Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
2. Одамнинг кўнгли нозик.
3. Олтовлон ола бўлса, оғзидагин олдирар, 4. Тўртовлон тугал бўлса, кўкдагини эндирар. Берилган гаплардаги қайси сўзларда товуш ўзгариши ҳодисаси юз берган? Қорнимга, қадримга, кўнглим, олтовлон, оғзидагин. Қорнимга, кўнгли, олтовлон, оғзидагин, кўкдагин. C) Қорнимга, йиғлайман, кўнгли, тўртовлон, оғзидагин. Д) Қорнимга, йиғлайман, кўнгли, олтовлон, оғзидаги. 83. Дўстнинг сенга қанчалик муҳаббати борлигини билмоқчи бўлсанг, унинг энг яхши кўрган нарсасини сўра, шунда ҳамма нарса аён бўлади. Шу иккаласидан кейин ҳам у қовоғини солмаса, бундай дўстни бошга кўтариш, ширин жон билан баробар тутиш керак. Ушбу матнда фонетик ёзув асосида ёзилган сўзлар сонини аниқланг? А) 5. Б) 6. C) 3. Д) 4. 84. Совуқни совуқ сақлар, иссиқни иссиқ (термос). Ушбу топишмоқда нечта сўз фонетик ёзув қоидаси асосида ёзилган? А) 5. Б) 1. C) 3. Д) 4. 85. Қайси жавобда бир тор унли ўрнида бошқа тор унли сўз маъносини фарқлаши мумкин? А) Туна. Б) Руҳ. C) Охир. Д) Зот. 86. Ўртоқ ва ёқ (томон) сўзларига қайси қўшимча қўшилса асосда фонетик ўзгариш бўлади? А) Келишик ва эгалик қўшимчалари. Б) Келишик қўшимчаси. C) Ўртоқ сўзига эгалик ва келишик, ёқ сўзига эгалик қўшимчаси. Д) эгалик қўшимчаси. 87. Портловчилар гуруҳига мансуб бўлмаган жарангли ундошларни топинг? А) в, з, л, й. Б) в, ҳ, т, к. C) ж, к, с, з. Д) в, з, й, м. 88. Ўртоқ ва ёқ (томон) сўзларига қайси қўшимча қўшилса қўшимчада фонетик ўзгариш бўлади? А) Келишик ва эгалик қўшимчалари. Б) Келишик қўшимчаси. C) Ўртоқ сўзига эгалик ва келишик, ёқ сўзига эгалик қўшимчаси. Д) эгалик қўшимчаси. 89. Ўртоқ ва ёқ (томон) сўзларига қандай қўшимчалар қўшилса асос ёки қўшимчада фонетик ўзгариш бўлади? А) Келишик ва эгалик қўшимчалари. Б) Келишик қўшимчаси. C) Ўртоқ сўзига эгалик ва келишик, ёқ сўзига эгалик қўшимчаси. Д) эгалик қўшимчаси. 90. Қайси қатордаги сўзларда нуқталар ўрнига жарангли, тил орқа, портловчи ундош ёзилади? А) Па..-па..ана, қайно.., Б) тў..сон, ма..сад, C) та..чарим, бар..симон, Д) дар..чил, касалман.. 91. Тилшуносликда тил ва нутқ тушунчаларини қайси олим фарқлаган ? А) П.ПавлоБ. Б) Ф.де Соссюр. C) Коматсу. Д) РадлоБ. 92.Қайси гапда остига чизилган сўзнинг иккинчи бўғинига урғу тушади? А) Чин инсон бировга яхшилик кўзлар. Б) Кўзлар инсон қалбининг кўзгусидир. C) Саёқ юрсанг таёқ ейсан. Д) Биз атласдан фойдаланиб, материклар жойлашувини ўргандик. 93. Товуш тушиш ҳодисаси юз берган гапни топинг? А) Мактабда ”ўткир зеҳнлилар” мусобақаси бўлиб ўтди. Б) Ҳеч бўлмагандан кўра, кеч бўлгани яхши. C) Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб, Энг ёруғ юлдуздан сени сўрайман. Д) Идорага бор, сенга ҳам пул беришади. 94. Қайси гапдаги сўзда товуш алмашиниши ҳодисаси юз берган? А) Бу орада қизиқ ишлар бўлиб ўтди. Б) Қумлоқда саксовул илдизлари чуқурлаб кетган эди . C) Душманни таг-туги болан йўқотиб юборди. Д) Сон –саноқни билдирувчи сўзлар саноқ сонлар дейилади. 95. Адабий меъёр сақланган сўзлар қаторини белгиланг. А) артист, грип, драма, дарахт. Б) гиёванд, хайир , ғишт, маст. C) пасай, чапдаст, қайрилмоқ, саналмоқ. Д) ярми, бағри, айрилмоқ, иккала. 96. Фақат лаб ундошларидан ташкил топган очиқ бўғинли сўзларни белгиланг. А) маъно, мабодо, бобо. Б) вабо, вафо. C) ҳаво, баёт. Д) мовий, палоC. 97. Бой, март сўзларидаги маънони фарқлаш учун хизмат қиладиган товушларни аниқланг? А) б, т Б) о, р C) й, м Д) б, а 75. Сайлов очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ушбу гапда қўлланилган сўз ясовчи морфема таркибидаги сирғалувчи товушни аниқланг? А) т. Б) қ. C) Б. Д) г. 98. Ҳар қандай гўзаллик замирида меҳнат ётади. Ушбу гапда нечта тил ундошлари иштирок этган? А) 14 та. Б) 16 та. C) 18 та. Д) 20 та. 99. Инсоният бахти йўлида тер тўкмай туриб, ҳақиқий гўзалликка эришиб бўлмайди. Ушбу гапда нечта портловчи ундош иштирок этган. А) 18 та. Б) 19 та. C) 20 та. Д) 21 та. 100. Тушиб, билан, тилим, сира, қизиқ сўзларида “ и ” товушига хос такрорланадиган умумий белгини аниқланг? А) тил олдилик, торлик. Б) торлик, лабланмаганлик. C) тил олдилик, қисқалик. Д) торлик, қисқалик. 101. Қуйидаги берилган сўзларнинг қайсиларига эгалик қўшимчаси қўшилса сўз фонетик ёзув асосида ёзилмайди? 1) ўрин, 2) парк, 3) ризқ, 4) капалак, 5) бўғиз, 6) нутқ, 7) қорин, 8) бутоқ, 9) фарқ, 10) тупроқ, А) 4, 5, 9, 10. Б) 2, 3, 6, 9. C) 4, 5, 10. Д) 6, 8, 9. 102. Халқимизнинг тилаги битта-тинчлик. Ушбу гапда фонетик ёзув асосида ёзилган нечта сўз бор? А) 1 та. Б) 2 та. C) 3 та. Д) 4 та. 103. Қуйидаги қайси ясама сўзларда товуш ортиши ҳодисаси кузатилмоқда? А) бундай, иссиқ, шаҳрим. Б) сассиқ, аччиқ, обрўйим. C) парвойи, сассиқ. Д) иссиқ, сассиқ, аччиқ. 104. Қайси сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилса фонетик озгариш бўлмайди? А) кўнгил, ўртоқ, қулоқ Б) бу, нок, қатиқ C) орзу, қулун, ҳуқуқ Д) ҳуқуқ, билак, обро 105. Ш товуш қандай ҳолларда юмшоқ талаффуз этилади? А) Орқа қатор унлилар билан ёнма-ён келганга. Б) Олд қатор унлилар билан ёнма-ён келганда C) Тил орқа ва чуқур тил орқа ундошлари билан келганда. Д) Тил олди ундошлари билан келганда ва рус тили орқали ўзлашган сўзларда. 106. Ўшамисиз сўзида урғу қайси бўғинга тушган? А. 1 Б. 2 C. 3 Д. 4 107. 1995 йилда қабул қилинган имло қоидасига кўра қайси сўзларга жўналиш келишиги қўшимчаси қўшилса, у морфологик қоида асосида ёзилади? А. эшик, тешик Б. сўроқ, қармоқ C. барг, тоғ Д. эшик, сўроқ, барг, боғ 108. 1995 йилда қабул қилинган имло қоидасига кўра қайси сўзларга жўналиш келишиги қўшимчаси қўшилса, у фонетик қоида асосида ёзилади? А. фақат г ундоши билан тугаган сўзларга Б. фақат ғ ундоши билан тугаган сўзларга C. г ва ғ ундошлари билан тугаган сўзларга Д. к ундошлари билан тугаган сўзларга Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling