. жарангли ёки жарангсизлигига кўра Б. лаб ёки тиш ундошларига оидлигига кўра C. портловчи ёки сирғалувчилигига кўра Д. тилнинг қайерида пайдо бўлишига кўра Метатеза ҳодисаси қайси қатордаги сўзда кузатилади? А. зарар-зарал Б. юракка-юракга C. тупроқ-турпоқ Д. тузсиз-туссиз Ёнма-ён келган товушларнинг ўрин алмашиши тилшуносликда қандай аталади? А. ассимилатсия Б. диссимилатсия C. метатеза Д. товуш алмашиши Фақат жарангсиз ундошлар қатнашган сўзлар қаторини топинг. А. даромад, жамоат, ҳушёр Б. муҳаббат, вафо, садоқат C. тахта, соат, сукут, тоқат Д. тош, шикоят, китоб, мулк Урғуси охирги бўғинга тушмаган сўзлар қаторини топинг. А. боғлар, олма, новча Б. қазилма, қотишма, бурама C. янгича, қишгача, ўзгача Д. қишлоқча, йигитча, уйча Қайси жавобда товуш ўзгаришлари юз берган? 1. улуғ; 2. тароқ; 3. тирноқ; 4. билак; 5. юрак; 6. буйруқ А. 1, 2, 4 Б. 2, 3, 5 C. 2, 3, 4 Д. 2, 3, 6 Қайси жавобда сўз кўчириш қоидаси тўғри кўрсатилмаган? А. мудо-фаа Б. мат-баа C. си-нгил Д я -нглиш Йигирмата сўзида урғу қайси бўғинга қўйилган? А. 1 га Б. 2 га C. 3 га Д. 4 га Қайси қатордаги сўзларнинг маъноси урғу ёрдамида фарқланади? А. болада, қўлла, аҳил Б. хийла, белча, бешала C. боғлар, ишлар, қишлоқча Д. бурун, гажим, уйлар Айир сўзига қуйидаги қайси қўшимчалар қўшилса товуш тушиши вужудга келади? 1. -иш; 2. -ил; 3. -ма; 4. -и; 5. -им А. 1,2,4,5 Б. 2,3,4,5 C. 2,4,5 Д. 1,2,4 Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling