Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Болалар шеъриятида ҳажвиянинг жанр имкониятлари


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

 
Болалар шеъриятида ҳажвиянинг жанр имкониятлари 
 
Янгиланиш эҳтиёжи инсоннинг улғайиши, унинг фаолияти 
ривожланиши ҳамда ҳаёт тарзидаги эврилишлар билан боғлиқ 
бўлади. Қадим замонлардан буён инсоннинг гўзалликка эҳтиёжи 
мавжуд. Адабиёт ҳам мазкур эҳтиёж сабаб вужудга келгандир, балки. 
Бугунги кунда башарият турмуш тарзи, иш фаолияти, ўй-
кечинмалари, фикрлаши тубдан ўзгарди. Бунга, албатта, ички 
таъсирлар билан бир қаторда ташқи омиллар ҳам сабаб бўлди. Инсон 
кўнглидаги кечинмалар ўзгариши билан бирга унинг атрофида 
бўлаётган ўзгаришлар ҳам янгиланиш, бошқача айтганда, 
замонавийлашиш эҳтиёжини туғдирди. Бу ерда замонавийлашиш 
эҳтиёжи замон талаблари билан бирга ҳаракатланишни англатадики, 
мазкур жараёнда кўзга ташланадиган энг биринчи тушунча техника-
технология тушунчасидир. Техника, технологияга нисбатан 
инсоннинг мослашишини табиий тушуниш мумкин, лекин адабиёт 
60
Анвар Обиджон. Она ер. – Тошкент: Ёш гвардия, 1974. – 33-б. 


~ 80 ~ 
бу янгиланишни ўзида қандай акс эттириши керак деган саволга 
жавоб қандай?
Ҳозирги вақтда ҳар бир боланинг қўлида гаджет, бўлмади 
деганда улар смартфон, компьютердан қандай фойдаланишни яхши 
билишади. Глобаллашув даврида бадиий китоблар болаларнинг 
қўлидаги техника ўрнини эгаллаши учун ана шу ўзгаришларни ўзида 
намоён этиши керак бўлади. Бу адабиёт бутунлай замонавийликка 
хизмат қилиб қолиши керак дегани эмас, албатта. Шундай бир 
“адабий муроса” йўлини танлаш керакки, унда анъана замонавийлик 
билан қоришиб кетиши керак. Болалар ахборот асрида бадиий 
адабиётни рад этмаган ҳолда қўлларидаги смартфонлардан 
фойдаланишлари зарур. Бунинг учун улар ўқийдиган асар чиндан 
ҳам ўзига тортувчи бўлиши талаб этилади. Ана шундай шеърлар
асарлар бугунги адабиётимиз намуналарида учрамайди дея 
олмаймиз. Улар орқали болалар ўзлари муккасидан кетган техника 
оламининг янгиликларини кашф этишлари мумкин бўлади. Масалан, 
Худойберди Комиловнинг “Замонавий шолғом эртаги” шеъри айнан 
шундай характерда: 
Бобом бошлади 
Чиқазолмади. 
Бувим ишлади 
Чиқазолмади. 
Шу тариқа шеърда болакайнинг дадаси, ойиси, опаси, акаси 
киришиб, тиришиб чиқазолмагани айтилади. Нимани, шолғомними? 
Йўқ, ечим охирда маълум бўлади: 
Масала оғир, 
Уриндик қанча. 
Компютерда охир 
Ечди сичқонча. 
(“Замонавий шолғом”, 30-б.) 
Машҳур “Шолғом” эртагида ҳам энг охирида сичқон келиб 
ёрдам берганда, шолғом ердан чиқади. Худди шу ҳолатни шоир 
масала ечиш ҳолатига кўчириб, охири бунда ҳам сичқонча, яъни 
компьютернинг “сичқонча”си орқали иш ҳал бўлганини айтар экан, 
бу ғалати ўхшашлик – шоирнинг кашфиётидан ўқувчи ҳам оғир 
масалани ечган боладай енгил тортиб, хурсанд бўлса ажаб эмас. 
Шу ўринда айтиш керакки, “айниқса, болалар адабиётида, 
шеъриятда ана шундай кашфиётчилик, янгича назар билан оҳорли, 
оригинал фикрлар айтиб, гўзал тасвирлар яратиб, ёш китобхонда 


~ 81 ~ 
ҳайрат ва завқ ҳиссини уйғотиш, эстетик дидини тарбиялаш 
мумкин”
61

Бундан ташқари, мазкур шеър асосида айнан халқ оғзаки ижоди 
намунаси ҳисобланган “Шолғом” эртаги ётгани асарнинг ютуғидир. 
Замонавийликнинг анъанавийликка уйғунлиги катта аҳамият касб 
этади. Яъни техника ютуқлари адабиётда анъаналарни рад этмаган 
ҳолда юзага келиши мақсадга мувофиқ. Ҳар қандай бадиий асарнинг 
пойдеворида миллийлик, анъаналар бўлиши унинг ҳаётийлигини ҳам 
таъминлаб беради. Албатта, мазкур шеър яратилганига ҳам анча 
бўлди. Бугунги яратилаётган асарлар орасида шунга ўхшашлари кам 
топилади. Ўхшашлик дейилганда айнан такрорлар назарда 
тутилмаётир, албатта. Бу асарлар гаджетларнинг шундай томонларини 
очиб бериши керакки, болаларнинг қўлидан технологиялар тушмай 
келаётган бўлса, асарда акс этган хусусиятлар тилларидан тушмай 
қолсин. Умуман олганда, улар кашфиётларнинг кашфиёти – сўз 
кашфиёти бўлиб хизмат қилиши зарур. Ана шундай асарлар болалар 
адабиёти учун жуда муҳим. Қачонки, болалар қизиқаётганнарсалар 
шеърда жонланса, шунчалик туйғуларига кучли таъсир кўрсатади. 
Бугун болалар учун тўптош, беркинмачоқ каби ўйинлар бир қадар 
зерикарли. Улар катта ёшли инсонлар учун ширин хотиралар бўлиб 
хизмат қилиши, болаликни эслатиши мумкин. Бу ўйинларнинг 
бугунги болалар ўйнайдиган ўйинлар билан ўхшашлигини топиш эса 
муаллиф ижодий қувватига боғлиқ масала бўлиб қолади.
Ўзбек болалар шеърияти намуналарида мавзу кўламининг анча 
саёзлашиб кетгани ҳам тўғри. Булар жиддий танқид қилинмайди. 
Қуруқ кулгидан иборат шеърлар кўпайиб, болалаб кетди. Теран 
мазмун касб этувчи шеърларни учратиш анча мушкул масала бўлиб 
қолди. Китобхоннинг мазкур масалада анча изланишига тўғри 
келмоқда. Бунинг олдини олиш, қуруқ васавиясиз шеър ёзаётган 
ижодкорларни савалаш ўрнига болалар нашрларида шундай 
шеърларга алоҳида ўрин берилмоқда. Катталар учун ижод қилишга 
маҳорати етмаган кўплаб қаламкашларнинг бугун “осонроқ” ёзиш 
мумкин бўлган болалар адабиётига “ўтиб олаётгани”ни ҳазм қилиш 
қийин. Бир вақтлар катта адабиёт вакиллари ҳам болалар учун ижод 
қилганлар. Жаҳон адабиётида Пушкин, Толстой каби адиблар 
томонидан ҳам болалар учун кўплаб асарлар яратилган. Ўзбек 
адабиётида жадид адабиёти намояндаларидан бошланган бу 
61
Adashboyev T., Rajabov D. Satrlardan taralgan mehr. – Toshkent: Turon zamon ziyo, 2017. – 
25-b. 


~ 82 ~ 
анъанани Эркин Воҳидов ҳам давом эттириб, болалар учун бир-
биридан чиройли шеърлар ёзган эди. Негадир сўнгги пайтларда 
бундай ҳолат кузатилмаяпти. Аслида, ўзини ижодга дахлдорман деб 
ҳисоблаган ҳар қандай шахс адабиётнинг юкини кўтаришни болалар 
учун асарлар яратишдан бошлаши керак. Чунки инсонни адабиётга 
ошно қилиш болаликдан бошланмас экан, уни кейинчалик уйғотиш 
мураккаб масалага айланиб қолиши мумкин.
Болалар адабиётининг кучи ва имкониятларига тўғри баҳо 
бериш, унга алоҳида аҳамият қаратиш барча даврларда долзарб 
масалалардан бири ҳисобланади. Болалар шеъриятининг мавзу 
кўлами шу қадар кенг бўлиши керакки, балки бола уни бугун ўқиб 
тушунмас, аммо кун келиб, албатта, ўқиганлари моҳиятини англаб 
етади. Муборак ҳадисда “Ёшликда олинган билим тошга ўйилган 
нақшдир”, деб бежиз айтилмаган. Мумтоз адабиёт анъаналари 
мазмунини болаларга кичик ёшидан бошлаб, улар учун яратилган 
адабиётлардан бошлаб сингдириш керак. Комил инсон ғояси, 
ўзликни англаш каби қатор тушунчаларни содда, нисбатан оғир 
бўлмаган атамалар, ўзларига аён ҳақиқатлар билан англатиш 
керакки, келгусида янги авлод Навоийни тушунмаймиз баҳонаси 
остида уни ўқишдан воз кечмасин. Навоийни ўқиркан, болаликда ёд 
олган шеърларидаги теран маъно эсига келсин. Бугун болалар 
адабиёти ана шундай асарларга муҳтож. Болалар адабиёти болалар 
учун махсус яратилиши ва унда ўз олдига қўйган мақсадлари аён 
бўлгани ҳолда янги қадамлар учун пойдевор ясаб бериши керак 
бўлади.
Албатта, шундай мазмун касб этувчи асарлар адабиётимизда 
топилади. Масалан, ижодкор Рустам Назарнинг “Рангли фаввора” 
шеърига диққат қилайлик: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling