Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet53/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

3-§. Бўғин кўчириш қоидалари

Бўғин кўчириш қоидалари имло қоидаси бўлиб, тилшуносликнинг орфография бўлимида ўрганилади. Қуйидаги ҳолатларда сўз сатрдан сатрга кўчирилади:



  • сўз бўғинлар асосида кўчирилади: тез-да, саҳ-ро;

  • ёлғиз ҳарфдан иборат бўғин кейинги бўғин таркибида кўчирилади: ота, мат-баа, она, ака-ука

  • нг ҳарф бирикмаси бир товушни ифодалаганда бўлмасдан кўчирилади: кў-нгил, инг-ра, си-нгил. Лекин ва алоҳида товушларни ифодалаганда ҳамда русча байналминал сўзларда бўлиб кўчирилади: кон-гресс, сўн-ган, тон-гач, ин-глиз, тан-генс.

  • Ш, ч ҳарф бирикмаси бўлмасдан кўчирилади: ме-шчан, поме-шчик.

  • қисқартма сўзларда бўғин кўчирилмайди: ЎзМУ, ТошМИ, ТошДЎТАУ.

Бўғинга ажратиш ва бўғин кўчириш қоидаларини фарқлаш лозим. Бўғинга ажратиш фонетик ҳодиса бўлиб, унга кўра сўзлар таркибидаги унли товушларга ва ҳаво зарбларига кўра бўғинга ажратилади. Бўғин кўчириш – сўзни сатрдан сатрга кўчириш – имло қоидаси бўлиб, орфографияда ўрганилади.
Бўғинга ажратиш: Зул-фи-я
Бўғин кўчириш: Зул-фия


4-§. Урғу (акцентуация) ва унинг типлари

Оғзаки нутқ оқими бўлинувчанлик хусусиятига эга бўлган товушлар кетма-кетлигидан иборат. Бундай бўлинувчанлик хусусиятига эга бўлган товушлар қатори сегмент бирликлар қатори ҳисобланади. Масалан: ки-тоб, маш-ҳур.


Лекин оғзаки нутқи­миз фақат сегмент бирликлардангина ташкил топмайди. Булардан ташқари, кетма-кет жойлашган ва бўлинувчанлик хусусиятига эга бўлган товушлар қатори устига қўйилган устсегмент бирликларга ҳам эга бўлади ва бу бирликлар нутқимиз таъсирчанлигини таъминлайди.
Устсегмент бирликлар урғу, тўхтам (пауза), нутқнинг эмотсионал бўёғи (дарак, сўроқ, буйруқ, ҳис-ҳаяжон) кабиларни ўз ичига олади. Юқорида кўрсатилган устсегмент бирликларнинг жами нутқ оҳангини ташкил этади.
Сўз таркибидаги бирор бўғиннинг ёки гапдаги сўзлардан бирининг бошқаларига нисбатан кучлироқ, чўзиқроқ айтилишига урғу дейилади: Болаъ, болалаър.
Урғу сўз таркибидаги бўғинлардан бирининг бошқасига нисбатан кучлироқ овоз билан айтилиши ёки гаплардаги айрим бўлакларнинг, нутқ оқимидаги айрим фразаларнинг махсус оҳанг билан таъкидланишидир. Урғу муайян тил фонетик-фонологик тизимининг суперсегмент бирлиги саналади. Адабиётларда урғу икки хил бўлиши таъкидланади: маъно урғуси ва сўз урғуси.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling