Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


~ 54 ~ 
ИККИНЧИ БОБ. 
ЎЗБЕК БОЛАЛАР ШЕЪРИЯТИДА ҲАЖВНИНГ
ФАЛСАФИЙ-ПОЭТИК ТАЛҚИНИ 
 
Болалар шеъриятида шакл ва мазмун уйғунлиги 
 
Маълумки, янгиланиш зарурати инсон ва унинг онгу тафаккури 
ўсиши билан баравар пайдо бўлади. Башар ўзининг турли 
эҳтиёжларини қондиришда адабиёт ва санъатдан тўғри маънода 
фойдаланади. Шу жиҳатдан, адабиёт, айниқса, болалар адабиёти 
кичкинтойларнинг эҳтиёжини қондириши керак бўлган асл заруратга 
қаратилиши мақсадга мувофиқ. Шеърият майдонида ҳам у 
яралганидан буён бир қанча шаклий, мазмуний тадрижий 
янгиланишлар бўлган ва улар ҳам маълум зарурат асосида юзага 
келгани табиий. Битиктошлар даврида инсоннинг келажакка ўз 
кечмишларини етказиб бериш эҳтиёжи бу давр адабиётини 
шакллантирган бўлса, ислом оламида инсон қандай яшаши керак 
деган саволга жавоб зарурати ўлароқ мумтоз адабиёт ва такрор 
инсоннинг эҳтиёжи сабаб насрий асарлар яратила бошлаган. 
Шеъриятдаги шаклий изланишлар билан тенгма-тенг мазмуний 
изланишлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳазрат Алишер Навоий 
“Ҳайрат ул-аброр” достонида: 
Назмда ҳам асл анга маъни дурур, 
Бўлсун анинг сурати ҳар не дурур, 
деб ёзади. Буюк шоир назмнинг ранго-ранг либослар билан 
зийнатланиши табиий эканини таъкидлаши баробарида, ҳар қандай 
шаклда бўлишидан қатъи назар “асл анга маъни” эканини ҳам 
алоҳида таъкидлаган. Бугунги шеъриятимизда айниқса, кузатилаётган 
ана шундай шаклий янгиланишлар эътиборга лойиқ
40
.
Ҳақиқатан ҳам, мазмун бор бўлсагина у қай шаклда бўлмасин 
адабий асар мақомига лойиқ. Навоий таъбири билан айтганда, унга 
қанча либос кийдирилса ҳам арзирли. Лекин мазмунни рад этган 
ҳолда қилинган шаклий изланишлар ўзини оқламайди. Шу давргача 
болалар учун яратилган асарларда ҳам шаклий ва мазмуний 
изланишлар бўлган. Дастлабки даврларда мазмун дидактик 
характерда бўлган бўлса, кейинчалик “одобни одобсиздан ўрган” 
қабилидаги тарбиявий характердаги, сўнгра бир қадар асарларга 
40
Ozod Vatan saodati. – Toshkent: Adib, 2013. –5-б. 


~ 55 ~ 
мазмундаги кескин ўзгариш – ижтимоий маъно бериш бошланди. 
Бундан ташқари, болалар адабиётида бир қанча шаклий изланишлар 
ҳам кўзга ташланган. Бу шаклий изланишлар структурал-
композицион йўналишга йўл берди. Муҳими, улар мазмун қиёмига 
етган даврда янги тажриба майдони сифатида пайдо бўлди. 
Болалар ҳажвий шеърияти маълум бир воқеа-ҳодиса таъсирида 
йўл-йўлакай яратилмасдан болалар шеърияти тараққиётида ўзига хос 
ўрин тутиши хусусида адабиётшунос Н.Тўхтаеванинг қуйидаги 
фикр-мулоҳазалари алоҳида эътиборга лойиқ: “...истиқлол даври 
болалар адабиётининг асосий хусусиятлари ҳақида фикр юритганда, 
унинг аввалги болалар адабиётидан фарқ қилувчи бир қатор ўзига 
хос жиҳатлари мавжудлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу фарқ, энг 
аввало, юқорида қайд этилганидек, ижодкорларнинг ўз асарларида 
ижтимоий-тарбиявий мазмундан кўра, болаларнинг эстетик дидини 
шакллантиришга кўпроқ эътибор бера бошлаганида кўринади. Зеро, 
истиқлол даврида яратилган адабиёт намуналарида болаларнинг 
меҳнат фаолияти эмас, балки уларнинг руҳий олами, қалб 
кечинмаларини тасвирлаш бирламчи аҳамият касб эта бошлади. 
Иккинчидан эса, бадиийликка қўйиладиган талабларда ҳам 
сифат ўзгаришлари, янгиланишларга интилиш яққол кўрина 
бошлади. Бу даврда яратилган бадиият намуналарида, айниқса, 
шеъриятда мазмунни поэтик образ ва рамзларга сингдириш, бадиий 
тасвир усул ва унсур (деталь)ларидан самарали фойдаланиш, шу 
асосда, образлиликни таъминлашга жиддий эътибор берилди”
41

Шаклий изланишлар борасида сўз юритилар экан, Абдураҳмон 
Акбар ижодини ёдга олмай иложи йўқ. Унинг ижодида шаклга хос 
янгиланишлар яққол кўзга ташланади. Шоир изланишларида асосий 
янгилик сифатида ҳам мазкур нуқтага урғу берилади. “Хато 
шеърлар”, “Тескари сарлавҳали шеърлар”, “Рақамли шеърлар” номли 
туркумлари шулар жумласидандир. “Хато шеърлар” туркумидаги 
баъзи шеърлар атайин хато ёзилади. Ўқувчи уни матндаги маънога 
қараб ўзи тўғрилаб ўқиши керакбўлади (хато сўз алоҳида ажратиб 
ёзилади). Иккинчи туркум шеърлардаги шаклий изланишларда эса 
баъзи сўзларнинг тескари тартибда ёзилишига асосланилган. Аслида 
бунда ҳам сўз бошқа бир маъно англатади. Масалан, “калит” сўзини 
тескарисига “тилак” деб ўқиймиз. Ана шундай сўзлар тескари 
сарлавҳали шеърлар ёзилишига туртки бўлди”, – деб ёзади шоирнинг 
41
Тўхтаева Н. Истиқлол даври ўзбек болалар шеъриятининг етакчи хусусиятлари: Филол. 
фан. бўй. фалс. док. (PhD) дисс. автореф. – Тошкент, 2019. – 11–12-б. 


~ 56 ~ 
ўзи. “Рақамли шеърлар”да эса баъзи бир сўзларни ёзишда математик 
рақамлар қатнашади: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling