Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Морфологик принцип ёки аналогия принципи
2. Фонематик принцип. Бу принцип асосида тузилган имло қоидаларига кўра ҳарфлар (ёки графемалар) сўз таркибидаги фонемаларга мослаб танланади. Чунончи, китоб, омад сўзларининг охиридаги «б» ва «д» фонемалари жарангсиз «п» (китоп) ва жарангсиз «т» (омат) тарзида талаффуз қилинса-да, фонеманинг асосий оттенкасига мос равишда «б» (китоб) ва «д» (омад) ҳарфлари билан ёзилади.
Ўзбек тилшунослигида «фонематик принцип» тушунчаси ХХ асрнинг охирроғида қўллана бошланди, бунгача у морфологик принцип билан бир ҳодиса сифатида изоҳланиб келинган. Рус тилшунослигида ёзувнинг формага таяниши ҳақидаги дастлабки фикр 1928 йилда Н.Ф. Яковлев томонидан айтилган эди, аммо у бу фикрни орфографияга нисбатан эмас, ёзувнинг ўзига нисбатан билдиради. Орфографияга нисбатан бу фикр биринчи марта 1930 йилда Р.И.Aванесов ва В.Н.Сидоровлар томонидан билдирилади: улар имлонинг бу тамойилини фонологик принцип деб аташади. Рус тили имлосининг фонематик характерига оид назария эса дастлаб И.С.Ильинская ва В.Н.Сидоровларнинг махсус мақоласида анча кенг ёритилган. Кейинроқ бу принцип A.A.Реформацкий томонидан шундай таърифланади: «Ёзувнинг фонематик принципи шундан иборатки, унга кўра ҳар бир фонема қайси позицияда қўлланган бўлишидан қатъий назар ўзига бириктирилган ҳарф билан ифодаланади». 3. Морфологик принцип ёки аналогия принципи. Бу принцип асосида тузилган имло қоидалари сўзнинг маъноли қисмларини (ўзак ва аффиксал морфемалами), улар қандай талаффуз қилинишидан қатъи назар, аслига (типик шаклига) мос равишда ёзишни талаб қилади. Чунончи, «г» билан бошланган «-га», «-ган», «-гани», «-гунча» қўшимчалари «ш», «т», «р», «с» каби жарангсиз ундошлар билан тугаган ўзакларга қўшилганда «-ка», «-кан», «-кани», «-кунча» шаклларида талаффуз қилинса-да, морфемаламинг асл шаклларига мос равишда «-га», «-ган», «-гани», «-гунча» ёзилади. Қиёс қилинг: ишга (ёзувда) – ишка (талаффузда), кетган (ёзувда) — кеткан (талаффузда), кетгунча (ёзувда) – кеткунча (талаффузда), топган (ёзувда) — топкан (талаффузда), мисга (ёзувда) — миска (талаффузда) каби. Еслатма: «қ», «к» билан тугаган сўзларга «г» билан бошланган аффиксларнинг қўшилишида бу қоидага амал қилинмайди: улар талаффузига кўра (фонетик принцип асосида) ёзилади. Қиёс қилинг: оқ+ган (асл шакли) — оққан (талаффузда) – оққан (ад.-орф. ёзувда), эк+ган (асл шакли) – эккан (талаффузда) – эккан (ад.-орф. ёзувда) каби. Морфологик ёзув – сўз асоси ва қўшимчаларини айнан ёзиш демакдир. Бунга кўра сўз ва унинг қисмлари талаффузидан қатъи назар аслига кўра ёзилади, яъни асосга қўшимча қўшилиши билан сўз таркибида товуш ўзгариши кузатилмайди. Сўз ва қўшимча аслан қандай бўлса, шундай ёзилади. Масалан: феълнинг замон ва шахс қўшимчаси қандай эшитилиши ва талаффуз қилинишидан қатъи назар, доим -ди шаклида ёзилади: кет+ди = кетди, бориб+ди = борибди. -дан, -да қўшимчалари талаффузидан қатъи назар доим ўзгаришсиз ёзилади: иш+да = ишда, баланд+дан = баландда каби. -истон (сўз ясовчи), -инчи (тартиб сон), -иб (равишдош), -ин, -ил (феъл нисбатлари) қўшимчалари асос қисмида -у товуши бўлган сўзларга қўшилганда у товушига мойил айтилса ҳам аслига кўра ёзилади: кул+иб = кулиб, туғ+ил = туғилди, уч+инчи = учинчи, кул+иш = кулиш, гул+истон = гулистон қўшма ва жуфт сўзлар ҳам морфологик ёзув қоидаси бўйича ёзилади: қип-қизил, ҳар вақт, бахт-саодат, атиргул каби. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling