Психологик эксперимент — текширилувчиларнинг ҳаёт фаолиятига мақсадли илмий аралашув орқали психология ҳақидаги янги илмий билимларни олиш учун махсус шароитларда ўтказиладиган тажриба.
Экспериментатор — экспериментнии амалга оширувчи, экспериментал тажриба-синовни ташкил этувчи фаолият субъекти.
Стандартлаштириш -( инглизча standard сўздан олинган бўлиб, – бир шаклга, меъёрга келтириш маъносини англатади) – тестнинг ўтказиш тартиби ва унинг натижаларини баҳолашни ягона меъёрга келтириш, унификациялаш ва татбиқ этишни қатъий белгилаш жараёни
Мазмуний валидлик (content validation)- У кўпинча “мантиқий валидлик” ёки “аниқлаш бўйича валидлик” деб ҳам номланади. Мазмуний валидлик мутахассис томонидан тестнинг валидлик деб билдирган мулоҳазаси орқали аниқланади.
Эмпирик валидлик (empirical validity)- Эмпирик валидликнинг ғояси тестнинг маълум қобилиятини аниқлашда индикатор ёки психик хусусиятлари ёки инсон хулқ-атвор шаклларини қатъий аниқлашни башорат қилувчи бўлиб хизмат қилишдан иборат.
Мода - тақсимот қаторида энг кўп учрайдиган элемент (мода - урф сўзига монанд)
Медиана - тартибга солинган тақсимот қато-рини тенг иккига бўлувчи элемент
Ўртача - тақсимот қаторини ташкил этган барча элементлар йиғин-дисини ушбу элементлар сонига бўлиш натижасида ҳосил бўладиган кўрсаткич
Квартил - кўрсаткичларни пропорцияга бўладиган ҳолат ҳисобланади.
Эксцесс - тақсимланиш нормаллигини бузилиши, яъни патологияси.
Гистограмма – тақсимланиш қонуниятини тавсифловчи график
Бош кўплик - бу ўрганилаётган барча элементларнинг мураккаб жамланмаси.
Танланма – бу синалувчилар бош мажмининг бир қисми ёки бўлаги
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
ANDIJON DAVLAT UNIVERSITETI
IJTIMOIY-IQTISODIYOT FAKULTETI
Do'stlaringiz bilan baham: |