Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Download 1.41 Mb.
|
ПТМҚИ мажмуа 2021 280522133752
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-мавзу. SPSS дастурида маълумотларни таҳлил қилишнинг кўп ўлчовли усуллари
- Column Format
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г. 2. Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г. 3. Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007. 4. Немов Р.С. Психология. 3 книга. М-2003 Владос. 5. Наследов А.Д. SPSS: компьютерный анализ данных в психологии и социальных науках.2-изд.- СПб., 2007.- 416с. 6. Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004. 7. Боровиков В. Статистика. Искуство анализа данных на компьютере. СПб., 2003. 8. Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003. 9. Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003. 10. Бююл А., Сёфел П. SPSS: искусство обработки информации. Анализ статистических данных и восстановление скрытых закономерностей. Москва, Санкт-Петер-бург, Киев, 2005. − 603 с. 9-мавзу. SPSS дастурида маълумотларни таҳлил қилишнинг кўп ўлчовли усуллари (4 соат) 1. Эксплоратор факторли таҳлилни амалга ошириш. 2. Факторли таҳлилни амалга ошириш 3. Натижаларни тақдим этиш. График усулда ифодалаш. 4. Кластерли таҳлилни амалга ошириш. 5. Кластерли таҳлил натижаларини график усулда тақдим этиш. Жиҳоз: Компьютер технологиялари, Ехсеl дастури SPSS дастури, мисоллар варақаси Амалий психологияда миқдорий маълумотларга ишлов беришнинг энг кенг тарқалган усуллари – дисперсион, корреляцион ва факторли таҳлил усулларидир. Дисперсион таҳлил – ўрганилаётган ўзгарувчига турли омилларнинг таъсирини таҳлил этиш имконини берувчи статистик усулдир. Дисперсион таҳлилнинг моҳияти шундаки ўрганилаётган сифат мустақил таркибий қисмларга бўлиниб кетади, бу қисмларнинг ҳар бири у ёки бу омилнинг ёки ўзаро алоқанинг таъсирини тавсифлаб беради. Корреляцион таҳлил – ўрганилаётган сифатлар ёки омиллар алоқасининг шакли, белгиси ёки зичлигини баҳолаш статистик методдир. Факторли таҳлил – кўп ўлчовли математик статистика метод бўлиб, бу усул статистик жихатдан боғлиқ сифатларни ўрганишда қўлланилади. Бу усул илмий тадқиқотларнинг бошланғич босқичларида сермаҳсул ҳисобланади, чунки бу пайтда ўрганилаётган соҳадаги қонуниятларни ажратиш керак бўлади. Юқоридаги таҳлилларни статистик дастурлар орқали амалга ошириш имконияти кенг. Ҳар бир ўзгарувчини киритиш учун қуйидагиларни аниқлаштириб олиш керак: Ўзгарувчининг номи; Ўзгарувчининг тури (Type); Ташлаб қолдирилган кўрсаткичлар (Missing Values); Ўзгарувчилар нишони (Labels) – қулайлик учун бу устунни ўзбек тилида ёзиш мумкин; Ўзгарувчиларни жадвалдаги турган ўрни (Column Format). Дискрет ўзгаришга мойил катталиклар қийматларининг тақсимот қатори частоталар жадвали кўринишида чиройли тасирланиши мумкин. Мисоллар: Профессионал футбол командасининг 40 футболчиларини вазни (фунтларда): 217, 200, 199, 229, 182, 244, 192, 204, 223, 255, 185, 169, 192, 212, 194, 228, 236, 187, 212, 207, 233, 212, 200, 197, 167, 267, 227, 216, 200, 237, 181, 190, 185, 220, 193, 238, 220, 200, 176, 218. 10-фунтли интер-валлардан фойдаланиб футболчилар вазнининг тақсимот қаторини акс эттирувчи частоталар жадвалини тузинг. Шунингдек, берилган кўрсаткичларнинг гистограммасини тузинг. Еттинчи синф ўқувчиларининг гуманита фанлардан олган тест баҳолари: 54, 60, 46, 38, 54, 68, 50, 42, 47, 58, 40, 62, 61, 56, 64, 47, 34, 53, 44, 69, 48, 68, 60, 57, 74, 46, 51, 71, 65, 56, 60, 43, 59, 52, 58 ни ташкил этди. Ушбу баҳоларнинг тақсимот қаторини акс эттирувчи частоталар жадвалини тузинг. Алоҳида устунда ҳар бир интервалнинг чегараларини кўрсатиб ўтинг. Шунингдек, берилган кўрсаткичларнинг гистограммасини тузинг. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling