Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Мунча ёмон шўрлари пешоналар, 
Қизларимиз жорияйи хоналар
58

Мана шундай ўкинч билан бошланган мазкур шеърда оналар 
вақизларнинг таълим олишларига катта даъват бор. Улар билимли 
бўлса, келажак авлод илм олишга қизиқади, шундагина муносиб 
тарбияга замин яратилади. Жадид адабиёти вакиллари болаларнинг 
илмсиз бўлишидаги асл сабабларни қидиради. Уларнинг оқибатлари 
билангина қизиқиб қолмасдан, келтириб чиқарувчи омилларни 
аниқлашга ва даволашга киришади. Демак,уларнинг фикрича, 
болаларнинг илмсизлиги оналарга боғлиқ. Маърифатпарварлик 
даври адабиёти намояндалари нишонни тўғри олган ҳолда, диққат 
марказини шунга қаратганлар. Улар бир вақтнинг ўзида реалистик 
образлар яратганлар, чунки ўша қаҳрамонлар даврнинг мавжуд 
инсонлари бўлган. Бу қаҳрамонларнинг характер хусусиятлари 
типик, бутун ўзбек оналарига тегишлидир. Келтирилган мисолларда 
образлардаги хусусиятлараро синтезлашувни ҳам кўриш мумкин. 
58
To‘xliyev B., Shermurodov T., Isayeva Sh. Adabiyot (majmua). Akademik litseylarning III 
bosqich o‘quvchilari uchun darslik.– Toshkent: Bayoz, 2015. – 64-b. 


~ 76 ~ 
Шунингдек, Сўфизоданинг бошқа бир шеърида кузатилган газета 
образи миллатни илм олишга чорлаши ва даъват этиши билан 
характерлидир. Юқорида оналар образи реалистик саналган бўлса, 
газета мажозий-рамзий характерга эга: 
Яшнатиб дил ғунчасин, фасли баҳор айлар газет, 
Сув бериб кўнгил боғини, сабзавор айлар газет
59

Ўткир муболаға билан ёзилган мазкур ғазалда таърифи 
келтирилган газетанинг “дилларни яшнатиши-ю, фасли баҳор 
айлаши”сабабиунинг миллатга кириб келаётган илм-зиё тимсоли 
эканлигидир. Бу эса газета рамзи воситасида очиб берилмоқда. Илк 
марта ушбу ғазални ўқиганда газета қандай қилиб дилларни яшнатиб 
юбориши мумкин, деган савол туғилади. Чуқурроқ ёндашилганда эса 
унинг тимсол эканлиги, маърифат рамзи сифатида танлангани 
аёнлашади. Илм миллат йўлларини ёритиши, қолаверса, бутун 
бошли халқнинг янги бир олам очишига сабаб бўлиши мумкин. 
Юқорида келтирилган шахс ванарса-предмет образлариорқали 
маърифий мақсад кўзга ташланмоқда. 
Абдулла Авлоний айнан болалар таълимига бағишланган “Хурус 
ила бўри” ҳикоясида жониворларга нутқ бериб, гўзал образлар 
яратган. Ҳикоятдаги хурус юксак ақл тимсоли, у бўрининг сулҳ 
ҳақидаги гапларига ишонмагани ва унга муносиб жавоб қайтара 
олгани учун ҳам мана шу мақомга кўтарилган. Мазкур асар 
дидактик-маърифий характерда бўлиб, ундаги икки образ орқали 
болаларни одоб ва ақл билан турли масалаларни ижобий ҳал қилишга 
ўргатиш мумкин. Бўри ҳийлагарлик, айёрлик тимсоли, унинг якунда 
пушаймон бўлиб қочиб қолгани ҳам болаларга бу йўлни 
танламасликни эслатиб қўяди. Ҳикоятга илова қилинган шеър ҳам 
асар мазмунини бойитиб, қиссадан ҳисса шаклида келади: 
Ақл эгаси ҳийлага алданмагай, 
Ҳийлагарнинг ҳийласи бошин егай. 
Дўст ила душман сўзининг фарқи бор, 
Фаҳм этар ҳар кимки, ўлса ҳушёр. 
Авлоний ижодига мурожаат қилишда давом этсак, унинг 
“Адвокатлик осонми?” асаридаги Абдужаббор ҳажвий образ 
сифатида гавдаланади. Унинг ҳажвийлиги аслида катта фожиа. 
Мазкур образда илмни шунчаки пул орттириш воситаси деб 
ўйлайдиган инсон фожиаси яширинган. Минг афсуски, ушбу кулги 
59
To‘xliyev B., Shermurodov T., Isayeva Sh. Adabiyot (majmua). Akademik litseylarning III 
bosqich o‘quvchilari uchun darslik.– Toshkent: Bayoz, 2015. – 65-b. 


~ 77 ~ 
ёзувчи ўзи айтганидек, “Туркистон турмушидан олинуб 
ёзилмишдир”. Бу шундай аччиқ кулгики, Давронбекдек зиёлилар 
миллат муаммоларини ҳал қилишдан толиқиб тургани ҳолда, 
Абдужабборлар саҳнага чиқа бошлайди. Ҳажвий образ сифатида 
Абдужаббор илмсизлиги, фаросатсизлиги билан ҳам аччиқ кулги 
қўзғатади.
Маърифатпарварлик даври адабиёти намуналарида учрайдиган 
маърифий образлар икки турга бўлинади: 
– намуна сифатида кўрсатилиб, шундай бўлиши керак дейиш 
мумкин бўлган образлар; 
– одобни одобсиздан ўрган қабилидаги, кўриб туриб фикр 
қилиб, уларга ўхшамаслик зарурлигига урғу берилган образлар. 
Юқорида исми келтирилган Абдужаббор ҳажвий-маърифий 
образи иккинчи турга мансуб ҳисобланади. Мазкур давр адабиёти 
намуналарида учровчи Зиёли, Домла, Давронбек образлари эса 
намуна сифатида кўрсатилган маърифий образлар сирасига киради. 
Замонавий ўзбек болалар адабиётида образлар хилма-хиллиги 
кўзга ташланади. Бу даврда яратилган образлар орасида ҳажвий, 
реалистик, рамзий-мажозий, афсонавий ва фантастик каби турли 
образларни учратиш мумкин. Айниқса, Худойберди Тўхтабоевнинг 
“Сариқ девни миниб” асари мавзу жиҳатидан ҳам, образлар хилма-
хиллиги билан ҳам бошқаларидан алоҳида ажралиб туради. Насрдаги 
бу ўзгаришлар шеъриятда ҳам аста-секин бўй кўрсатади.
Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб” романида 
Ҳошимжон реалистик образ сифатида ҳам, рамзий-мажозий образ 
сифатида ҳам намоён бўла олади. Унда образлар синтезлашувини 
кўриш мумкин. У бир вақтнинг ўзида дангасалик, ўзбилармонлик, 
илмсизлик каби сифатлари билан бугунги кундаги айрим 
болаларнинг реал образи ҳисобланади. Айнан шу жиҳатлари билан 
тимсолга ҳам айланади, яъни ана шундай болалар тимсоли сифатида 
ҳам тасаввур уйғотади. Асар фантастик руҳда ёзилган бўлиб, ундаги 
сеҳрли қалпоқча фантастик образ ҳисобланади. Кўз кўриб, қулоқ 
эшитмайдиган, тасаввуримиздагина мавжуд бўлган ишларни амалга 
ошира оладиган бу сеҳрли қалпоқча билан Ҳошимжон бир қанча 
саргузаштларни бошидан ўтказади.
Шу жараёнда яна бир нарса аҳамиятлики, болалар адабиётида 
анъана ва замонавийлик уйғунлигини айнан мана шу икки образ 
мисолида кўришимиз мумкин. Сеҳрли қалпоқча, ҳақиқатан ҳам, 
барча мўъжизакор ишларни қила олади. Лекин жаҳон адабиётидаги 


~ 78 ~ 
сеҳрли эртакларда учрайдиган жодугарлар, афсунгарлар ҳам бир 
ишни қила олмайдилар: уларнинг ўзлари бу ҳақда кўнгил ишига 
аралаша олмаймиз, дея таъкидлаб ўтадилар. Шундай экан, болалар 
адабиётида бу қилиб бўлмас иш – асарда илм бериш бўлади. Ҳа, 
сеҳрли қалпоқча ҳамма ишни қила олади-ю, лекин инсонни илмли 
қилиб қўя олмас экан. Шу ўринда икки тушунча алоҳида эътиборга 
лойиқ. Булардан биринчиси, жаҳон болалар адабиёти ва ўзбек 
болалар адабиётининг фарқли хусусияти ўзбек болалар адабиётида 
боланинг ёш хусусиятлари, миллийлик томонига жиддий эътибор 
қаратилишида бўлса, бундан ташқари, юқорида келтирилган 
маърифатпарварлик даври ўзбек адабиётида шаклланган маърифий 
образ шу ерда замонавий талқинда кўзга кўринади. Сеҳрли қалпоқча 
чиндан ҳам маърифий образ, у болаларга сеҳр билан ҳеч ким илмли 
бўлиб қолмаслиги, бунинг учун меҳнат қилиш кераклигини ўргатади. 
Ҳошимжон ва сеҳрли қалпоқча болалар учун яхши таниш 
бўлгани, уларнинг ҳаётидан олингани учун ҳам болалар қалбига 
чуқур кириб бора олган. Чунки улар ўзиники бўлган нарсаларни аниқ 
таний олади, сохталикни тез ажратади ва буни асло ўз оламига қабул 
қилмайди. 
Шеъриятда эса насрдан фарқли ҳолда образ танлашда 
мажозийликка алоҳида эътибор берилди. Инсонларга хос 
хусусиятларнинг турли жониворларга кўчирилиши орқали мавжуд 
образлар тизими янада бойиди. Биргина Анвар Обиджоннинг 
“Бўрининг доктор бўлгани ҳақида эртак” шеърида кўплаб образларни 
кўриш мумкин. Аслида, инсонларнинг характер хусусиятлари очиб 
берилган мазкур шеърда ижтимоий дард ётибди. Ўрмонга 
жониворларни даволовчи эмас, балки уларни паққос туширувчи 
доктор тайинлагани сўнгги пайтларда учраётган айрим коррупцион 
ҳолатларга ҳам ишора қилади.
“Анвар Обиджон эртагида занжирли бадиий қурилма усулидан 
фойдаланилганлиги сезилади. Бу усул хам халқ оғзаки ижодида 
анъанавий ворисликнинг бош усуллари (гипербола, сўз ўйини) ҳам, 
бўрига хос бўлган ярамас хислатларни янада ёрқинроқ очишга 
хизмат қилади. Шу билан бирга, шоир асарда ўз услубига хос бўлган 
парадокс ва тўқнашув комизмини ҳам шу мақсадда қўллайди, яъни 
бир-бирига мос бўлмаган бўри ва доктор, шум ва шифокор 
тушунчаларини бир характер қиёфасида ифодалайди. Бу ердаги 
маънавий-аҳлоқий жиҳатдан бир-бирини инкор қилиши, табиийки, 
кулгили ҳолатни келтирибчиқаради. Докторликкаҳеч бир уқуви йўқ 


~ 79 ~ 
бўрининг ўз касалларига шу қадар қатъият билан насиҳат бериши 
образнинг комизмини янада кучайтиради. Ўз фойдасини кўзлаган 
доктор охири ўзи ҳам ем бўлиши бу комизмни – трагикомизм 
(фожиавий кулгили) нуқтасига етказади. Муаллифнинг образ 
яратишда ахлоқий нуқтаи назари анъанавий усулдан чекинмайди. 
Унда яна бир муҳим нарса – образнинг замонавийлашувидир”
60

Бугун жамиятимизда бу каби ҳолатларнинг кичик-кичик 
кўринишлари кўплаб учрамоқда. Ҳажвий йўсинда ёзилган мазкур 
шеър аслида жамиятдаги фожиалар ҳақида ўкинч билан сўзламоқда. 
Образлар хилма-хиллиги ҳам ўқувчини зериктирмайди, уларнинг 
тўғри танлангани эса мантиқийликни юзага келтирган. 
Болалар насри бир қадам олдинда бориб бу борада, фантастик 
асарлар яратишга қайта қўл урилди. Саъдулла Қуроновнинг 
“Галактикада бир кун” асари коинотда кечувчи воқеалар ҳақида баён 
қилиб, ўқувчининг дунёқараши ва тасаввурларини кенгайтиради. 
Фантастик асарларда учровчи образлар, асосан, ижтимоий мазмун 
касб этмаса-да, болага эстетик завқ беради, унинг орзулар оламини 
бойитади. 
Шундай 
экан, 
болалар 
адабиётида 
фантастик 
образларнинг аҳамияти катта. Ўқувчи бу орқали ижодий тафаккур 
қилишни ўрганади. Асардан ёзувчининг юксак кузатувчилик 
маҳоратини ҳам кўриш мумкин. 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling