Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Шўро даври ўзбек болалар шеъриятида ҳажвия. Ўтган асрнинг 30-
йиллари ўзбек болалар адабиётида шеърият анча ривож топди. 
Ҳ.Олимжон, Ойбек, Ғ.Ғулом, Ғайратий, З.Диёр, С.Жўра, А.Раҳмат, 
М.Оқилова, Қ.Муҳаммадий каби шоирлар томонидан яратилган 
шеър ва достонлар болалар адабиётининг шаклланиши ва мавзу 
доирасининг кенгайишида муҳим ўрин тутади.
Ҳ.Олимжоннинг “Ойгул билан Бахтиёр” эртак-достони ҳам 
болаларнинг севимли асарига айланиб улгурди. Унда тараннум 
этилган 
озодлик, 
меҳр-муҳаббат 
туйғулари 
халқимизнинг 
орзуларини ўзида акс эттиргани учун ҳам юксак аҳамият касб 
этди.Бу давр болалар поэзиясида иккита муҳим хусусият кўзга 
ташланади. Биринчиси, классик ёзма адабиёт ва фольклордан 
ижодий илҳомланиш бўлса, иккинчиси, жаҳон ва қардош халқлар 
адабиётидан, биринчи галда рус болалар адабиётининг илғор 
анъаналарини ўзбек болалар адабиётига сингдириш ҳолларидир. 
Хусусан, Қ.Муҳаммадийнинг “Сандал ва печка”, “Қўнғизой ва 
Сичқонбой” каби сатирик шеърларида даврнинг мафкуравий таъсири 
сезилади. Уларда эскилик сарқити сифатида тасвирланган сандал ва 
урф-одатлар янгилик тимсоли билан қарама-қарши қўйилади. “Дум” 
сатирик шеърида “икки” баҳо думга ўхшатилади.
“Қўнғизой ва Сичқонбой” шеърида шоир ёмонлик қилишнинг 
зарари ҳақида фикр юритади. Ушбу асарда Қўнғизой тимсолида 


~ 29 ~ 
минглаб ўзбек аёллари тимсолини, ўша давр муаммоси бўлган 
кўпхотинлик масаласи қаламга олинганини кўриш мумкин. 
Қўнғизойнинг қисмати Зеби, Кумуш, Унсинларнинг вазиятини ҳам 
эслатиб юборади. Сичқоннинг кемирувчи эканлиги унинг асар учун 
мос образ эканлигини билдиради. Ўша даврдаги оталар фожиаси ҳам 
шеърда Қўнғизойнинг отаси мисолида очиб берилади. Оналар ҳоли 
“қизига кучи етишидан” нарига ўтмаслиги ҳам таъкидланади. 
Кўплаб 
шундай 
ҳолатлар 
умумадабиётда 
фожиа 
билан 
якунланганига қарамай, шоир мазкур шеър болалар учун ёзилгани ва 
кичкинтойларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда уни 
яхшилик билан тугатади. Бу анъанавий эртакларга ҳам хос хусусият 
саналади.
Сичқон образи ҳам Олим додҳоҳ, Акбаралини эсга туширади. 
Уларнинг қилган ишлари: оталари орқали қизларини тортиб олишга 
уринишлари айнан бир хил вазият асосига қурилган. Образларнинг 
тўғри танлагани ҳам асарни қимматли қилади.Асар якунида 
Қўнғизойга унинг дўстлари ёрдам беради. Уларнинг кўмаги билан 
Қўнғизой золим Сичқон зулмидан озод бўлиб, ўз бахти – болаларини 
топади. Шундай қилиб, асарда бирдамликка асосий урғу берилади. 
Қўнғизойнинг муаммосини ўзиники каби деб билган дўстлари унинг 
эрки учун биргаликда курашадилар.
Мазкур сатирик асарда худди 30-йиллардаги шўро мафкураси 
таъсирида ёзилган бошқа асарлардаги сингари масалага синфий 
позициядан туриб ёндашиш сезилади. Албатта, бу ўша давр 
хусусиятларини бор бўйи билан очиб беришга уринилгани билан ҳам 
боғлиқ. Қуддус Муҳаммадий ҳам давр фожиасини шўро мафкураси 
талаб қилганидек тушунади ва якунни ибрат учун шу тариқа 
тугатади.Сичқон охирида мушукка ем бўлгани билан ёмонликнинг 
жазосиз қолмаслиги бадиий гавдалантирилган: 
Ҳар ким экканин ўрар, 
Ёмон ҳоли шу бўлар. 
(“Қўнғизой ва Сичқонбой”, 28-б.) 
Танқидчилар Ҳ.Олимжон, С.Айний, З.Диёр, Ш.Саъдулла, 
М.Файзий, М.Оқиловаларнинг асарларини, чунончи, З.Диёрнинг 
“Кел учайлик шимолга”, А.Раҳматнинг “Дум”, М.Оқилованинг 
“Қуёнчам” каби асарлари характерли белгиларини ихчам, содда ва 
ўйноқи, тушунарли ва равон ўқиладиган халқ жонли тилига 
яқинлигида деб билади. 


~ 30 ~ 
Шўро даврига хос иккинчи йўналишни60–80 йиллар ўзбек 
болалар шеъриятида Қ.Муҳаммадий, Қ.Ҳикмат, П.Мўминнинг 
ҳажвий шеърлари ташкил этади. Уларда маълум даражада поэтик 
маҳоратга эътибор қаратилгани ойдинлашади. Қ.Муҳаммадийнинг 
“Темирлар ўйини”, П.Мўминнинг “Салимжон – нимжон, 
Т.Адашбоевнинг “Аҳил дўстлар”, А.Обиджонинг “Фатхулланинг 
куркаси”, Қ.Ўтаевнинг “Қандингни ур” шеърлари поэтик 
маҳоратини намоён этиши билан ибратли. Ушбу давр адабиётидаги 
изланишларни кузатганда унда ярим сифат ўзгаришларни, янги 
анъаналарюз берганлигини, айни чоқда турғунлик даврига хос 
бўлган нуқсонларнинг юзага чиққанлигини пайқаш қийин эмас. 
“Темирлар 
ўйини” 
шеърида 
шоирнинг 
жонлантириш 
санъатидан фойдаланиш маҳорати темирларнинг ҳам ҳаётда худди 
инсонлардек ўз ўрнига эга эканлигини кулгили тарзда тасвирлаб 
беришида кўринади. Иккинчи томондан, шеър ботинида темирлар 
тараққиёт туфайли барча соҳада инсоннинг ўрнини эгаллаётгани 
ҳақида ҳам талқинлар юзага келиши мумкин.Унда ҳаётда юз 
бераётган айрим ўзгаришлар давр хусусиятлари сифатида очиб 
бериладики, темирлар ҳам жонли эканлиги айтилиб, шеърнинг бир 
мисраси таҳлилнинг моҳиятини ёритишга хизмат қилади: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling