Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Зўр сузанғич бўлибчиқди 
Қўзичоғи. 
Қочиб қолар кичкинтойлар 
Кўрган чоғи. 
Ўргатгани учун, қаранг 
Қўзини у 
Энг биринчи сулайтирди 
Ўзини у. 
(“Сулайтирди ўзини”, 21-б.) 
Шунингдек, ўша даврда бирмунча орқада қолаётган поэзияда 
ҳам янги йўналишлар, янгича ифода усуллари юзага кела бошладики, 
бу болалар шеърияти тривожига ҳам катта таъсир кўрсатди. Бу 
жиҳатлар Қ.Муҳаммадийнинг беш китобдан иборат “Табиат 
алифбоси”нинг 
чоп 
этилиши, 
П.Мўминнинг 
касб-ҳунарга 
бағишланган туркум асарлари, шунингдек, И.Муслим ва Т.Йўлдош 
ижод намуналарида ҳам кўзга ташланади.
Болалар поэзияси, айниқса, 80-йилларда тез тараққий эта 
бошлади. С.Барноев, Р.Толипов, Қ.Ўтаев, А.Обиджон, А.Кўчимов, 
Қ.Саидмуродов, М.Раҳмон, Ҳ.Имонбердиев, К.Турдиевакаби ёшлар 
катталар анъаналарини ривожлантиришбилан бир қаторда ўзбек 
болалар шеъриятига янгича руҳни олиб кирдилар. Бу руҳ, энг 
аввало,кичкинтойлар шеъриятида ижтимоий мазмуннингкучайиши, 
уларга даврнинг долзарб масалалари юзасидан бадиий шаклда ҳикоя 
қилишга уриниш билан белгиланади. 
Ўтган асрнинг 80-йилларида ижтимоий-сиёсий ва маданий 
ҳаётда юз бера бошлаган демократик ўзгаришлар одамлар онгу 
шуурида, тафаккурида акс-садо бера бошлади. Бу кайфият уларнинг 


~ 33 ~ 
миллий ўзлигини англашга, шўро даврига хос бўлган манқуртлик 
психологиясидан қутулишга бўлган интилишларини кучайтирди. 
Натижада жамият ҳаётига хос бўлган иллатлар кескин фош этила 
бошланди. Бу ҳол адабиётда ўз ифодасини топиб, янгиланаётган 
бадиий тафаккурдавр психологиясига хос бўлган фожиаларни акс 
эттирди. Болалар шеъриятида ҳам собиқ тузумдаги каби “алдагани 
бола яхши” қабилидаги эмас, балки ижтимоий-маънавий фожиаларга 
сабаб бўлган инқирозларнинг бадиий лавҳалари акс этган асарлар 
яратила бошлади. Бу жараён болалар адабиётининг мавзу кўлами 
кенгайиб, янги босқичга кўтарилганидан дарак беради. 
Истиқлол даври ўзбек болалар шеъриятида ҳажвия.Будавр 
болалар шеъриятида майдонга келган асарлар алоҳида йўналишни 
ташкил этадики, бир қатор жиҳатлари билан аввалгиларидан 
фарқланади. Бу жиҳатлар тадқиқотчи Н.Тўхтаева томонидан 
қуйидагича таснифланади:
1. Болаларнинг руҳий оламини реалистик тасвирлар орқали акс 
эттирувчи шеър ва достонлар. 
2. Бола руҳиятини ҳажвий тарздаги тасвирларда ифодаловчи 
асарлар. 
3. 
Болалик оламини рамзий-мажозий образлар орқали 
тасвирловчи шеърий асарлар”
30

Юқоридагиларга қўшимча тарзда айтиш мумкинки, истиқлол 
даври болалар шеъриятида умум шеъриятга хос бўлган сифат 
ўзгаришлари ҳам характерлидир. Бу давр ўзбек адабиётида муҳим 
ўтиш – янгиланаётган бадиий тафаккур ва поэтик изланишлар даври 
ҳисобланади. Шу жиҳатдан мазкур даврни бадиий тафаккурдаги 
янгиланиш даври деб аташ мумкин. Айнан ушбу давр адабиётида 
инсон руҳияти, унинг маънавий оламини ўзига хос изланишлар – 
янгича поэтик образлар, рамз ва символлар воситасида ифодалашга 
эътибор кучая бошлади. Ижодкор концепцияси, воқелик ва бадиий 
сўзга муносабат сезиларли даражада ўзгарди. Бадиий сўз инсоннинг 
ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва фаолиятинигина эмас, балки унинг 
руҳий олами, қалб эврилишларини ҳам кашф эта бошлади. Бу 
юксалишлар, табиийки, болалар шеъриятида ҳам ўз аксини топди. 
Мана шу жиҳатдан болалар поэзияси умумшеърият даражасига 
кўтарила олди. 
30
Тўхтаева Н. Истиқлол даври ўзбек болалар шеъриятининг етакчи хусусиятлари: Филол. 
фан. бўй. фалс. док. (PhD) дисс. автореф. – Тошкент, 2019. – 14-б. 


~ 34 ~ 
Истиқлол даври ўзбек болалар адабиётидаги юмористик 
шеърлар ўзининг кенг қамровлилиги, бадиий мазмундан ташқари 
ижтимоий мазмунни ҳам ифодалаши билан ажралиб туради. 
Шунингдек, мавжуд анъананинг муваффақиятли тарзда давом 
эттирилгани билан бирга ижодий бойитилганини ҳам кузатиш 
мумкин. Т.Адашбоев, А.Обиджон, Қ.Ўтаев, Р.Толибов, А.Кўчимов, 
Ҳ.Имонбердиев, К.Турдиева, Д.Ражаб, А.Акбар каби кўплаб 
ижодкорлар шеъриятида юмористик образлар галереясининг 
яратилгани шундан далолат беради. Жумладан, Т.Адашбоев шеър ва 
эртаклари қандай мавзуда бўлишидан қатъи назар, болалик 
оламининг бетакрор кашфиётларига айлана борди. Шоир ижоди 
ҳақида профессор А.Расулов “Болаликнинг беғубор осмони” 
мақоласида: “Унинг шеърларида бола табиатига ўхшаш самимийлик, 
ботиний пўртана, вулқоний шиддат бор. У бола кўзи билан кўради, 
кўрганини қувониб тасвирлайди”
31
, деб алоҳида таъкидлайди. 
Шоирнинг юмористик шеърларида ҳам болаларга бўлган жуда 
катта меҳр-муҳаббат, самимият яққол сезилиб туради. Унинг болалар 
оламини бевосита юмористик руҳда акс эттирувчи “Ҳали ёш-да”, 
“Муҳаррамнинг машғулоти”, “Бурни қонаб”, “Аҳил дўстлар”, 
“Дилмуроднинг вақти йўқ”, “Ошхўрак”, “Ўн икки варақ дафтар”, 
“Тўрт амалдан – бир амал”, “Алғов-далғов аралаш”, шунингдек, 
мактублар туркумига кирувчи бир қатор шеърлари, “Уч бўталоқ ва 
сирли қовоқ” каби эртакларида самимият нафаси уфуриб туради. 
Уларда болалар табиатида учрайдиган айрим қусурлар ўзига хос 
поэтик бўёқларда кулги воситасида фош этилади. Шоир болалар 
табиатидаги у ёки бу нуқсонни реал манзараларда тасвирлар экан, 
кўпинча унинг қандай оқибатларга олиб келишини шарҳлаб 
ўтирмайди, балки қиссадан ҳисса чиқаришни китобхоннинг ўзига 
қолдиради. Бу китобхон билан муаллифнинг ўзига хос суҳбати бўла 
олади. Шоир болаларда хулоса чиқара олиш кўникмасини 
шакллантиришга интилади. 
Дарҳақиқат, Т. Адашбоев болалар руҳиятига хос зукколик ва 
топқирлик, хаёлпарастлик ва бой фантазияни, орзу-умид ва 
интилишларни моҳирлик билан юмористик оҳангларда ифодалай 
олади. Зеро, фақат болаларгинакун ботиш манзараларини:

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling