Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 
ИШ КУНИ ХРОНОМЕТРАЖИ 
Организм функционал ҳолатининг иш куни давомида (динамикада) 
олинган кўрсаткичлардан фойдаланиб, иш қобилиятиниг иш куни 
давомидаги ўзгаришларни график равишда акс эттирувчи эгри чизиқни 
аниқлаш мумкин ва шу асосида белгиланган меҳнат ва дам олиш 
тартибининг қанчалик мақсадга мувофиқлиги ва бошқа кўрсаткичлар 
баҳоланади. 
Физиологик 
тадқиқотларнинг 
натижаси 
хронометраж 
кузатишлар натижасида олинган маълумотлар билан тўлдирилса, уларнинг 
ишончлилик даражаси янада ортади. Ишлаб чақариш шароитида 
хронометраж усули яъни иш куни давомида бажариладиган алоҳида
операцияларнинг изчиллиги ва бажариш учун кетган вақтини секундомер 
ѐрдамида ѐзиб бориш жуда кенг қўлланилади. Хронометраж кузатишлар 
натижасида иш қобилаятининг иш куни давомида динамиканинг айрим иш 
операцияларининг бажариш учун кетган вақтнинг ўзгаришига қараб 
организмда толиқиш жараѐнининг бошланганлигини аниқлаш мумкин. 
Шунингдек, хронометраж маълумотларидан меҳнатни илмий асосда 
баҳолашда ҳам фойдаланилади.
Меҳнат гигиена ва физиологиясида одатда қуйидаги хронометраж 
услублари қўлланилади: 
а) Иш кунининг фотографияси деб аталувчи хронометраж (умумий ва 
батафсил);
б) танлаб қилинадиган батафсил хронометраж (ишчи операцияларининг 
айрим
элементларнинг давом этиш вақти, алоҳида ишлаб чиқариш омилларининг 
организмга таъсир қилиш вақти ва бошқалар.


37 
Хронометраж кузатишлари секундомер ѐрдамида ѐзиб қайд қилиниб 
борилади. Хронометраж кузатишларини бошлашдан олдин иш жараѐни 
билан ҳисобга олиниб кузатилиши лозим бўлган операциялар ѐки уларнинг 
элементларининг характери билан танишиб чиқиш зарур. Шундан кейин 
ўрганиладиган, кузатиладиган операцияларнинг изчиллик схемаси тузилади. 
Иш шароити хақида хронометраж маълумотлари лозим бўлса, ишлаб 
чиқаришдаги омилларнинг таъсир қилиш изчиллиги ўрганиб чиқилиши 
зарур. Хронометраж маълумотларини ва шунга ўхшаш бошқа маълумотларни 
таҳлил қилиб, уларни физиологик текширишлар натижалари билан 
таққослаш асосида иш кунини рационал ташкил этиш борасидаги 
бажариладиган операцияларнинг ритми ва темпини ўзгартириш борасидаги 
ва бошқа тавсияномалар ишлаб чиқилиб таклиф қилинади.

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling