Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
Уй ишини
Дафтарингдан кўчирдим. “Уч” олсам ҳам, Майли сени кечирдим. (“Ширин сўз”, 37-б.) Ўртоғининг дафтаридан уй ишини кўчираётган ва бунинг учун заррача хижолат чекмай, “уч” баҳо олган бўлса ҳам, гўёки олижаноблик қилиб ўртоғини кечираётган лирик қаҳрамон руҳиятидаги ушбу номуносиб ҳолат ўзига хос кулги ҳосил қилиб, асарга юмористик руҳ бағишлайди. Бундан кўчирмачи болалар ~ 37 ~ ўзлари учун сабоқ олишлари ҳам мумкин. Фақат лирик қаҳрамон каби кўчириш орқали эмас, балки келаси сафар ўз кучи билан аъло баҳо олиш билан буни тузатишса бўлади. “Ҳайронлик” шеърида эса ота-оналарнинг шахсий гигиенага риоя қилиш зарурлиги ҳақидаги насиҳатларига қаҳрамоннинг ўзига хос топқирлик билан баҳона топиши болаларбоп сатрларда ихчам тасвирланади: Юзимни кўп юваверсам, Соқол ўсиб кетса-я. Ювмай десам, кир-чир қилиб Яра босиб кетса-я? (“Ширин сўз”, 37-б.) Аслида ҳар қанча ювингани билан соқол ўсиб кетмаслигини, яра босмаслигини китобхон яхши билади. Шу туфайли лирик қаҳрамоннинг билиб туриб ўзини билмасликка олиши ўқувчида кулги қўзғайди. Таъкидлаш жоизки, ижодкорлар юмористик мазмундаги шеърларида кўпроқ муболағали тасвирлардан, шунингдек, шартлилик асосидаги бадиий деталлар ва мажозий образлардан ўринли фойдаланадилар. Тадқиқотчи Р.Хўжаеванинг “Кулги кулгили воқеадан, ҳодисадан, ҳолатдан келиб чиқади, шунингдек, кулги болалар табиатида, фаолиятида ва характерида ҳам мавжуд. Демак, ижодкор воқеа ва ҳодисадаги кулгили ҳолатни илғаб олади ва ундан кулги келтириб чиқаради” 32 тарзидаги фикрларида ҳам айни шу жиҳатлар кўзда тутилган дейиш мумкин. Таъкидланган хусусиятни Турсунбой Адашбоев, Анвар Обиджон, Абдураҳмон Акбар, Дилшод Ражаб, Рустам Назар каби кўплаб шоирлар ижодида ҳам кузатиш мумкин. Мустақиллик йилларида болалар адабиёти, хусусан, шеъриятида ҳамўзига хос услубий изланишлар юзага келди. Бунда “...кенг маънодаги услубий изланишлар ҳам (яъни бу давр болалар адабиётига хос бўлган бадиийлик тамойилларидаги ўзига хослик), тор маънода, яъни ҳар бир ижодкорнинг индивидуал услуби ҳам назарда тутилади... Истиқлол даври адабиётининг ўзига хослиги анъанавий мавзуларда ёзилган асарларнинг ҳам поэтик мазмунига, ҳам бадиий ифодасига кўра янгиланганлигида кўзга ташланади” 33 . 32 Хўжаева Р. Қуддус Муҳаммадий. – Тошкент: Фан, 1980. – 42-б. 33 Тўхтаева Н. Истиқлол даври ўзбек болалар шеъриятининг етакчи хусусиятлари: Филол. фан. бўй. фалс. док. (PhD) дисс. автореф. – Тошкент, 2019. – 19–20-б. ~ 38 ~ Истиқлол даврида яратилган кўплаб ҳажвий асарларда болалар феъл-атворидаги нуқсонларни очишда шоирлар улар тушган нотабиий ҳолатлардан, ўз-ўзини фош этиш усулидан, халқ жонли тилидаги образли ифодалар ва иборалардан ҳам унумли фойдаланганини кузатиш мумкин. Бироқ бу типдаги шеърларда муаллиф нутқи фаол иштирок этишининг бир қатор ижобий жиҳатлари бўлишига қарамасдан, маълум даражада баёнчиликка олиб келиши мумкинлигини ҳам унутмаслик керак. Чунончи, Рустам Назар “Циркда” шеърида Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши ҳақидаги илмий хулосаларни назмий йўсинда ифода этмоқчи бўлади. Шеърнинг биринчи тўртлиги муаллиф тилидан қуйидагича баён этилади: Қуёш аро думалаб Айланади улкан шар. Чунки устида эпчил Артист ҳаракат қилар 34 . Ушбу мисраларда саҳнадаги ҳолат манзараси ўзининг образли ифодасини тўла топган эмас. “Шар” билан “қилар” сўзлари сунъий қофияланиши ҳам, шар устидаги артистнинг “эпчил”лиги “ҳаракат” сўзи билан мувофиқ эмаслиги ҳам поэтик мазмунни хиралаштиради. Айни пайтда ушбу ҳолат асосида вужудга келган кулгили вазият – боланинг топқирлиги тасвирида ҳам сунъийликка йўл қўйилган: – Ойижон, энди билдим, – Деб шивирлар Бойсари, Одамлар юргани-чун Айланаркан Ер шари! “Ким катта” шеърида эса булутли кўкда туғилган капалак (аслида капалак туғилмайди, балки уруғдан кўпаяди) эртаси куни нур сочган Қуёшга: “Мен сендан каттаман!” деб мақтанади. Ушбу шеърдаги кулги ҳосил қилувчи номувофиқлик сунъий бўлгани учун ҳам ёш китобхонга эстетик завқ бермайди. Бироқ бу каби камчиликларга қарамай, сўнгги даврдаги ҳажвий шеърларда кулги бевосита қаҳрамон руҳиятидан, улар табиатининг ўзини ўзи фош қилувчи тасвирлардан келиб чиқаётганини таъкидлаш зарур. Бунда шоир бетараф, холис кузатувчи бўлиб, кулги ҳосил қилишда қаҳрамоннинг ўзини “ишга солади”. Бу хилдаги шеърларда 34 Рустам Назар. Рангли фаввора. У.Шукуров. Болари ва чумоли. – Тошкент: Чўлпон, 1991. – 78–82-б. ~ 39 ~ муаллифнинг воқеликда иштирок этмаслиги ўқувчини бадиий мушоҳадага ва мулоҳазага ундайди. Айни шу ижодий усул шеърнинг композицион жиҳатдан ихчамлигига, қофиялар зиммасидаги юкнинг залворли бўлишига, тасвирнинг аниқ-тиниқлигига, фавқулодда вазиятлардан кулги туғилишига олиб келади. Қ.Ўтаевнинг “Ҳайронлик”, “Нима дейман”, “Тешиккулча”, “Аввал узат” каби шеърлари ҳам ҳажвий образ яратиш жиҳатидан диққатга сазовор. “Тешиккулча” шеърида болалар табиатига хос бўлган ширинликка ўчлик ва уларни ўзиники қилиб олишга интилишларидаги топқирлик кулгили тарзда маҳорат билан ифодаланади: Қўлингдаги кулчани Тенг иккига бўлақол. Кулчасини менга бер, Тешигини олақол. (“Ширин сўз”, 36-б.) Шеърда лирик қаҳрамоннинг ўзини гапиртириб “ишга солиш” орқали кулгили вазият яратилади. Шоирнинг маҳорати бу ўринда фақат лирик қаҳрамоннинг руҳий ҳолатини чизиш, унинг беғубор табиатига хос хусусиятларни “мен” орқали тасвирлашдангина иборат бўлиб қолмасдан, шу ҳолатни рўёбга чиқариш учун мос бадиий детални топа олиши билан ҳам белгиланади. Бу ўринда тешиккулча айнан шундай бадиий деталь вазифасини бажариб, боланинг фавқулодда топқирлик ҳолатини очишга имконият яратади. Шоирнинг “Аввал узат” шеърида ҳам шу хусусиятни кўриш мумкин. Қуруқ қўйма Қўлимни. – Аввал узат Пулингни. (“Ширин сўз”, 36-б.) Бу шеърда халқимизнинг “Мушук текинга офтобга чиқмас” мақоли мазмунининг болаларбоп шаклда ифода этилаётганини кузатиш мумкин. Хулоса чиқариш бунда ҳам болаларнинг ўзига қолдирилиб, ҳар бир шахс ўзи учун тўғри деб билган ҳиссани чиқариб олиши мумкин. Болаларга хос фавқулодда топқирлик ва шумлик хусусиятини тасвирлаш орқали қувноқ кулги яратилади. “Болалар адабиётининг ўзига хослигини белгилайдиган қирралардан бири мажозийликда акс этишини тадқиқотчилар кўп ~ 40 ~ марталаб қайд этганлар. Аслида бу ҳам ёш бола табиатидан келиб чиқадиган жиҳат. Ёш қизалоқнинг қўғирчоғи билан жонли одамдай суҳбатлашганини кузатмаган одам бўлмаса керак. Худди шунингдек, табиатдаги турли мавжудотларнинг “тилга кириши”ни ҳам ёш бола табиий ҳол деб ҳисоблайди, ундан ўзига хос завқ олади. Шоир эса, мажозий қаҳрамонлар асар марказида турадиган асарларини яратиш билан,бир томондан, ҳаётда бўлиб турадиган турли воқеа- ҳодисаларни мажоз йўли билан ифодаласа, иккинчидан, мажоздан мақсад ибратдир. Мажозий асар шу маънода кўзгу вазифасини ҳам бажаради. Чунки камчилигини ўзига айтсангиз, хафа бўладиган бола мана шу нуқсоннинг бадиий асарда қайсидир бир ҳайвонда намоён бўлишини кўриб, аввал маза қилиб кулади, ундан кейин эса “кўзгу”да ўзини кўриб, ўзидаги ўша нуқсонни тузатишга ҳаракат қилади” 35 . Хулоса ўрнида болалар учун яратилган асарларнинг аксариятида ҳажв объектини улар характерида учрайдиган нуқсонлар, тасаввурларидаги ўзига хос чизгилар, ҳаракатларидаги ўзгачаликлар ташкил қилишини таъкидлаш мумкин. Рамзий шеърларда учрайдиган тимсоллар ҳақида гап кетганда улардан ижтимоий умумлашмалар чиқариш хусусияти ҳам мавжуд бўлиб, бундай асарлар кўп қатламли ҳисобланади. Кўп қатламли асарлар болалар учун ўқилиши ва ёдда қолиши осон, лекин уларнинг аксариятида мазмун чуқур, барча ёшдаги китобхонлар ўқиши учун мўлжалланган ва умумадабиётга тегишли мулк ҳисобланади. Бундай асарларда, асосан, болалар характеридаги нуқсонлар фонида жамиятдаги иллатлар танқид остига олинади. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling