Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Султон Алихўжа, Ҳакимжон икав, 
Бири хотун, бириси бўлди куяв
56

Асардаги икки образнингкелин-куёвга ўхшатилиши китобхонда 
аччиқ кулги уйғотади. Инсон бу каби адабиёт намуналаридан 
керакли хулосалар чиқариб олади, уларни ҳаётга боғлайди. Ҳажвий 
образларнинг энг кучли томони шундаки, у фожиалар ҳақида 
сўзлайди. Аммо мазкур фожиаларни ҳис эта билган, кўзгуда чин 
маънода ўзини кўриб, ислоҳ қилишга қуввати етганларгагина фойда 
қилиши мумкин.
Тамоман мажозийобразлар асосига қурилган намуна сифатида 
Гулханийнинг “Зарбулмасал” асарини келтириш мумкин. Асарда 
қушлар тимсолида инсонларга хос хусусиятлар очиб берилади. 
Қолаверса, мазкур асарнинг ўз айтари бўлиб, адиб шу асосда ўз 
даврининг маълум нуқсонларини кўрсатиб берган. Образлар 
55
Ahmedov S., Qo‘chqorov R., Rizayev Sh. Adabiyot. Umumiy o‘rta ta’lim maktablarining 6-
sinfi uchun darslik-majmua. –Toshkent: Ma’naviyat, 2017. – 106-b. 
56
Ahmedov S., Qo‘chqorov R., Rizayev Sh. Adabiyot. Umumiy o‘rta ta’lim maktablarining 6-
sinfi uchun darslik-majmua. –Toshkent: Ma’naviyat, 2017. – 106-b. 


~ 73 ~ 
тимсолида қушлар танланиши ҳам бежиз эмас, албатта. Қушларнинг 
турлари ва уларга ўта зийраклик билан танланган ном ҳам ижодкор 
маҳоратидан далолатдир.
Бундан ташқари, “Зарбулмасал” дидактик характер ҳам касб 
этади. Унда тасвирланган воқеалар ибрат ва намуна сифатида 
китобхонга тегишли хулоса чиқариш имконини беради. Асар 
тамоман размий характердаги ҳикоялардан ташкил топган. Рамзий 
образлар яратилган асарга мисол сифатида келтиришимизнинг 
сабаби унда нафақат қушлар, балки бошқа жониворлар ёки одамлар 
образини ҳам учратиш мумкин. Танланган исмларга маълум маънода 
юк берилган бўлиб, Бойқуш ўз номи билан бойлиги, шубилан бирга 
хасислиги, Кўрқуш эса кўрлиги, Куйканак қушининг куйканак ёки 
куюнчак эканлигига урғу берилади. Исм танлаш анъанаси ота-
оналарга улкан масъулият бўлиб, унда фарзандларга тўғри исмтанлаш 
ўргатилади, десак муболаға бўлмайди. Қолаверса, Гунашбону исмида 
ҳам юқоридаги хусусият яққол кўзга ташланади. “Гунеш”сўзи 
туркий халқларда “қуёш” маъносини англатади. Гулханий берган 
таърифга кўра, қизнинг гўзаллиги қуёш каби кўзларни қамаштиради. 
Бу образларга юкланган ижтимоий юк ҳам анча оғир тош босади. 
Зеро, ижодкор мазкур ёндашув орқали мавжуд хонликлар тузумини 
олиб чиқмоқчи бўлган. “Зарбулмасал”да келтирилган қушлар эса 
ўша даврдаги шахсларга ишорақилади. У рамзий образлар яратилган 
асарларнинг етук намунаси ҳисобланади. Негаки ижодкор ўз ғоясини 
образлар орқали гўзал ва тугал ифодалаб бера олган.
Мумтоз адабиётда рамзийлик, айниқса, ғазалларда кўзга 
ташланган. Алоҳида тасаввуфий тимсоллар мавжуд эканлиги ҳам 
шундан дарак беради. Лекин буларнинг аксарияти болалар учун 
мураккаблик қилади. Уларнинг илк кўринишларини соддалаштириб, 
болаларга зарур ўринларда ўргатиббориш катта аҳамиятга эга. Зеро, 
болалар тафаккурида тасаввуфга шу асосда пойдевор қўйиб 
борилади. Бу эса ўш аиморатнинг асоси мустаҳкам бўлишига хизмат 
қилади. 
Шу ўринда жадид адабиётигача бўлган даврда яратилган 
образларнинг умумий тавсифи ҳақида гапирилган афсонавий 
қаҳрамонларга ҳам тўхталиб ўтиш керак. Афсонавий қаҳрамонлар 
хал қоғзаки ижодидан кўчиб ўтган образлар ҳисобланади. Бунга 
шахс, нарса, қолаверса, жониворлар ва қушлар ҳам мисол бўлиши 
мумкин. Улар асосига қурилган алоҳида бир жанр – афсона 
жанрининг борлиги ҳам мазкур образларнинг аҳамиятини кўрсатиб 


~ 74 ~ 
беради. Афсонавий образлар рамзийлаштирилиши, типик образ 
сифатида келиши ҳолатлари кўп кузатилади. Чунки у одатда 
халқнинг орзу-умидларини амалга оширувчи, қаҳрамонликлар 
кўрсатиб, уларни турли офатлардан омон сақловчи йўлбошчи 
сифатида вужудга келган. Навоийнинг “Лисонут-тайр” асарида номи 
келтирилган Симурғ қуши афсонавий саналади. Анқо, Ҳумо 
қушлари ҳам афсоналарда мавжуд бўлган қушлардир. Қақнус қуши 
ҳам шундай характерда. “Алишер Навоий асарлари луғати”да 
Қақнусга қуйидагича таъриф берилган: “...мавҳум бир қуш, афсонага 
кўра, тумшуғида жуда кўп тешиклар бўлиб, бу тешиклардан чиққан 
овозлардан гўё мусиқа ўйлаб чиқарилар эмиш”
57
. Бу каби образлар 
афсоналарни халқ қадриятлари ўлароқ асраб қолишга ўргатиш билан 
бир қаторда болаларга халқимизнинг орзу-умидлари, ўй-хаёллари 
қанчалик гўзал бўлганини англатади.
Бола орзуларига талпиниб яшар экан, унга қанчалик 
яқинлашгани сари рўёбини хаёлида гавдалантиради. Мазкур 
образлар ҳам айнан мана шундай жараёнда яратилган келган дейиш 
мумкин. Мумтоз адабиётимиздан кўчиб ўтган бу афсонавий 
образлардан жаҳон болалар адабиёти дурдоналарида ҳам 
фойдаланилган. Афсонавий образларга бой бўлган, болаларнинг 
севимли асари ҳисобланган Жоан Роулингнинг “Ҳарри Поттер” 
туркум асарларида учрайдиган Пҳеоних қуши, яъни қақнус қуши ҳам 
айнан мумтоз адабиётимизда учраган қушнинг ўзи. Албатта, асарда 
мазкур образга катта аҳамият қаратилган. Асарнинг 2-қисмида бу 
қуш халоскор вазифасини ўташи бунинг исботи бўла олади. 
Айтиш мумкинки, жадид адабиётигач абўлган даврда қисман 
болалар, умуман ,адабиёт учун яратилган юқоридаги каби образлар 
ижтимоий давр, шароитдан келиб чиқиб, маълум мақсадларга хизмат 
қилган. Бу даврда интим туйғулар қаламга олинган шеърлард ашунга 
хос образлар ҳам яратилган. Адабиёт кўнгил куйчиси бўлгани учун 
ҳам бу давр адабиётида айнан шундай ҳиссий образлар ҳам етакчилик 
қилган ва ҳалигача улар пешқадам бўлиб келмоқда. Образлар 
янгиланиши билан бир қаторда мумтоз адабиётд аяратилган 
анъаналар кейинги даврларда ҳам давом эттирилди. Улар кейинчалик 
яратилган образлар учун пойдевор вазифасини ўтаб келди. Мумтоз 
адабиёт намуналарида ҳажвий, рамзий-мажозий, реалистик ва 
афсонавий образларни учратиш мумкин. Уларни эса битта сетор 
57
Алишер Навоий асарлари луғати. – Тошкент: Ўқитувчи, 1995. – 198-б. 


~ 75 ~ 
бирлаштириб туради. У ҳам бўлса, даврдир. Ижтимоийлик маълум 
маънода адабиётда ўз изини қолдиради. 
Маърифатпарварлик даври ўзбек адабиёти намуналарида 
болаларни, умумий маънода инсонларни маърифатга, илм олишга 
чорлаш ғояси етакчилик қилгани кўзга ташланади. Шунга кўра 
образлар ҳам айнан шу мазмун-моҳиятни ифодалашга хизмат қилган. 
Шу жиҳатдан улар яратган образларни янги атама билан, умумий 
маънода маърифий образлар деб аташ мумкин. Маърифий образлар 
ўзидаги бир қанча хусусиятларига кўра, реалистик, рамзий-мажозий, 
ҳажвий каби турларга бўлинади. Улар ҳам маълум ижтимоий мазмун 
ёки тарбиявий аҳамият касб этган, албатта. Мазкур давр адабиётида 
фантастик ҳамда афсонавий образлардан кам фойдаланилган.
Маърифатпарварлик даврида болаларни илм олишга чорлашда 
ўзига хос образлардан фойдаланилган. Масалан, она – болаларнинг 
илм олишига сабабчи бўлувчи образ. Қачонки миллат оналари 
саводли, зиёли бўлиб, ўзлари намуна кўрсатар экан, шундагина 
болалар илм ола бошлайди. Оналарнинг намуна кўрсатиши ҳам 
бежиз эмас. Болалар улардан ўрнак олишлари, аввал ҳаракатларида 
илму амал мутаносиблигини кўришлари керак бўлади. Ана шундай 
шеърлардан бири Муҳаммад Шариф Сўфизоданинг “Ўқинг, оналар” 
шеъри ҳисобланади: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling