Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet72/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

7. Шаклий-анъанавий ёзув. Бу принцип сўз бошида ёки охирида икки ундош қаторлашиб келган лексик бирликларнинг имлосини қоидалаштиришга асос бўлади. Маълумки, ўтмишда туркий тилларда сўз бошида икки ундош қаторлашиб келмаган. Шунинг учун бошқа тиллардан ўзлаштирилган айрим сўзларнинг бошида икки ундошнинг ёнма-ён қўлланиши учраса, улардан олдин ёки шу икки ундош орасида бир унлини орттириш одати бўлган. Бу одат ҳозирги жонли сўзлашувда ҳам учраб туради: шкаф > ишкоп, стаж > истаж, драп > дирап, план > пилон каби. Баъзан сўз охирида ҳам икки ундош орасида бир унли орттирилади ёки ундошлардан бири (сўнггиси) тушириб қолдирилади: сабр > сабир, наср > насир, нашр > нашир, гўшт > гўш, ғишт > ғиш каби. Шаклий-анъанавий ёзув принципига кўра бундай пайтларда сўзлар талаффузи асосида эмас, ўзларининг асл шаклини сақлаган ҳолда ёзилади: шкаф, стаж, драп, план, сабр, наср, нашр, ғишт, гўшт каби.
Бу принципнинг моҳияти Фахри Камолов томонидан «этимологик ёки график принцип» деб номланган тамойил моҳиятига жуда яқин туради.
Шаклий ёзув тамойилига кўра бошқа тиллардан ўзлашган сўзлар ўша тилдаги шаклини сақлаган ҳолда ёзилади: трамвай, институт, театр, драма, конгресс. Ўзбекча сўзларнинг бошида ва охирида икки ундош ёнма-ён келмайди, улар орасида қисқа и унлиси ёзилади: қизил, билан, сир, шимол. Аммо ўзлашган сўзлар таркибида икки ундош ёнма-ён келади ва шаклий ёзув қоидасига мувофиқ ёзилади: стол, клуб, прокурор, фикр, зикр.
8. Семантик-услубий принцип:
а) семантик принцип сўз ёки сўз шаклларининг имлосини уларнинг маъноларига таяниб белгилайди. Масалан, лола, пўлат (турдош отлар) — Лола, Пўлат (атоқли отлар), ишчи («-чи» касб оти ясовчи) – иш-чи. («-чи» — сўроқ юкламаси), сенда («-да» — ўрин-пайт келишиги аффикси) – сен-да! («-да» — кучайтирув ва таъкид юкламаси) каби;
б) услубий принцип асосида тузилган имло қоидалари сўз ёки грамматик шаклларнинг семантик таркибидаги услубий семаларнинг нутқдаги фаоллашувини ёзувда ифодалаш учун хизмат қилади. Масалан, ота, она, ватан, сиз, ўзингиз каби сўзлар ёки грамматик шакллар шу сўзлар (шакллар) орқали ифодаланган шахсларга ёки туғилиб-ўсган юртга, диёрга алоҳида ҳурмат-эътибор билдирилганда бош ҳарф билан ёзилади: Ота, Ватан, Она, Сиз, Ўзингиз каби. Шунингдек, гап ичида Тинчлик, Озодлик, Меҳнат, Бахт каби сўзларнинг баъзан бош ҳарф билан бошланиши ҳам услубий принцип талабларидан келиб чиқади. Масалан, Яшасин Озодлик, Тинчлик каби.
Оғзаки нутқда сўз маъносини кучайтириш мақсадида сўз таркибидаги айрим ундошларни қаватлантириш (геминация) ёки унлиларни чўзиш каби ҳолатлар учраб туради. Улар ёзувда ҳам ҳарфлами қаватлантириш орқали ифодаланади: маза ва мазза, яшамагур ва яшшамагур, роса ва росса, опа ва опа-а каби. Бундай ҳолатлар негизида ҳам услубий мақсадлар ётади.
Боб, абзас, гап бошидаги биринчи сўзнинг бош ҳарф билан бошланиши кўпроқ синтактик принципга таянади.
Орфографиянинг семантик-услубий принциплари В.Ф. Иванованинг «Принципы русской орфографии»3 монографиясида махсус ёритилган, аммо ўзбек тилшунослигида бу масала ҳали етарли тадқиқ этилмаган.
Aмалдаги (кириллча ва лотинча) ўзбек ёзувлари имло қоидаларининг шакллантирилишида фонетик, фонематик ва морфологик принципларга кўпроқ амал қилинган.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling