Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
Роталарни зудлик билан ўрнидан кўчириш ҳақида оғзаки буйруқ берилди. Берилган гап таркибидаги неча сўзда товуш тушиши ҳодисаси мавжуд?
А. 1 сўзда Б. 2 сўзда C. 3 сўзда Д. 4 сўзда Алишер парвариш қилаётган қушларни кўрган болалар, унга ҳавас қилишди. Ушбу гапдаги сўзлар таркибида қандай фонетик ўзгаришлар вужудга келган? А. товуш тушиши Б. товуш алмашиши C. товуш орттирилиши Д. товуш тушиши, орттирилиши ва алмашиши Қайси сўз таркибида портловчи ундош мавжуд? А. садоқат Б. сувсиз C. юзсиз Д. фоизсиз Алишер парвариш қилаётган сайроқи қушларни кўрган болалар, унга ҳавас қилишди. Ушбу гапдаги ясама сўзлар таркибида қандай фонетик ўзгаришлар вужудга келган? А. товуш тушиши Б. товуш орттирилиши C. товуш алмашиши Д. товуш алмашиши ва тушиши Оғзаки нутқда қайси сўз таркибидаги портловчи товуш баъзан сирғалувчи товуш тарзида талаффуз қилинади? А. мактаб Б. борибди C. тақсим Д. хоҳиш Қайси жумлада гап урғуси музейга сўзига тушган? А. Дам олиш куни ўқитувчимиз бизни музейга олиб боради. Б. Ўқитувчимиз бизни музейга дам олиш куни олиб боради. C. Бизни дам олиш куни музейга ўқитувчимиз олиб боради. Д. Музейга бизни дам олиш куни ўқитувчимиз олиб боради. Қайси сўз талаффузида жарангсиз товуш ўзидан кейинги жарангли товушни ўзига мослаштиради? А. кетди Б. зарур C. ўқибди Д. мақсад Урғу маъно фарқлаш вазифасини бажарган сўзларни белгиланг. 1) ҳозир; 2) қурилма; 3) йўллар; 4) кўчирма; 5) янги А. 1, 2, 4, 5 Б. 1, 3, 4, 5 C. 1, 3, 4 Д. 2, 4 Қайси сўзларнинг ўзак-негизида товуш алмашиши юз берган? 1. қийна; 2. тузум; 3. ювунди; 4. уюм; 5. унум; 6. бўёқ А. 1, 2, 3, 4, 5, 6 Б. 2, 4, 6 C. 1, 4, 5, 6 Д. 1, 2, 4, 6 Қайси сўзларда урғу ёрдамида маънони фарқлаш мумкин? 1. сурма; 2. механик; 3. йўллар; 4. янги; 5. боғча А. 1, 2, 3, 4, 5 Б. 1, 3, 5 C. 3, 4, 5 Д. 1, 3, 4, 5 Малика опанинг иккала ўғли шаҳарда ўқиб, улғайиб яна бағрига қайтди. Берилган гап таркибидаги неча сўзда товуш тушиши ҳодисаси мавжуд? А. 1 сўзда Б. 2 сўзда C. 3 сўзда Д. 4 сўзда Малика опанинг иккала ўғли шаҳарда ўқиб, улғайиб яна бағрига қайтди. Ушбу гапдаги сўзлар таркибида қандай фонетик ўзгаришлар вужудга келган? А. товуш тушиши Б. товуш алмашиши C. товуш орттирилиши Д. товуш тушиши ва алмашиши Малика опанинг иккала ўғли шаҳарда ўқиб, улғайиб яна бағрига қайтди. Ушбу гапдаги неча сўзда эгалик қўшимчаси қўшилиши натижасида фонетик ўзгариш вужудга келган? А. 1 сўзда Б. 2 сўзда C. 3 сўзда Д. 4 сўзда Қайси сўздаги тил олди ундоши оғзаки нутқда лаб-лаб ундоши сифатида талаффуз қилинади? А. ичдим Б. шанба C. бориб Д. тақсим Қайси сўздаги тил олди ундоши оғзаки нутқда бошқа тил олди ундоши сифатида талаффуз қилинади? А. тўқсон Б. учта C. тубсиз Д. таноб Негадир ундаги қувноқ даврага бўлган эътибор сусайди. Ушбу гап таркибидаги сўзларда қандай фонетик ўзгаришлар кузатилади? А. товуш тушиши ва алмашиши Б. товуш алмашиши ва орттирилиши C. товуш тушиши ва орттирилиши Д. товуш тушиши, орттирилиши ва алмашиши Негадир ундаги қувноқ даврага бўлган эътибор сусайди. Ушбу гапдаги сўзларда фонетик ўзгаришларнинг қайси бири кузатилмайди? А. товуш тушиши Б. товуш алмашиши C. товуш орттирилиши Д. фонетик ўзгаришларнинг учала тури кузатилади Ёнма-ён келган товушларнинг ўрин алмашиши тилшуносликда қандай аталади? А. ассимилатсия Б. диссимилатсия C. метатеза Д. товуш алмашиши Сўз таркибидаги товушларнинг ажратиб ёки чўзиқроқ талаффуз қилинишини кўрсатувчи ишора қандай аталади? А. вергул Б. урғу C. тутуқ белгиси Д. сўз урғуси Адабий меъёрга кўра о товушининг қандай ҳолларда торроқ, қандай ҳолларда кенг айтилиши ҳақида тилшуносликнинг қайси бўлими баҳс юритади? А. фонетика Б. графика C. орфоэпия Д. орфография Оғзаки нутқнинг товуш тизимини ёзма нутқда қандай берилишини ўрганувчи тилшунослик бўлими қандай номланади? А. орфоэпия Б. орфография C. графика Д. фонетика Қайси ҳарф тил олди, портловчи, жарангсиз ундошни ифодалайди? А) Ш Б) Ч С) Ж Д) К Қуйидаги жуфтликларнинг қайси биридаги иккинчи сўз имло қоидасига кўра хато ёзилган? А) чиқавермоқ - чиқа бермоқ Б) шохсупа - шосупа С) тазйиқ - тайзиқ Д) чиқазмоқ - чиқармоқ Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling