Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети
Download 148.74 Kb.
|
1План ва диссертация Шокирова
Умумий хулосалар
Олиб борилган тадқиқлардан маълум бўладики, инглиз тили услубшунослигида унинг фоностилистика – фонетик услубшунослик масалалари етарли даражада ўрганилган эмас. Оғзаки нутқнинг фонетик хусусиятлари ёзма нутқда, асосан, график (имловий) воситалар билан акс эттирилади. Шу боис оғзаки нутқдаги фоностилистик хусусиятларни акс эттириш ҳам ёзма нутқда график стилистика (графостилистика)га тўғри келади. Шунинг учун услубшуносликда фоностилистика алоҳида бўлим сифатида ажратилган. Шунинг учун хозирда жаҳон тилшунослигида фоностилистикага, унинг объекти бўлмиш фонетик бирликлар, фонетик ҳодисалар ва фонетик воситаларнинг услубий хусусиятларини ўрганишга бўлган қизиқиш тобора кучайиб бормоқда. Фалсафанинг оддийдан мураккабга қатъиятига амал қилган ҳолда фоностилистикани илмий таҳлил қилиш мумкин, яъни тилдаги сегмент бирликлар − нутқ товушлари, товуш бирикмалари, бўғин, (просодик) − оҳангнинг қаттиқ ёки юмшоқлиги, баланд ёки пастлиги, чўзиқ ёки қисқалиги, нутқ бўлакларининг ажратилиши ва қўшилиши, мусиқийлик, урғу динамикаси, нутқ темпининг ўзгариши, паузалар ва уларнинг турлари, нутқий меъёр, адабий талаффуздаги оҳангдошлик (эвфонология), товуший рамз (звукосимволизм), фонетик синонимия, сўзловчининг ҳиссий ҳолати, шеърнинг ритмик ва мусиқий тузилишини тавсифлаш ва айримларини фонетик-услубий таснифлаш керак. Фоностилистика тилшуносликнинг янги бўлими. Унинг шаклланишида антик файласуф ва алломаларининг ўз давридаги чиройли сўзлаш, нотиқлик, ҳаттотлик санъатлари ва бошқа бир қатор фоностилистикага оид фикр ва ғоялари асосий замин вазифасини бажарди. Фоностилистик воситаларни кенг кўламда ўрганиш саводхонликни оширишнинг энг муҳим шартларидан биридир. Агар тарихга назар солсак, фоностилистикага оид масалалар тарихи тилнинг тўғри меъёрлари, яхши услуб меъёрлари ҳақидаги олимлар таълимотига бориб тақалади. Лингвистик ҳодисаларни инсон мулоқоти нуқтаи назаридан туриб тадқиқ қилиш замонавий тилшуносликнинг илғор йўналишларидан бирига айланди. Бундай коммуникатив ёндашиш тилни мулоқот воситаси сифатида ўрганиш учун илмий назарияларни ишлаб чиқишни тақозо этади. Оғзаки нутқнинг фонетик хусусиятлари ёзма нутқда, асосан, график (имловий) воситалар билан акс эттирилади. Шу боис оғзаки нутқдаги фоностилистик хусусиятларни акс эттириш ҳам ёзма нутқда график стилистика (графостилистика)га тўғри келади. Шунинг учун услубшуносликда фоностилистика алоҳида бўлим сифатида ажратилар экан, графостилистика ҳам худди шундай бўлим сифатида ажратилиши лозим. Ёзма нутқнинг график (имловий) услубий воситалари оғзаки нутққа хос бўлган фоностилистик хусусиятларни ёзма нутқда акс эттириш билан чекланмайди, балки график услубий воситалардан самарали фойдаланади. Шундай воситалар сифатида бош ва кичик харфларни ишлатиш, ёзма матнларда харфларни (катталарини хам, кичикларини хам) турли катталикда, турли шрифтларда ёзиш, матннинг алоҳида ахамиятли қисмларини ажратиб курсив билан ёзиш, турли ранглар, шартли белгиларни ишлатиш ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Бу воситалар ёрдамида ёзма нутқ сохибининг услубий максадлари амалга оширилади. Шунинг учун "фонетик стилистика" ва "график стилистика"нинг ўзаро кесишиш нуқтасида (чунончи, оғзаки нутқда товуш чўзилиши ва ёзма нутқда бир харфни такрортакрор ёзиш каби) "фонографик стилистика" тушунчаси ва атамаси хосил қилинди. Фонографик стилистика талаффузнинг услубий имконият ва хусусиятларини ёзма нутқда акс эттириш йўл ва усулларини хамда ёзма нутқдаги график (имловий) услубий имконият ва хусусиятларини диалектик бирликда ўрганувчи умумий стилистиканинг бир бўлимидир. Фонографак услубий воситалар оғзаки нутқдаги сўз буғинлари ва улардаги айрим унли ёки ундош товушларнинг чўзиқ айтилишини, диалектал ва бошка хил нутқий талаффузларни ёзувда аниқ акс эттириш билан турли хил коннотатив маъноларни рўёбга чиқаради. Ёзма нутқда фонографик воситалар жуда кўп холларда ремарка ёки изоҳ табиатига эга бўлган лексик шархлаш усуллари билан мустахкамлашиб боради. Бу хусусият, айниқса, сухбат (диалог) нутқида, сахна асарларида кенг қўлланади. Шунинг учун бундай холларда фонографик услубий воситаларнинг лексик воситалар билан нутқий синонимик гуруҳ ташкил қилаолиши кўзга ташланади. Тадқиқотимиз турли нутқ услубларида, айниқса, илмий, илмийўқув ва бадиий услубларда харфларни турли катталикларда ёки турли шрифтларда ёзиш, ёзма матнда хар хил ранглар, уст, ост, олд, сўнг белгиларидан ҳамда курсив, поғонали ёзув каби соф график услубий воситаларни ажратиш ва уларнинг хусусиятларини ҳар томонлама илмийамалий ўрганиш масаласини ҳам ўртага қўйди. Сўздаги товушлар нутқ оқимида турли ўзгаришларга учрайди, баъзилари редукцияга учраб қисқа айтилади, айримлари эса ассимиляция ёки диссимиляцияга учрайди. Баъзи товушлар бошқача шакл олиши ёки тушиб қолиши мумкин. Бундай ходисаларнинг содир бўлишига нутқда ихчамликка интилиш, бўғинга урғунинг тушиши ёки тушмай колиши, шошилиб талаффуз қилиш, бошқа тиллардан ўтган сўзларни талаффуз қилишдаги кийинчиликлар каби омиллар сабаб бўлади. Ана шундай турли сабаблар нутқда ҳосил бўладиган фонетик ўзгаришлардан деярли барчаси фонографик стилистик вазифа бажаради. Шундай қилиб, сўзда унли товушларни чўзиб талаффуз қилиш ва шу талаффузни ёзувда айнан акс эттириш хамда сўзлардаги комбинатор ва позицион ўзгаришлар талаффузи ва ёзилиши билан боғлиқ бўлган коннотатив маънолар шу сўз ўзагидан англашиладиган денотатив маъно билан бевосита боғлиқ холда рўёбга чиқади. Нутқда фонографик услубий воситалар ёрдамида хосил бўладиган қўшимча сўзлар ўзаро парадигматик ва синтагматик муносабатларга киришганида янада ёрқинроқ намоён бўлади. Нутқнинг бадиий услубида кенг қўлланадиган фонографик услубий воситалардан бири талаффузнинг аниқ ёзуви транскрипциядир. Тўлик ёки қисман транскрипция қилинган айрим сўзлар, репликалар асар кахрамонлари нутқини индивидуаллаш, маълум бир гурух вакиллари нутқини характерлаш учун ишлатилади. Транскрипцион ёзув муаллиф томонидан маълум бир персонаж нутқидаги индивидуал ташки камчилик мавжудлигини кўрсатиш учун тилда қўлланиши мумкин. Бадиий нутқ таъсирчанлигини оширувчи фонографик стилистик воситалардан бири товуш ёзувидир. Download 148.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling