Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

“Бало тоши ёғилди бошимизга хоби ғафлотдан, 
Мижози суст ўлуб авлод, миллат тушдуқувватдан, 
Билимсизлик туширди, йиқдибизни қадруқимматдан, 
Жаҳолат қувди бизни хонумону молу сарватдан”. 
(“Тошкент тонги”, 36-б.) 
Кўринадики, шоир миллат фожиасининг бош сабабчиси 
сифатида илмсизлик ва жаҳолатни қораламоқда. Бироқ, таъкидлаш 
жоизки, шоир бу типдаги аксарият шеълари якунида илм-маърифат 
орқали миллат истиқболига ишонч билдиради. Шоирнинг 
“Миллатимиздан бир манзара” шеърида ҳам илм-маърифат миллатни 
ғафлат уйқусидан уйғотувчи куч сифатида тарғиб-ташвиқ қилинади: 
“Кўп вақтлар ухладук, энди турайлук, 
Тонг отди, уйқудан кўзни йирайлук 
Ўтмасун вақтимиз илма юрайлук 
Тезгина илм(н)инг уйига кирайлук 
Эй миллот, ухлама илм, илм олур чоғи, 
Ҳар миллот илм олдиёнди чироғи...” 
(Ўша манба, 53-б.) 
А.Авлонийнинг 
“Истиқлолдан 
орзуларим”, 
“Ўз 
маишатимиздан”, “Миллатга хитоб”, “Ғафлат”, “Миллат ҳайкалига 
хитоб”, “Ҳақиқат ўлсун бу хаёл” каби шеърларидаҳам илмсизлик ва 
жаҳолат миллатнинг заволи эканлиги у ёки бу шаклда ташвиқий 
характерда ўз ифодасини топгандир. Унинг “Оила мунозараси” 
номли ҳажвий шеърида эса ота ва онанинг баҳс-мунозаралари орқали 
илм-маърифатни эгаллашнинг аҳамияти соддава самимий равишда 
поэтиклаштирилади: 
“Ўғул ўқуса сигирни ким боқадур?” 
Қиз ўқуса оловни ким ёқадур? 
Ўқуғонлар бўлади беихлос, 
Оламунчоқ туморни ким тақадур?” 
Бунга жавобан ота қуйидагича дейди: 
“Ўғул-қиз ўқуса бўлур олим, 
Жоғил одамлар бўладур золим. 
Бахтуиқбол илма боғлиқдур, 
Илм ўқитмоқ аҳсан-аъмолим”. 
(“Оила мунозараси”, 87-б.) 


~ 25 ~ 
Ушбу шеърда Авлонийнинг маърифат ҳақидаги тушунчалари 
ўзини тўла намоён қилади. Илм-маърифат миллатни, ватанни 
жоҳилликдан, золимликдан халос қилади, деб ҳисоблайди шоир. 
Шунга кўра илм-маърифат мавзусидаги шеърлари миллатпарварлик 
ва ватанпарварлик мотивлари билан уйғунлашиб яхлит тушунчага 
айланади. Жумладан, “Фиғони булбул”, “Туркистон туфроғина 
хитоб”, “Ўз миллатимдан рижойи ожизанам”, “Истиқболдан 
орзуларим” каби бир туркум шеърларида миллат ва ватан ҳақидаги 
орзу-умидлари етакчи поэтик образга айланганини кўрамиз. Шоир 
ушбу образлар орқали миллат ва ватаннинг ўзига хос тимсолини 
яратади. Чунончи, “Фиғони булбул” шеърида анъанавий булбул ва 
гулзор образларига мурожаат қилар экан, уни мазмунан янгилайди. 
Мумтоз шеъриятда муҳаббат мотивини ифода этган мазкур образлар 
ижтимоий мазмун билан бойитилиб, ватан тимсоли ифодасига 
хизмат қилади. Гулзор ва фарёд этаётган булбулнинг гули – 
Ватандир. Ватаннинг мажруҳлиги булбулнинг фарёдидир: 
Нечун билмам, сарупо шўриши ғафлатдур 
Адашкон хонумондин ҳар сўзи бир дарси ибратдур
Ватан маҳжур экан ҳар нағмаси гўё шикоятдур, 
Боқиб сўйи Самога дард аврод этди бир булбул. 
(“Фиғони булбул”, 38-б.) 
А.Авлонийнинг “Биринчи муаллим”, “Иккинчи муаллим” 
дарсликлари таркибига кирган айрим намуналар болалар 
шеъриятининг дастлабки намуналари сифатида ёзма болалар 
адабиётининг вужудга келишида муҳим аҳамият касб этади. 
Р.Баракаев ўзининг “Абдулла Авлоний ва ўзбек болалар адабиёти” 
номли монографиясида шоир дарсликларидаги шеърларни 
“дастлабки намуналар” деб атайди
29

Дарсликка киритилган “Булбул билан эшак”, “Ақлсиз бола”, 
“Илмсизлик балоси” каби шеърларда фаросатсизлик (Эшак, ақлсиз 
бола), илмсизлик (бола), ёмонлик (чаён) каби образлар ҳажв тиғига 
олинган. 
“Илмсизлик балоси” шеърида шоир илм инсон ҳаётида қанчалар 
муҳим аҳамиятга эга эканлигини нозик бўёқларда акс эттиради. 
Бунда илмнинг илк кўриниши бўлган саводхонлик масаласи ўртага 
ташланади. Илдизидан яраланган дарахт каби бўлган, илмсизликнинг 
энг паст даражаси, ҳатто ёзиш-ўқишни билмайдиган халқ аҳволи 
29
Баракаев Р. Жонажоним, шеърият (80-йиллар ўзбек болалар шеърияти ҳақида баъзи 
қайдлар). –Тошкент: нашриёти, нашр йили. – 23–26-б. 


~ 26 ~ 
ачинарлилиги оддий бир ҳолат мисолида очиб берилади. Унда табиб 
бетоб бўлган отага дори ёзиб берган. Бири ичиш учун, иккинчиси эса 
“суртора”. Бемор отанинг ўғли иккисини ҳам харид қилган, фақат 
дориларнинг таърифи устига ёзиб қўйилгану, бола илмсизлиги – 
саводсизлиги сабабли уларни ўқий олмайди. Дорилардан бири 
шеърга кўра, шарбат, иккинчиси эса оғу эди. Уларни ўқий билмаган 
саводсиз ота-боланинг ҳолига вой. Билмай оғуни ичган ота вафот 
этади. Шу тарзда саводсиз бўлган ота-боланинг ҳолати очиб 
берилади. Шеърни бир сўз билан илмсизлик фожиаси қаламга 
олинган асар деб баҳолаш мумкин. Чунки унда отанинг вафоти бу 
биргина қазо фожиаси эмас, унга етаклаб келган сабаблар илмсизлик, 
саводсизлик ҳисобланади. Якунда шоир илмсиз боланинг қўшниси 
тилидан насиҳат қилади: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling