224
Ўртача ўлим чақирувчи миқдор (ЛД50, ЛК50) таъсири натижасида
тажрибадаги ҳайвонларнинг 50% ўлимга олиб келувчи миқдор.
Минимал ўлим чақирувчи миқдор (ЛДмин, ЛКмин) таъсири натижасида
тажрибадаги ҳайвонларнинг 10% (1 та) ўлимга олиб келувчи миқдор.
Максимал чидаб бўладиган миқдор (МД, МК) таъсири натижасида
тажрибадаги ҳайвонларни ўлимига олиб келмайдиган энг кам миқдор.
Лим ас – бир марта таъсир натижасида организм кўрсаткичларида
физиологик ўзгаришлар оралигъидан чиқувчи ѐки вақтинча яширин ҳолда
ўтувчи, компенсатсияланган патологик жараѐн содир этувчи кимѐвий модда
миқдоридир.
Кумуляция - кимѐвий моддани кўп мартта таъсирида, организмда таъсир
оқибатларини ѐки ушбу моддани метаболитларини организмга тушиши.
Функционал кумуляция - бу организмда таъсир оқибатларини тўпланиши.
Бундай хусусият кўпчилик органик эритувчиларга хос.
Материал кумуляция - бу организмда таъсир этивчи моддани ѐки унинг
метаболитларини тўпланиши.
Аддиптив таъсир - бунда биргаликдаги таъсир самараси ҳар
бир таркибий
қисми мустақил таъсир кучлари йиғиндисига тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: