Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат


Download 1.41 Mb.
bet15/112
Sana19.02.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1214561
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   112
Bog'liq
ПТМҚИ мажмуа 2021 280522133752

σ2= ΣХ2 / N – μ2.
Мавзу бўйича саволлар

  1. Нормал тақсимланиш кўрсаткичлари нималардан иборат?

  2. Мода, медиана ва ўртача қиймат орасидаги ўзаро боғлиқлик мавжуд бўладими?

  3. Дисперсия нима?

  4. Стандарт оғиш қандай ҳисобланади?



ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  1. Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г.

  2. Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г.

  3. Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007.

  4. Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004.

  5. Боровиков В. Статистика. Искуство анализа данных на компьютере. СПб., 2003.

  6. Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003.

  7. Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003.

4-мавзу. Нормал тақсимланиш параметрларини баҳолашнинг статистик методлари
Режа:
1. Боксплот тузиш.
2. Тақсимланиш асимметрияси ва эксцесс кўрсаткичларини ҳисоблаш.
3. Эмпирик тақсимланишнинг эҳтимоллар назарияси билан боғлиқлиги.


Таянч сўзлар: нормал тақсимланиш, мода, медиана, ўртача, дисперсия, боксплот, график усул.
Хоссанинг тақсимоти деб унинг турли қийматларини намоён бўлишида кузатилаётган қонуниятларга айтилади. Психологик тадқиқотларда асосан нормал тақсимотларга ишора қилинади.
Нормал тақсимот хоссанинг қуйи ва юқори қийматлари нисбатан кам учраб, ўртача қийматга яқин кўрсатгичлар кўп учраши билан белгиланади. Ушбу тақсимот нормал деб у табиий-илмий тадқиқотларда кўп учраганлиги учун ҳар қандай хоссанинг оммавий тасодифий намоён бўлиши меъёри сифатида қабул қилинган. Ушбу тақсимот турли даврларда турли олимлар томонидан очилган қонуниятга бўйсунади: Муавр (1733) Англияда, Гаусс (1809) Германияда ва Лаплас (1812) Францияда.
Боксплот усулида маълумотларни тақдим этишда медианна, квартиллар орасидаги масофа ҳамда тақсимланиш лимити кўргазмали тарзда акс эттирилади.
Боксплотларни тузишда қуйидагиларга эътиборни қаратиш лозим:

        1. Қуйи ва юқори квартилларни қийматларини аниқлаш. Q1; Q3

        2. Квартиллар орасидаги масофани аниқлаш ΔQқQ3-Q1

        3. Ҳаддан юқори ва ҳаддан паст бўлган қийматларни топиш.

Юқори сакровчилар-булар Q3+1,5ΔQ дан то Q3+3ΔQ диапазонда ётувчи танламалардир.
Пастки сакровчилар-булар Q1-3ΔQ дан то Q1-1,5ΔQгача диапазонда ётувчи танламалар ҳисобланади.

  1. Экстремал қийматларни аниқлаш.

Юқори экстремал қийматлар булар Q3+3ΔQ дан катта бўлган кўрсаткичлар ҳисобланади.
Қуйи экстремал қийматлар булар Q1-3ΔQ дан паст бўлган кўрсаткичлар олинади.

  1. Максимал ва минимал тўғри тузатилган қийматларни аниқлаш.

Тўғри тузатилган максимал кўрсаткичлар бу юқори сакровчи ҳам, юқори экстремал ҳам бўлмаган энг катта сондир.
Тўғри тузатилган минимал кўрсаткичлар бу пастки сакровчи ҳам, қуйи экстремал ҳам бўлмаган энг кичик сонлардир.
Нормал тақсимотнинг график кўриниши тадқиқотчи-психолог нигоҳи учун одатий бўлган қўнғироқсифат эгри чизиққа ўхшайди.
Тақсимот параметрлари- бу хоссанинг қийматлари асосан қаерда жойлашганлигини, ушбу хоссалар қанчалар ўзгарувчан эканлигини, хоссанинг маълум қийматлари асосан қандай намоён бўлишлигини кўрсатадиган миқдорий тавсифлардир.
Амалий жиҳатдан энг аҳамиятли параметрлар қаторига ўртача арифметик қиймат, дисперсия, асимметрия ва эксцесслар киради.
У ёки бу омиллар ўртачадан юқори ёки ўртачадан қуйироқ қийматларнинг кўп учрашига сабаб бўлса асимметрик тақсимотлар вужудга келади. Агар тақсимот қаторида хоссанинг қуйи қийматлари кўп учраси чапёқлама ёки мусбат асимметрия кўзга ташланади. Мабодо хоссанинг юқори қийматлари кўп учраса ўнгёқлама ёки манфий асимметрия кўзга ташланиши мумкин.
Асимметрия кўрсаткичи қуйидаги формула орқали топилади:

Симметрик тақсимотларда А=0 бўлади.
Эксцесс кўрсаткичи қуйидаги формула орқали топилади:

Симметрик тақсимотларда Е =0 бўлади.

Чапёқлама, мусбат асимметрия

Ўнгёқлама, манфий асимметрия




Мусбат эксцесс




Манфий эксцесс.


Мисол. Бизга қуйидаги кўринишга эга тақсимот қатори берилган. Мазкур тақсимот қатори нормал кўринишга қанчалар яқин эканини текшириб кўрсак.





хi

(xi - µ)

(xi - µ)2

(xi - µ)3

(xi - µ)4

1

11

0,94

0,884

0,831

0,781

2

13

2,94

8,644

25,412

74,712

3

12

1,94

3,764

7,301

14,165

4

9

-1,06

1,124

-1,191

1,262

5

10

-0,06

0,004

0

0

6

11

0,94

0,884

0,831

0,781

7

8

-2,06

4,244

-8,742

18,009

8

10

-0,06

0,004

0

0

9

15

4,94

24,404

120,554

595,536

10

14

3,94

15,524

61,163

240,982

11

8

-2,06

4,244

-8,742

18,009

12

7

-3,06

9,364

-28,655

87,677

13

10

-0,06

0,004

0

0

14

10

-0,06

0,004

0

0

15

5

-5,06

25,604

-129,554

18,009

16

8

-2,06

4,244

-8,742

1725,467

жами

161




102,944

30,468




Жадвалдаги ҳисоб-китобларга киришишдан аввал бизлар ўртача арифметик қийматни топишимиз зарур бўлган.



бунда, хi - хоссанинг алоҳида кузатилаётган қиймати,
n – кузатувлар миқдори.
µ = 161/16=10,06
Стандарт оғиш эса:

бунда, хi - хоссанинг алоҳида кузатилаётган қиймати,
µ - ўртача арифметик қиймат,
n – кузатувлар миқдори.

Асимметрия ва эксцесс ҳамда уларнинг репрезентативлик хатолари қуйидаги формулалар асосида топилади:




бунда, (хi - µ)- марказий қийматга нисбатан бўлган оғишлар,
σ – стандарт оғиш,
n- синалувчилар сони.




Эмпирик тақсимотларнинг нормал тақсимотлардан муқаррар фарқ қилишлари учун уларнинг асимметрия ва эксцесс кўрсаткичлари ўзларининг репрезентативлик хатосидан уч ёки ундан ортиқ баробарга ошиши зарурлигини тақозо қилади:


бизнинг мисолда:


Иккала кўрсаткич ҳам ўзларининг репрезентативлик хатосидан уч баробар ортиқ эмаслиги, бундан эса ушбу хоссанинг тақсимоти нормал тақсимотдан муқаррар даражада фарқ қилмаслиги кўриниб турибди.
Энди Е.И Пустыльник томонидан таклиф этилган формула бўйича текшириб кўрамиз.


бунда n –кузатувлар сони
бизнинг холда:


Аэмп = 0,106
Аэмп< Ак
Еэмп= -0,711
Еэмп< Ек
Н.А.Плохинский ва Е.И.Пустыльник мезонлари бир ҳил натижа берди, яъни хоссанинг тақсимоти нормал тақсимот қатордан муқаррарлик даражасида фарқ қилмаслигини кўрсатди.


Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling