Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Болалар шеъриятида янгиланиш ва рамзийликнинг


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

 
 Болалар шеъриятида янгиланиш ва рамзийликнинг 
концептуал асослари 
 
Инсоннинг бошқа жонзотлардан фарқи унинг фикрлаши ва 
тафаккур қилишидадир. Адабиётда образли тафаккур орқали бадиий 
образлар дунёга келади. Сўздан сўзнинг фарқи бор деганларидек, 
фикрлаш ва образли фикрлаш ўртасида ҳам айричалик мавжуд. Буни 
қуйидагиларда кўриш мумкин: 


~ 66 ~ 
Биринчидан, фикрлаш бутун инсониятга тегишли хусусият, шу 
жиҳатдан у умумий. Образли фикрлаш эса кўпроқ санъатшунос ёки 
адабиётшунос каби маълум соҳа вакилларига хос. Улар мазкур 
тушунчанинг олий кўринишларини ярата оладилар.
Иккинчидан, бу икки тушунча бошқа-бошқа соҳаларга тегишли 
эканлиги билан ҳам фарқланади. “Фан нима бўлганини, адабиёт эса 
қандай бўлганини тушунтиради”, – деган эди Белинский. 
Дарҳақиқат, фан кишиси ҳисобланган олим тафаккур қилиб нима 
бўлганини аниқ, лўнда тушунтирса, шоир ва ёзувчилар қандай 
бўлганини бадиий тафаккур, образли фикрлаш орқали ифодалашга 
уринади.
Учинчидан, фикрлаш – ақлий жараён. Бунда инсон ақлига 
таянади. Борлиқдаги нарса-ҳодисаларни ақл воситасида идрок этади, 
шунингдек, ортиқча ҳис-туйғуга берилишга ҳожат ҳам қолмайди. 
Образли тафаккур тарзига келсак, бу унинг акси. Гастет таъбири 
билан айтганда, у инсоннинг ички дунёсига қаратилади, 
кечинмалари, ҳис-туйғулари, ўй-хаёллари образлар мисолида гўзал 
тасвирланади. Жараёнда инсон туйғуларининг нозик торлари чертиб 
ўтилади.
Юқоридаги тушунчалар болалар адабиётига ҳам қисман 
тегишли. Лирик кечинмаларга деярли ўрин берилмаса-да
таъкидланган икки хусусиятни умумий деб аташ мумкин бўлади. 
Масалан, болаларнинг барчаси маълум маънода тафаккур қилади, 
билим олади. Бу уларнинг барчасига бирдек тегишли ҳисобланади. 
Лекин улар орасида образли фикрловчилар ҳам учраб туради. 
Болаларга образли фикрлашни ўргатувчи энг яқин воситалардан 
бири бу адабиёт, яъни сўз санъати ҳисобланади. Сўз санъати билан 
бир қаторда болаларга куй, қўшиқ, тасвирий воситалар билан ҳам 
образли фикрлаш, образлар яратишни ўргатиш мумкин. Бу билан 
ўқувчида ижодий тафаккур ҳам ривожланиб боради.
Образга берилган бадиийлик мақоми, яъни бадиий образ 
тушунчаси ёзувчи, шоирнинг билан бевосита боғлиқ. Айниқса, 
адабиётда бу яққол кўзга ташланади. Бадиий образ борлиқнинг 
(ундаги нарса, ҳодиса ва б.) санъаткор кўзи билан кўрилган ва идеал 
асосида ижодий қайта ишланиб, ҳиссий идрок этиш мумкин бўлган 
шаклда ифодаланган аксидир
53

53
Quronov D. Adabiyot nazariyasi asoslari. – Toshkent: Navoiy universiteti, 2018. –90-b. 


~ 67 ~ 
Бадиий образ остида санъаткор кўрган воқеа-ҳодисалар ётадики, 
агар ижодкор ўзи ҳис қилмаган ёки дуч келмаган воқеалар ҳақида 
ёзса, бу образ тугал бўлмай қолади. У ҳали пишмаган ҳисобланади. 
Болалар адабиётида, айниқса, бу жиҳат аҳамиятли саналади, негаки 
бола ёпишмаган, реал ҳаётда мавжуд бўлмаган воқеа-ҳодисаларни 
тез англайди. У адолатли, беғубор бўлгани учун ҳам кулгили 
бўлмаган воқеа учун кулмайди, рост бўлмаган, ёпишмаган 
ҳодисаларни тез ажратиб олади. Уларни теран англайди. Балки шу 
сабаб болалар адабиётида ижод қилиш мураккаб, шу сабаб болалар 
учун яратилган асарлар ҳамиша баракали бўлмай келади. Санъаткор 
ўзи кўрган воқеа-ҳодисаларни худди шу тарзда баён қилмайди. 
Уушбу ҳодисаларга бадиийлик сингдиради, кўплаб воқеалар 
орасидан типик бўлганини топади ва ундан умумлашма сифатида 
фойдаланиб, образ даражасига олиб чиқади. Мазкур жараёндан 
ҳиссийликка асосий эътибор қаратилади.
Образ ёрдамида минглаб, миллионлаб китобхонларга ҳиссий 
таъсир ўтказилади. Образ яратилишига ҳам маълум давр, ижтимоий 
муҳит таъсир кўрсатади. Адабий турларда образга муносабат нуқтаи 
назаридан бир қанча фарқлар кўзга ташланади. Насрий асарлардаги 
образларда қоришиқ хусусиятни кўриш мумкин. Эпик асарларда 
воқеа-ҳодисаларга муносабатда муаллиф мени кўзга ташланиб 
туради. Драматик асарларда образлар ҳаракатига асосланилади. 
Албатта, бу хусусиятлар доимий ва мутлақ эмас, улар синтезлашиб 
туради. Фақат етакчи хусусиятлар кўзга ташланиши мумкин. Лирик 
асарларда образ яратишнинг қийинлиги унинг шаклий кўринишларига 
дахлдорлигидадир. Лирик асарлардан талаб этиладиган шаклий 
мезонлар баъзан унинг мазмун томонига салбий таъсир этиши ҳам 
мумкин. Аммо бу ижодкорнинг маҳорати, ижодий қуввати билан 
боғланади. Образ яратиш тизимида асарнинг қай адабий тур 
доирасида яратилгани ҳам маълум аҳамият касб этади. 
Ўзбек болалар шеъриятида шаклий ва мазмуний изланишлар 
билан бир қаторда образлар тизимида ҳам бир қанча босқичлардан 
ўтилди. Бадиий асарларда учраётган образларга бир қанча омиллар 
таъсир қилади. Биринчидан, давр ёки ижтимоий муҳит таъсири катта 
аҳамият касб этади. Ёзувчи ёки шоир бадиий образларни яратишда 
ижтимоий муҳитда акс этаётган муаммолар ва шулар билан бирга ўз 
давридагидолзарб янгиликлар, ислоҳотлардан ҳам фойдаланади. Кўп 
асарларда даврнинг ижтимоий муаммолари акс этади, деган фикрда 


~ 68 ~ 
бўлади. Аммо мана шу қаторда ёзувчи, шоир, ижодкорлар давр 
ислоҳотларини ҳам асарларига муҳрлайдилар.
Мустақиллик даврида яратилган аксар асарларда, хусусан, 
шеърларда Ватан васфи, озодликка эришилганидан шукроналик 
туйғуси жамлангани фикрларимизга исбот бўла олади. Мумтоз 
адабиётда ҳам шоҳлар васфига бағишланган асарларайнан ташқи 
таъсир – уларнинг буйруқлари, вазият билан боғлиқ ҳолда яратилган.
Бундан ташқари, муаллиф шахсиятига юқорида айтилганидек, 
шундай ташқи таъсирлар, муаммолар тегиб кетадики, бу жараёнда 
бевосита иштирок этган ижодкор бу дардларни шахсийлаштиради, 
худди ўзиникидек қабул қилади. Мана шу икки ижтимоий таъсир 
образ яратилишига сабабчи бўлади. Ижтимоий муаммолар ҳажмига 
кўра ҳам турлича аҳамият касб этиши мумкин. Кимдир асари орқали 
бутун башариятни ўйлантирган, ўзини қийнаб келаётган муаммони 
қаламга олиб, уни танқид қилса, бошқа бир ижодкор маълум бир 
жамиятга оид бўлган мунозара, ижтимоий иллатлар ҳақида ёзади. 
Дейлик, бугунги кунда пандемияга оид муаммолар бутун сайёрани 
ўйлантирган масала ҳисобланса, уни рассомлар ўз асарларида 
тасвирлаш орқали гўзал образлар яратмоқдалар. Аммо болалар 
шеъриятида бугунги кунда ўқувчиларнинг кўчирмакашлик қилиши, 
дарсларни ўз вақтида тайёрламаган болаларни тарбиялашга 
қаратилган ижод намуналари ҳам борки, бу кўламикичик бўлса-да 
ўзига хос янги образлар пайдо бўлишига олиб келмоқда. Болалар 
руҳиятининг қирраларини кашф этишга хизмат қилмоқда.
Давр таъсири билан биргаликда ижодкор ва бутун инсониятга 
тегишли бўлган бир мулк борки, уни кўнгил дейдилар. Бу неча асрки, 
бетакрор образлар яралишига асос бўлаётган мулк. Зеро, кўнгилнинг 
ўзи Яратганнинг мулки. Унга алоқадор ҳар қандай кечинма ва 
образлар ҳам гўзал бўлиши табиийдир. Ушбу омил ўлароқ дунёга 
келган шеърий асарларга интим лирика намуналари деб таъриф 
берамиз. Интим лирика инсоннинг ўй-хаёллари, кечинмалари, 
ҳислари билан ҳисоблашади. Лекин шундай шоир ва ёзувчилар ҳам 
борки, бу икки омилни бирлаштирган ҳолда асарлар яратадилар. 
Яъни бир образ мисолида ҳам ижтимоий муаммоларни кўриш 
мумкин, ҳам бу образ инсон ҳис-туйғуларига тегиб ўтади. 
Образ яратишнинг маълум усуллари мавжуд бўлиб, ижодкорлар 
улардан кенг фойдаланиб келадилар. Мазкур усулларга қуйидагилар 
мансуб: 
а) жамлаш йўли билан образ яратиш; 


~ 69 ~ 
б) прототип асосида образ яратиш. 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling