Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети


Download 3.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/77
Sana21.11.2023
Hajmi3.04 Mb.
#1792415
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
Jahon sivilizatsiyalari tarixi

методология ҳукмрон бўлиб келди. Бундай ҳол тарихни буюк инсонлар – 
шоҳлар, қироллар, императорлар ва бошқа сиёсий арбоблар фаолияти тарихи 
сифатида тушунишга олиб келди. Ушбу ёндашувга биноан бирон-бир тарихий 
воқелик, ҳодиса уларнинг мақсад-муддаоси, ҳисоб-китоблар ёки хатолари 
ҳисобига юзага келган, деб тушунилди.
Объектив-идеалистик концепция тарихий жараённинг ҳал қилувчи кучи 
сифатида Олий яратувчи ҳоҳиш-иродаси, Абсолют идея эканлигини асослаб 
берди. Жамиятни нима ҳаракатга келтиради ва унинг манбаи қаерда, деган 
масала диний феноменнинг илк кўриниши бўлган асотирда ўз ифодасини 
топган.
Масалан, юнон шоири Гесиоднинг (янги эрамиздан авв. V аср) поэмасида 
қуйидагича ҳикоя қилинади: Олимп тоғидаги тангрилар инсоннинг биринчи 
авлодини бахтли қилиб яратдилар. Бу авлод яшаган давр олтин аср бўлган. 
Кишилар 
ғам-ташвишсиз, 
роҳат-фароғатда, 
ҳудди 
худолардай 
ҳаёт 
кечирганлар. Улар ёрдамга муҳтожлик, кексаликни билмаганлар. Қўл-оёқлари 
кучли ва хасталиклардан холи бўлганлар. Узоқ давом этган умрдан сўнг юз 
берган ўлим осойишта ва тинч уйқуга кетишдай туюлган. Худолар амри билан 



Ер мўл ҳосил берган, яйловларда кўп сонли чорва моллари боқилган. Олтин 
давр тугагандан сўнг, бу аср кишилари руҳларга айланиб, янги авлодга 
ҳомийлик қилганлар. Бу худо Зевснинг уларга мукофоти бўлган.
Иккинчи кишилар зоти ва иккинчи аср биринчи, олтин асрдагидек баҳтли 
бўлмаган. Кучда ҳам, ақлда ҳам аввалгидек бўлмаган ва худоларга ҳам 
бўйсунмаган. Шунда аччиқланган Зевс уларни Ер остида яшашга мажбур 
қилган.
Зевс яратган учинчи зот ва учинчи – мис асри олдингиларига ўхшамаган. 
Кишиларнинг қуроли ҳам, уй-жойлари ҳам мисдан қилинган. Улар бир-бирини 
шафқатсиз талашганлар. 
Тўртинчи аср ва янги кишилар зотиЗевс томонидан ярми худо - 
қаҳрамонлар сифатида яратилган бўлиб, уларнинг барчаси кейинроқ қонли 
урушларда қирилиб кетдилар.
Сўнгги, бешинчи темир асри ва кишилар зоти яратилганидан бери
ҳозиргача яшаб келмоқда. Кишилар кечаси ва кундузи тинимсиз оғир меҳнатга 
маҳкум этилганлар. Уларга баъзан худолар томонидан бир мунча эзгуликлар 
ҳам юборилиб турилса-да, ёвузлик кўпроқ ва ҳамма жойда мавжуддир. Болалар 
ота-оналарини иззат қилмайдиган, дўст дўстга вафосиз, ака-укаларда ҳам меҳр-
оқибат йўқ ва ҳ.к. Барча жойда зўравонлик ҳукмрон. Фақат кибр-ҳаво ва 
кучгина тан олинади. Виждон худоси ва Адолат кишиларни ташлаб, Олимп 
тоғига кетиб қолганлар.
Кишилик дунёси тарихининг асотирий изоҳи барча халқларда мавжуд. 
Моҳиятан бу изоҳ кейинроқ анча ўзгарган ҳолда барча жаҳон динларига ҳам 
ўтган. Бундай Олий кучлар кишилар жамиятини яратибгина қолмай, балки 
унинг мавжудлигини таъмин этиб туради, деб ҳисобланади.
Миср ва шумер-аккад асотирлари, Марказий Осиё зардуштийлик дини
юнон-рим мистик йўналиши билан генетик боғлиқ иудавийлик, шунингдек 
насронийликнинг Бош китоби Инжилда келтирилишича, гуноҳлари учун Одам 
Ато ва Момо Ҳаво жаннатдан қувилса-да, уларнинг авлодларига эътибор 
берилади. Худо оламни сувга бостиради, ўзаро муносабатлар меъёрларини дин 
амри сифатида аниқ ифодалаб берган. Бу меъёрлардан тўрттасида Худонинг
буюклиги тўғрисида, қолган олтитасида эса ота-онани ҳурмат қилиш, ўғирлик, 
қотиллик, бевафолик қилмаслик, ёлғон гувоҳлик бермаслик ва яқинларининг
мулкига, хотинига, умуман ҳеч нимасига кўз олайтирмаслик ҳақида гап боради.
Қадимги Шарқ динларидаги илоҳларнинг ўлими ва тирилиши ғоясидан, 
Эронда тарқалган митраизм диний таълимотидан ҳамда юнон фалсафасидан 
фойдаланиб шаклланган насронийлик кишилик тарихи воқеа-ҳодисалари, 
жамият ҳолатларини доимо диққат марказида тутиб келади. Бу диннинг бош 
ғояси – инсоннинг гуноҳкорлиги ва қутқаришлик масаласи ҳисобланади. Одам ва 
Евадан бошланган гуноҳ туфайли кишилар, инсониятнинг барча аъзолари ўзаро 
тенгдир. Улар уч қиёфада намоён бўладиган Исо ва буюк Худога эътиқод 
қилиб, гуноҳлари учун тавба-тазарру этишлари лозим. Чунки бунинг 
натижасида Худо ва Олам биринчи инсондаги моддий ва маънавий асослар 



уйғунлигида бузилган, деб ҳисобланади. Насронийликда ҳар бир шахс ўз-ўзини 
баҳолаш орқали дунё тақдирига индивидуал (якка ўзи) масъулдир.
Мусулмон тарихнавислигида тарих “Қуръон”дан бошланади. “Албатта, 
осмонлару ернинг мулки Оллоҳникидир. У ўзи тирилтиради, ўзи ўлдиради”. 
(“Тавба” сураси, 116-бет). Қуръон ва ҳадисларда ислом дини ёйилишининг 
асосий босқичлари, ислом тарихий тафаккури ўз аксини топган.
Ислом ёйилиши даврида араблар тарихи “жоҳилият” ва ислом даврларига 
бўлинади. Мусулмон тарихчилари, кейинчалик – Муҳаммад С.А.В., Абу Бакр, 
Умар, Усмон ва Али чоҳорёрлар даври тарихи, Уммавийлар ва Аббосийлар 
даврини алоҳида ажратганлар.
Араб ва форс тилидаги тарихий асарларда эса Пайғамбарлар ҳаёти ва 
фаолияти, Авлиёлар таржимаи ҳоллари (“Маноқиб”), сулолалар ҳукмронлиги 
давридаги тарихни кўрамиз. Тарих сулолавий усулда даврлаштирилган.
Мусулмон тарихнавислиги тарихнинг икки шаклида –умумжаҳон тарихи 
ва маҳаллий тарихга ажратиб ёритилиши билан фарқланади. Муаллифлар ўз 
асарларида тарихни турли усулларда даврлаштирганлар ва бу усуллар, масалан, 
“Пайғамбарлар, халифалар ва шоҳлар тарихи”, “Ажам шоҳларининг тарихи”, 
“Тарихи Бухоро” каби номланишда ва муаллифларнинг ижодий талқинларида 
ўз ифодасини топган. Хулоса қилиб айтганда, мусулмон тарихнавислиги 
сулолавий хронологик даврлаштириш асосида ёзилган. 
Ўрта аср даври фанида улкан илмий ишларни амалга оширган Абу 
Райҳон Берунийнинг, тарих ёзишдаги услубини ўрганиш катта аҳамиятга эга. 
Унинг бизгача етиб келган йирик тарихий асарларидан “Ал-Осор ул-боқия” – 

Download 3.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling