Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Қонимиз ҳам темирдан. 
Демак, шу ўринда темир нафақат инсоннинг жамиятда тутган 
ўрнини эгаллаётганига, балки унинг ичига ҳам кириб бораётганига 
ишора қилинмоқда. Бунда глобаллашаётган ахборот даврида 
инсонларнинг ҳиссизлашиши, туйғулар ҳалокатини ҳам кўриш 
мумкин. Темирларнинг ўйини қанча давом этиши эса, албатта, 
инсоннинг ўзига боғлиқ бўлиб қолади: 
Темирларжаранг-журунг, 
Ўйнашардиринг-диринг, 
Дейишар: “Юринг, юринг!” 
(М.Жумабоев.“Болалар адабиёти”,89-б.) 
“Дум” шеърида кўзга ташланадиган асосий хусусият “иккичи” 
лақаби ортидан думдек эргашиб юрадиган болаларга тааллуқли. 
Шеърда болакайнинг “икки” отли думи борлиги айтилиб, у 
жониворларнинг аъзоси билан қиёсланади. Ҳайвонларнинг думи 
ўзига хос вазифани бажариб, улар учун фойдали ҳисобланади, лекин 
сенинг думингдан нима фойда, деган бир саволни ўртага ташлайди. 
Шу билан асар якунида болакайга ундан қутулиш кераклиги 
уқтирилади: 


~ 31 ~ 
Эй, Турғунжон, кўзингоч, 
Дум“икки”нггақилилож! 
(Ўша манба, 90-б.) 
Кичкинтойлар руҳиятини яхши биладиган ижодкорлар нима ҳақда 
ёзмасин, тасвир услубини қаҳрамон феъл-атворидаги одатда 
бошқалар назарига кўп ҳам ташланавермайдиган бирор нуқтага 
қаратади. Агар шеър болалар характеридаги бирор камчиликни 
танқид қилиш мақсадини кўзда тутса, катталар адабиётидаги сингари 
ўткир сатирага эмас, енгил ва қувноқ юморга мурожаат қилади. Бу 
эса ўқувчи ўша камчилик ва нуқсоннинг нималарга сабаб бўлиши, 
қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини осонгина фаҳмлаб 
олишига ёрдам беради. Болалар севиб ўқийдиган ва куйлайдиган 
“Салимжон – нимжон”, “Икки қўйманг, ўқитувчим”, “Бетайин 
мақтанади”, “Кимки бўлса йиғлоқи”,“Уч баҳо – пуч баҳо”, 
“Жовдирайди – довдирайди”, “Уйғониб қолди”,“Нажимнинг 
дафтари нега ўн икки варақ эмас?” шеърлари фикримиз далилидир. 
Бадиий асарларда ялқовлик ва унинг оқибатлари ҳақида жуда 
кўп ёзилган бўлса ҳам, уларнинг ичида “Салимжон – нимжон” шеъри 
алоҳида ажралиб туради. Шеърда ялқовлик кескин танқид остига 
олинади. Матнга мос куйнинг яратилиб, қўшиқ қилиб айтилиши ва 
оммалашиши ҳам бунинг исботидир. Шоирнинг ўзига хос 
топилмалари ҳам шеърга ўзига хос жило бахш этади. Муаллиф 
Салимжоннинг ташқи кўриниши коптокка ўхшаб семириши, 
баданининг хамирдай юмшоқлиги, рангининг синиқлиги, кўзини 
доим уйқу босиши каби ҳолатларни келтириб ўқувчи-болалар олдида 
ялқовлиги сабаб “уялтириб” қўяди. Ҳар бир банддан кейин 
“Салимжон – нимжон”нинг такрорланиши эса шеърнинг 
оҳангдорлигини таъминлаб берган: 
Салим, Салим, Салимжон, 
Бунча бўлдинг сен нимжон? 
Копток мисол семирдинг, 
Гўё танинг хамиржон. 
Салимжон – нимжон! 
(“Салимжон – нимжон”, 34-б.) 
Шеърни ўқиган китобхон, шубҳасиз, қаҳрамоннинг устидан кулади. 
Айни пайтда ўзида ҳам шундай иллат бор-йўқлигига бир назар 
ташлайди. Асарнинг тарбиявий қиймати ҳам шунда. 
П.Мўмин “Қутқарилган Баҳодир”, “Ланж бола”, “Қўнимсиз”, 
“Ҳафсала деган китоб”, “Сулайтирди ўзини”, “Қурбақалар 


~ 32 ~ 
мусобақаси” каби талай шеърларида қаҳрамонларнинг кечмиш-
кечиримларини тасвирлаш орқали айрим болалар характеридаги 
бўлмағур одатлар ва тушунчаларни фош этади. 
Болалар табиатан шон-шуҳратга ўч бўлиши яхши маълум. 
“Қутқарилган Баҳодир” шеърининг қаҳрамони ҳам шундай 
болалардан. У қандай бўлмасин, бирор қаҳрамонлик кўрсатиб, ном 
қозониш устида бош қотиради. Баҳодирнинг хатти-ҳаракатларидан, 
орзу-ўйидан маълум бўладики, у қаҳрамонликни нотўғри тушунар 
экан. Шу сабабли у бошлаган ножўя иш ўз бошига ташвиш 
келтиради. “Сулайтирди ўзини” шеърининг қаҳрамони ноўрин 
қилмиши туфайли ундан ҳам баттар кулгили ҳолатга тушади. У 
қўзичоғини гиж-гижлаб сузишга ўргатади. Натижада: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling