Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети


Download 3.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/77
Sana21.11.2023
Hajmi3.04 Mb.
#1792415
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   77
Bog'liq
Jahon sivilizatsiyalari tarixi

 


74 
III. ГЛОССАРИЙ 
Аллегория (юнон. аllegorio – киноя, мажоз) – мавҳум тушунчаларнинг асосий 
томонларини аниқ образ шаклида ёрқин намоён қилувчи бадиий тасвир усули.
 
Барельеф (франц. bas-relief) паст рельеф– ҳайкалтарошликда рельеф тури – 
текис юзадан кўтарилиб турадиган, тасвирлар қалинлигининг ярмидан ками 
бўртиб чиққан бўлади. Танга, медаль ва значоклар бунга мисол бўла олади. 
 
Инкрустация (лот. inкrustаziо – қадаш) - буюм, биноларни бадиий безаш 
усулларидан бири. Ёғоч, тош, садаф, суяк ва бошқаларни қадаб, ёпиштириб
нақш, ёзув, тасвир ҳосил қилинади. Безатилаётган материал юзасига бошқа
материал юзасига бошқа материал ёки шу материалнинг бошқа ранглиси ўйиб 
қадалади. 
 
Керамика (юнон. kеrаmоs - лой) - махсус тупроқ билан турли минераллар 
аралашмасидаги лойни пишитиб, ундан тайёрланган ва кейин қаттиқ қиздириб 
ҳосил қилинган маҳсулот. Улардан рўзғорда (сопол ва чинни идишлар
буюмлар) кенг фойдаланилади. Тарихий манбалар Марказий Осиёда турли 
туман рангда сирланган сопол идишлар ХIII-XII асрларда кенг тарқалганини 
кўрсатади.
 
Кулолчилик – ҳунармандчиликнинг турли-туман лойдан идиш, буюм, 
қурилиш материаллари ва бошқа ишлайдиган соҳаси. Афросиёбда ва Марказий 
Осиёда VIII-ХII асрда ривожлана бошланган. Панжикент, Самарқанд, 
Шаҳрисабз, Fиждувон, Тошкент, Риштонда сопол идишларнинг сирлаб 
безатишнинг ўзига хос услублари вужудга келган.
 
Мозаика - ранг-баранг кошин, шиша, мармар, тош, ёғоч, металл 
парчаларидан бир-бирига зич териб ёпиштириб ишланган нақш, тасвир 
монументал-безак санъати турларидан бири. Биноларни безашда, дастгоҳли 
асарлар яратишда, амалий санъат асарларида фойдаланилади.
 
Монумент (лотин. монументум – ёдгорлик) – бирор муҳим тарихий воқеа, улуғ 
шахс 
шарафига 
яратилган 
ҳашаматли 
ёдгорлик, 
архитектура 
ёки 
ҳайкалтарошлик асари.

Download 3.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling