6
1-МАВЗУ. “ЦИВИЛИЗАЦИЯ” ТУШУНЧАСИ.
УНИНГ ТАЪРИФИ ВА ЎЗИГА ХОС СИФАТЛАРИ.
ДАСТЛАБКИ ЦИВИЛИЗАЦИЯЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ.
Р е ж а:
1.
“Цивилизация” атамаси ва тушунчаси.
2.
Цивилизациялар таснифи (классификацияси)
3.
Цивилизацияларнинг таназзулга юз тутиши ва ҳалокати
сабаблари
4.
Шарқ феномени. Шарқ - турли цивилизациялар бешиги
Таянч иборалар: цивилизация,
тамаддун, ғарб цивилизацияси, шарқ
цивилизацияси,цивилизация ўчоқлари, варвар цивилизацияси.
ТАРИХИЙ БИЛИШДА ФОРМАЦИЯВИЙ ВА
ЦИВИЛИЗАЦИЯВИЙ ЁНДАШУВЛАР
Янги тарихий шароитда инсоният тарихини билиш муаммоларига эскича
– формацион ёндашув назария ва амалиётда ўзини оқламоқда. Кишилик
жамияти тарихини ўрганишда анча қийинчиликларнинг келиб чиқишига сабаб
бўлди. Шўролар ҳокимияти йилларида жамият ривожланишининг қоида ва
қонуниятларининг моҳияти бузиб талқин қилинди.
Бугунги кунда жаҳон
тарихини билиш, тушуниш масаласига
цивилизациявий ёндашув мақсадга мувофиқдир.
Кишилик жамияти
тараққиётини бешта формацияга бўлиб ўрганиш илмий-назарий, мантиқий
тарихий ва методологик жиҳатдан ҳам тўғри эмас.
Тарихий жараённинг объектив манзарасини ишлаб чиқиш (яратиш) учун
тарих
фани муайян методологияга, умумий тамойилларга асосланиши керак.
Узоқ вақтга қадар тарих фанида
субъективистик ёҳуд
объектив-идеалистик
Do'stlaringiz bilan baham: