Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат


Download 1.41 Mb.
bet58/112
Sana19.02.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1214561
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   112
Bog'liq
ПТМҚИ мажмуа 2021 280522133752

Тартиблаш шкаласи, номинал шкаланинг ҳамма хусусиятларини ўзида мужассам этади, бундан ташқари муайян хусусиятнинг қанчалик кучли ифодаланганлигини миқдорий кўрсатгичлар орқали ҳам акс эттиради, яъни тартиблашни тақозо этади, масалан, А>B>C>... (ёки тескариси). Тартиблаш шкаласи бу миқдорий кўринишлар натижасида тартибланган бўлиши мумкин, улар ўртасидаги мутлақ масофани аниқ кўрсатиш мумкин эмас, масалан талабаларнинг ўқишга бўлган қобилияти ёки ишчиларнинг меҳнат фаолиятларига бўлган ижобий муносабати бўйича тартиблаш.
Интерваллар шкаласи: интервал ўлчовлар икки чекка нуқта орасидаги бутун масофани муайян сондаги тенг бўлакларга, даражаларга ёки интервалларга бўлишга асосланган бўлиб, бунда сонлар орасидаги бир хил фарқлар сифатлар орасидаги бир хил фарқларга мос келади. Интерваллар шкаласи табиий бошланғич нуқтага эга бўлмаган узлуксиз сонлар қаторини ташкил этади. Мас.: ҳарорат Цельсий бирлигида ўлчаганда 0 градус ҳароратнинг йўқлигини билдирмайди, балки Фаренгейт бўйича 32 градусга ёки Кельвин бўйича 273,15 градусга тенг. Ёки РДО мисолида.
Нисбий шкала: нисбий шкала интерваллар шкаласидан табиий бошланғич нуқта, яъни ноль нуқтаси мавжудлиги билан фарқланади, бунда ноль мазкур сифатнинг бутунлай мавжуд эмаслигини англатади. Буларга бўй узунлигини, вазнни мисол қилса бўлади. Бу шкала пропорционал равишда ўсиши мумкин масалан икки баровар, тўрт баровар ва ҳ.

  1. Ўзгарувчилар ва уларнинг турлари.

Ўзгарувчилар - бу тадқиқот жараёнида ўзгартириш, назорат қилиш ёки шунчаки ўлчаш мумкин бўлган хусусиятлардир. Ўзгарувчиларнинг кўпгина турлари мавжуд бўлиб, уларнинг энг асосийлари шкала турларига кўра тафовут қилинади.
Айтайлик, бир неча тадқиқот гуруҳларига бўлиш мумкин бўлган тасодифий танламага эгамиз ва тадқиқотимизнинг предмети чекишга тобеликдир. У ҳолда мазкур тадқиқот предметига мос ўзгарувчиларни танлаб олиш зарурати туғилади. Масалан, 1) маълум бир вақт оралиғида чекилган сигаретлар сонини олиш мумкин, ёки 2) бир ҳафта давомида чекишдан воз кечишни уддалаш кабиларни ўзгарувчи сифатида олиш мумкин. Чекилган сигаретлар сони узлуксиз ўзгарувчи (нисбий шкала) ҳисобланади, чекишдан воз кечиш сифатий ўзгарувчи (номинал шкала) ҳисобланади. Яъни ушбу ўзгарувчилар ўлчовнинг аниқлик даражаси билан фарқланадилар.
Демак, ўзгарувчининг маълумот беришдаги аниқлик даражасини белгиловчи муҳим омил сифатида шкалалар типларини киритишимиз мумкин. Юқорида таъкидланганидек, тўрт хил шкала типлари тафовут қилинади:

  1. номинал шкала

  2. тартибловчи шкала

  3. интервалли шкала

  4. нисбий шкала

Шунга кўра ўзгарувчиларнинг тўртта тури мавжуд: (а) номинал, (б) тартибловчи, (с) интервалли, (д) нисбий.

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling