Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети


Алкоголизмни келиб, чиқиши ва тарқалиши тарихи


Download 0.52 Mb.
bet18/49
Sana28.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1010442
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   49
Bog'liq
Валеол-Маър-Матн-2019

Алкоголизмни келиб, чиқиши ва тарқалиши тарихи.
Қадим замонлардан одамлар баъзи маст қилувчи моддаларни тайёрлаб, уларни турли маъросимларда истеъмол қилишган. Қадимда Гретсия, Италияда спиртли ичимликларни турли маъросимлар тантанали урф одатларда истеъмол қилганлар. Алкоголни биринчи марта араб алхимик олим кашф этган. У тасодифан кашф қилган маст қилувчи суюқликни, алкехал яни нозик эрувчи “енгил “ “учувчи” деб номлаган. Қария алхимик алкоголдан озгина татиб кўрганда хурсанд бўлган, кайф қилган. Шу даврдан бошлаб алкоголни истемол қилиш кенг тус ола бошлаган. Алкоголлик ичимликларни тайёрлаш усуллари, ўзгара борган, ишлаб чиқариш ортиб борган. Шу билан бирга вақтда алкоголни истемол қилишнинг салбий жихатлари турли касалликлар, инсоннинг психик, жисмоний дегидратсия, ирсий касалликлар, авлодлар касалликлари жиноятлар ва бошқа салбий ходисалар келиб чиқа бошлаган. Шунга қарамасдан спиртли ичимликларни тайёрлаш, йил сайин ортиб бормоқда. Кўпгина мамлакатлар учун алкоголлик ичимликларни ишлаб чиқариш экспорт ва даромаднинг асосий омили бўлиб қолмоқда. 1971 йилда дунё бўйича 8,5 млрд литр спирт ишлаб чиқарилган. Б.М.Левинанинг (1972) маълумотича пленетанинг ҳар бир кишисига бир йилига 1 л спирт, 6 л вино, 10 л пиво тўғри келар экан. Фақатгина Ҳиндистон ва Мисрда эркаклар спиртли ичимликларни ичишдан воз кечишган. Россияда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш Иван Грозний давридан кенгроқ тус ола бошлаган. Ароқни ишлаб чиқариш 1905 йилда анча ортган.
1910 йилда Россиянинг ҳар бир кишисига 3,6, 1914 йилда 4,6 л ароқ тўғри келган.1914 йилда биринчи жаҳон уруши бошланиши билан чор ҳукумати спиртли ичимликларни сотишни ман этади. Спиртли ичимликларни тақиқлаш яхши натижа бермади. Одамлар турли хил таркибида заҳарли моддалари кўп сақланган спиртли ичимликларни тайёрлай бошладилар. Бунинг оқибатида кўпгина аҳоли заҳарланган.
Собиқ совет ҳукуматида ароқ, вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш аҳоли жон бошига анча орта бошлади. 1940 йилда собиқ СССР да 19,7 млн декалитр узум виноси 121,3 млн декалитр пиво ишлаб чиқарилди. Бу ҳар бир жон бошига 1,9 л дан тўғри келади.
Ҳозирги вақтда дунё бўйича жон бошига спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши туфайли аҳоли ўртасида спиртли ичимликлари ичиш анча камайди. Лекин, ёшлар, ўрта ёшли одамлар орасида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш учраб туради. Спиртли ичимликларни тез – тез ичиш кўпинча ўлим билан туговчи турли касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Бутун дунё соғлиқни ташкилотининг маълумотларига кўра 1930 – 1965 йиллар орасида спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш 50 мартага ортган. Италияда жигар серози ҳасталигидан ҳар 100 минг аҳоли жон бошидан 39,3 эркак 14,9 та аёлда ўлим кузатилган. Ўзбекистон Республикасини бозор иқтисодига ўтиши муносабати билан хусусий дўконларда турли баъзан назоратдан ўтмаган спиртли ичимликлар сотилмоқда. Бу баъзи одамларни заҳарланишига сабаб бўлмоқда.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling