Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат


Download 1.41 Mb.
bet73/112
Sana19.02.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1214561
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   112
Bog'liq
ПТМҚИ мажмуа 2021 280522133752

Танланма (sample) – ялпи жамланма хоссалари хусусида хулоса чиқариш мақсадида ўрганилаётган ва махсус усулда сараланиб ташкил қилинаётган ялпи жамланманинг унча катта бўлмаган қисми. Яъни танланма – бу синалувчилар бош мажмининг бир қисми ёки бўлаги ҳисобланади.
Тадқиқот популяцияда эмас, танлаб олинган кишилар гуруҳида ўтказилади. Текширув стандартлаштириш танланмасида ўтказилиб, унинг натижалари асосида хулосалар бош мажмуига нисбатан ҳам чиқарилади. Баҳолаш ишонарли бўлиши учун танланма репрезентатив бўлиши, яъни унинг хусусиятлари бош мажмуа хусусиятларига ўхшаш ёки яқин бўлиши керак.


Статистик амаллар

Номинал шкала

Тартиб шкаласи

Интервал шкала

Мода

Мумкин

Мумкин

Мумкин

Медиана




Мумкин

Мумкин

Ўртача







Мумкин

Дисперсия







Мумкин

Стандарт оғиш




Мумкин

Мумкин

Ўзаро боғлиқлик коэффициенти




Мумкин

Мумкин

Спирменнинг корреляция коэффициенти







Мумкин

Пирсоннинг корреляция коэффициенти







Мумкин

Хи-квадрат

Мумкин

Мумкин

Мумкин

Манн-Уитнининг U-мезони




Мумкин

Мумкин

t- мезон







Мумкин

ANOVA







Мумкин

Уилкоксон мезони




Мумкин

Мумкин

Краскал-Уоллеснинг бир факторли дисперсион таҳлили




Мумкин

Мумкин



ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  1. Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г.

  2. Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г.

  3. Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007.

  4. Немов Р.С. Психология. 3 книга. М-2003 Владос.

  5. Наследов А.Д. SPSS: компьютерный анализ данных в психологии и социальных науках.2-изд.- СПб., 2007.- 416с.

  6. Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004.

  7. Боровиков В. Статистика. Искуство анализа данных на компьютере. СПб., 2003.

  8. Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003.

  9. Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003.



2-мавзу. Маълумотларни тавсифлаш ва уларнинг энг содда таҳлил методлари (2 соат)
Режа:
1. Вариацион қатор тушунчаси.
2. Вариацион қаторни тартиблаш.
3. Тақсимот қаторининг медиана, мода ва ўртачасини топиш.


Жиҳоз:мавзу бўйича мисоллар матни ва жавоб варақалари

Математик статистика мутахассисларининг фикрига кўра ўртача арифметик қиймат аниқ бир сон орқали ифодаланади. Унинг асосида вариацион қатор тўғрисида тўлақонли тасаввурга эга бўлиш қийин. Ўртача қийматдан индивидуал оғиш ҳолатларини ўрганиш ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ўртачадан ўнгга ёки чап томонга оғиш қай даражада намоён бўлаётгани кўпликнинг асосий кўрсаткичларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам марказга интилиш тенденциясидан ташқари марказдан қочиш тенденцияси ҳам мавжудлигини кўрсатувчи статистик кўрсатгичларин таҳлил қилишга уриниб кўрамиз. Вариацион қатордаги элементларнинг марказ атрофида қай даражада тўплангани ёки тарқалганини акс эттирувчи кўрсатгичлар тарқалиш тавсифи деб аталиб, улар ўртачадан оғиш ёки вариативлик билан белгиланади. Оғиш – индивидуал фарқлар демакдир. Варианслар – индивидуал фарқларнинг рақамлар орқали ифодаланишидир. Оғиш бу воқеаларнинг сифат жиҳатдан тавсифласа, варианслар уларнинг миқдорий ифодасидир.

1 вариант. Қуйидаги ақлий тараққиёт коэффициентлари келтирилган тўпламнинг мода, медиана ва ўртачасини топинг: 100, 83, 88, 81, 83, 96, 105, 108, 78, 102, 97, 113, 126, 94, 85, 119, 67, 91, 88, 99, 88, 72, 77, 88, 114.


2-вариант. Тадқиқотчи 20та талаба экспериментал тест ўтказиб қуйидаги натижаларни олди: 72, 74, 75, 71, 73, 73, 77, 75, 76, 73, 72, 74, 76, 74, 75, 76, 75, 73, 71, 75. Мода, медиана ва ўртачасини топинг.
3-вариант. Учинчи синфнинг 17та ўқувчисига қуйидаги баҳолар қўйилди: 28, 32, 34, 36, 39, 40, 36, 41, 41, 42, 43, 44, 46, 46, 49, 50, 50. Мода, медиана ва ўртачасини топинг.

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling