Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Кўрганлар ҳеч танимас, 
Ҳеч бир қушга ўхшамас. 
На ола-ю, на қора, 
На чипор-у қашқамас. 
(“Айёр чумчуқ”, 45-б.)
Шоир ижодида енгил юмор воситасида фош қилувчи ҳажвий руҳ 
муҳим тарбиявий моҳият касб этади.
“Яхши-ёмон 
деганларидек, 
баъзи 
бир 
ўқувчиларнинг 
бадфеъллиги ва жаҳлдорлиги, ғофиллиги, ўз-ўзидан огоҳ эмаслиги, 
ўз-ўзини қўлга олмаслиги ва тўғри йўлга солмаслиги, ўқиб 
уқмаслиги, уққани ҳам юқмаслиги, ҳаддан оша томошахўрлиги, 
меҳнатга берилмаслиги, меҳнаткаш бўлмаслиги мени анча 
ўйлантиради, қалбимни ранжитиб, қийнайди”, деб ёзади шоир. 
“Ўз-ўзини танқид”, “Дум”, “Аҳмаджонга уят”, Ўткиржон ва 
вақт”, “Тугмача”, “Дўнаншер нега иккичи?”, “Тешанинг бузоғи нега 
сузағон бўлди?” каби машҳур шеърлар яна шундай руҳий кечинмалар 
асосида юзага келган. 
36
Сафо Матжон. Болалар адабиёти ижодий-услубий изланишлар. Ўқув қўланма. – 
Тошкент: Низомий номидаги ТДПУ, 2009. – 26-б. 


~ 43 ~ 
Мустақиллик даври болалар шеъриятида кичкинтой қаҳрамонлар 
феъл-атворидаги ноқисликларнинг юмористик талқини Анвар 
Обиджон ижодида алоҳида ўрин тутади. Шоирнинг “Ака-укалар”, 
“Велосипед бузилганда”, “Лагерда”, “Ҳа, ҳуркмайсан-а”, “Кумуш 
ковушча”, “Ғамхўрлик”, “Оймомони ўғирлаш”,“Пуфакфуруш”, 
“Фатҳулланинг 
куркаси” 
каби 
шеърлари 
шу 
жиҳатдан 
характерлидир.
Шоир ҳар бир шеърида болалар руҳий-маънавий дунёсига хос 
бирор-бир кулгили детални топади. Уни бадиийлаштириб, бола 
руҳиятининг юмористик тасвирини ифодаловчи манзарага 
айлантиради. Бола руҳияти билан ушбу манзараўртасидаги 
номутаносиблик эса қувноқ, беғараз ва самимий кулгини ҳосил 
қилади.Масалан, “Велосипед бузилганда” шеърида юз-қўлини мой 
қилиб гайка бураётган Сотимбойнинг аҳволи қуйидагича чизилади: 
Юз қўлини 
Қилиб мой, 
Гайка бурар 
Сотимбой. 
Кулиб боқар 
Сотимга 
Таги кўчган 
Ботинка. 
(“Баҳромнинг ҳикоялари”, 8-б.) 
Сотимнинг ўйинқароқлиги, велосипедни тиндирмасдан миниши 
оқибатида унинг бузилиши-ю, Сотимбойнинг мойга ботиб уни 
тузатиши –булар барчаси “таги кўчган ботинканинг Сотимга кулиб 
қараши” характерли манзара детали орқали ҳажвий мазмун билан 
бойитилган. Бу ўринда таги кўчган ботинканинг гўё “кулиб” 
қараганга ўхшатилиб жонлантирилиши шеърнинг поэтик мазмунини 
кучайтиришга хизмат қилади. Ботинканинг кулиб қарашиёқ 
китобхоннинг кўз ўнгига кулгили вазиятни келтиради. “Сотимга” –
“ботинка” тарзидаги оригинал қофиялар эса шеърнинг шакл 
жиҳатдан ҳам пухталигини билдиради. 
“Исёнкорлик, чорловчанлик, олишқоқ фалсафа, теран мушоҳада 
шеърият кемасининг елкани учун йўлчи шамол вазифасини ўтайди, 
шиддатига шиддат қўшади, – деб ёзади Анвар Обиджон бадиий 
маҳорат тўғрисида. – Аммо бу шиддат кўп сонли “оддий 
шеърхонларни ўзига элтувчи унсурлар – сўзлар шираси, тасвир 
нафосати, ифода назокати ила уйғунлаша олмас экан, шеър 


~ 44 ~ 
қуруқшоқланиб қофиялаштирилган наср тусига киради, таъсир 
доираси тораяди”
37

Шоирнинг бу эътирофи бевосита ўз ижодига ҳам тааллуқли 
бўлиб, “Сўзлар шираси, тасвир нафосати, ифода назокати” лирик 
қаҳрамон тушган вазият билан реал воқелик ўртасидаги 
номутаносибликдан кулги яратишга қаратилган “Ҳа, қўрқмайсан-а” 
шеърига ҳам хос хусусиятдир. Шеър бир-бирини юмдалашган 
иккита боланинг суҳбати асосига қурилган бўлиб, кулги 
қаҳрамонларнинг ўзлари тушган вазиятга муносабатлари орқали 
юзага келади: 
– Нега юлдинг 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling