Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
69
. Шеърда ота-онақуёш ва ойга ўхшатилмоқда. Шоир мумтоз адабиёт анъаналаридан унумли фойдаланган ҳолда образларга янгилик киритиб, болалар учун қизиқарли бўлган табиатдаги жараённи тасвирлайди. Халқона руҳ ва замонавийлик уйғунлашган мазкур шеърда ой фарзандлари бўлмиш юлдузларга қарата алласида бир нидо қилади: Отангдай бўл деб Йўлинг кутдим-о. Юлдузларнинг қуёш бўлишига умид қилишда фан тасдиқлаган бир маълумот борки, бу шеърнинг мантиқийлигига исбот бўла олади: Қуёш аслида энг катта юлдуз ҳисобланади. Халқ донишмандлиги доим фан тараққиётидан олдинда боради. Мумтоз анъаналаримиз замонавий шеъриятдан доим бир қадам олдинда. Аммо юқоридаги шеърдаги каби мумтоз образларни янада гўзаллаштириш, уларни кичик китобхонлар эҳтиёжига мос тарзда қайта ишлаш мумкин. Мазкур мисолларда болалар адабиётида учрайдиган образларнинг 69 Одил Абдураҳмон. Салом қуёш. – Toшкент: нашриёти, 1996. – 24-б. ~ 92 ~ ўтмиш ва бугунги кундаги ўхшашликларини кўриш мумкин. Хусусан, само жисмлари образланишининг болалар шеъриятидаги талқини тафаккуримизда қадимий эътиқодий қарашларнинг қайта тикланишидан дарак беради. Таниқли фольклоршунос М.Жўраевнинг фикрича, “шеърий асарларда самовий жисмларни жонлантириш анъанаси ва уларни жонли мавжудот сифатида талқин қилиш қадимги аждодларимизнинг космогоник мифлар билан боғлиқ мифологик тасаввурларига бориб тақалади. Ипак йўли минтақаси халқларининг қадимги мифологиясида юлдузлар билан алоқадор астраль культлар ва асотирий сюжетлар кенг ёйилган” 70 . Шеърдаги образлар тўлалигича ҳажвий эмас, лекин ундаги тасвирлар боланинг кўз олдида яққол гавдаланади ва беихтиёр соф табассум уйғотади. Унинг тасаввур дунёсини бойитади, кўкдаги ой ва юлдузларга, қуёшга болакай энди ўзгача нигоҳ билан қарай бошлайди. Бу унда юксак туйғулар шаклланаётганидан дарак беради. Зеро, қадимги фольклор анъаналаридан ижодий фойдаланиб, осмон жисмларининг жонлантирилиши ҳажвий образлар таъсирчанлигини омиллардандир. Қолаверса, ҳар икки асарда ҳам кўзланган мақсад муштараклиги – уйғунлашув учун яна бир исбот бўла олади. Навоий ўз асари билан фарзандларни ота-оналарига меҳрибон бўлишга, уларни кўкка кўтаришга ундаса, иккинчи шеърда ой ўз алласи билан фарзандларига отани эъзозлаш юзасидан сабоқ бермоқда. Демак, мумтоз ва замонавий ўзбек болалар адабиёти асарларида нафақат образлар, бадиий тасвир воситалари, жараён ўхшашлиги, балки мақсадлар муштараклигига гувоҳ бўлиш мумкин. Болалар шеъриятининг дидактик аҳамияти ҳақида сўз кетганда, Ҳ.Имонбердиевнинг бир қатор шеърлари ҳам ниҳоятда ибратлидир. Бу борада профессор С.Матчонов тўғри таъкидлаганидек, “Нозик юмор ҳамда ҳазил-ҳузул асосига қурилган шеърлар болаларни тарбиялашда муҳим дидактик восита эканлиги исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқатдир. Бадиий асарларнинг болалар қалбига, руҳига кўрсатадиган эстетик таъсирини чуқур англаган Ҳамза Имонбердиев (1954–1997) ана шу воситадан унумли фойдалана 70 Жўраев М. Астраль мифлар ва уларнинг ипак йўли халқлари моддий маданиятидаги талқини // “XXI аср: фан ва таълим масалалари” илмий электрон журнали, 2020. – № 2. – Б. 34. ~ 93 ~ олган шоир эди. Унинг шеърларида дидактика янада янги қирралари билан намоён бўлади” 71 . Шоир “Ўқ” ва “Оҳу” номли шеърларида ёвузликни қоралаб, унинг охир-оқибат ҳалокатга маҳкум эканини қаламга олади. Маълумки, ўқ салбий мазмунга эга бўлиб, кўпчиликнинг тасаввурида рақибларни маҳв этиш учун қўлланади. Бироқ у эзгу ва ёвуз мақсадларга ҳам хизмат қилиши мумкин. Бу ўқ кимнинг қўлида бўлишига боғлиқ.“Ўқ” шеъридаги ўқ мажозий тимсол. Унинг ёвуз мақсадда ишлатилиши тасвири айнан ёвузликнинг ўзини маҳв этишига қаратилган. Қайд этилган асарларда бугунги кун болалари учун яратилаётган асарлар мазмунан мумтоз анаъаналар йўналишига уйғунликда кечаётганини кўрамиз. Ёвуз кимса камондан ўқ узади. У қора ажал тимсолида нишон излаб учиб бораркан, йўлда она жайрон рўбарў келади. Она жайрон уйда болалари кутаётганини айтиб, ўзига тегмаслигини сўраб ёлворади. Ўқ нишондан воз кечиб, жайроннинг ёнидан ўтиб кетади. Унинг йўлида дуч келган чинор ҳам бағридаги инларда полопонлар борлигини айтиб додлайди. Шунда ўқ бу нишондан ҳам воз кечиб, ерга – она заминга юзланади. Она замин эса шусиз ҳам юрак-бағри ўчмас доғ, юз минглаб яра-чақаси борлигини айтиб, унга танбеҳ беради. Чорасиз қолиб ҳолдан тойган ўқ яна отилган жойига қайтиб келади. Шеър қуйидаги ибратли хулоса билан якунланади: Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling